АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ БАЁНИ №10

Sana01.01.1970
Hajmi
#103310
Bog'liq
АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ БАЁНИ №10


АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ № 10
МАВЗУ: Асаб толаларининг хоссалари.
МАВЗУНИ ЎРГАНИШ ДАВОМИЙЛИГИ-3 соат


МАШҒУЛОТ МАҚСАДИ
- асаб толаси бўйлаб қўзғалиш ўтишининг ўзига хослиги, унинг физиологик бир бутунлиги, импульсни ажратиб ва икки томонлама ўтказилиш хусусиятларининг аҳамияти


ПЕДАГОГИК ВАЗИФАЛАР


Талаба қуйидаги саволларни билиши керак:
-нейронда қўзғалиш пайдо бўлиши механизмларини;
-миелинли ва миелинсиз асаб толалари бўйлаб ҳаракат потенциалининг тарқалиш механизмларини;
-А, В, С типидаги толалар, уларнинг қўзғалувчанлиги ва ўтказувчанлигининг хусусиятларини (характеристикасини);
-асаб толалари бўйлаб қўзғалиш ўтказилишнинг қонунларини;
-функционал лабиллик тушунчасини;
- асаб парабиоз ходисасини.


ЎҚУВ ФАОЛИЯТИНИНГ НАТИЖАЛАРИ
Талаба бажара олиши керак:
1. Асаб толалари бўйлаб қўзғалиш ўтказилишининг асосий қонунларини кузатиш.


ЎҚИТИШНИНГ УСУЛИ ВА ТЕХНИКАСИ
- тестлаш
- логик масалалар
- «Виртуал физиология» ММ дастури
- «Амалиёт физиология»ММ дастури
- график органайзерлар


МАШҒУЛОТ МАЗМУНИ
Назарий Қисм
АСАБ ТОЛАЛАРИ ВА АСАБ ФИЗИОЛОГИЯСИ
Асаб толалари нейронлар ўсиқлари бўлиб, улар ёрдамида нейронлараро, шунингдек нейронлар билан ишчи хужайлараро алоқалар амалга оширилади.
Д. Эрлангер ва Х. Гассерлар (1937) биринчи бўлиб нерв толаларини қўзғалишлар ўтказиш тезлиги ва уларнинг диаметрига қараб синфладилар. Аралаш нервнинг толаларида қўзғалишлар турлича тезликда ўтказишини ҳужайра ташқарисига электрод қўйиб текшириш мумкин. Толалардаги потенциаллар турлича тезликда ўтганлиги сабабли, потенциаллар алоҳида-алоҳида ёзиб олинади.
Нерв толалардан қўзғалишларнинг ўтиш тезлиги.

Тола гуруҳлари

Тола диаметри, мкм

Ўтиш тезлиги, м/с

А

Аα


Аβ

Аγ


Аδ

В


С

12-22

8-12

4-8

1-4

1-3

0,5-1,0


70-120

40-70

15-40

5-15

3-14

0,5-2,0


Импулснинг ўтиш тезлиги билан нерв толасининг диаметри ўртасида тахминан пропорционал боғланиш борлиги, яъни нерв толалари қанча йўғон бўлса, қўзғалишни ўшанча тезроқ ўтказиши батафсил текширишда аниқланди. Нерв толаларида қўзғалишларни ўтказиш тезлигига қараб 3 турга: А, В, С. А кўринишидаги толалар ўз навбатида 4 гуруҳга: Аα, Аβ, Аγ, Аδ бўлинади.
А кўринишидаги толалар миелин пардаси билан ўралган. Бундай толалар қўзғалишни орқа миянинг ҳаракатлантирувчи нерв марказларидан скелет мускулларига («ҳаракатлантирувчи» толалар) ва мускул рецепторларидан тегишли нерв марказларига ўтказади.
В кўринишидаги толаларга миелинли толалар, автоном нерв тизимининг преганглионар толалари киради. В кўринишидаги толаларда ҳаракат потенциалининг узунлиги А типдаги толалар ҳаракат потенциалининг узунлигидан тахминан 2 баробар узун.
С кўринишидаги толаларга жуда ингичка миелинсиз нерв толалари киради. С кўринишидаги толаларнинг кўпчилиги симпатик нерв тизимининг постганглионар толаларига киради. Оғриқ рецепторларидан шунингдек совуқ, иссиқ, босимни сезувчи баъзи рецепторлардан қўзғалишларни ўтказишда қатнашувчи нерв толалари ҳам С типдаги толаларга киради.
Нерв толаларида қўзғалишнинг тарқалиши.Нерв ўзани бир ёки бир неча нерв толаларидан иборат, улар умумий перинервал парда билан қопланган. Нерв толалари нерв ҳужайраларининг ўсиқлари ҳисобланади. Улар миелинли ва миелинсиз толаларга бўлинади. Миелинли толалар соматик нерв тизимининг, яъни сезги аъзолари ва скелет мускулларига борадиган сезувчи ва ҳаракатлантирувчи нервларнинг таркибига киради. Миелинсиз толалар умуртқали ҳайвонларда, асосан, вегетатив нерв тизимида учрайди.
Миелинли нерв толаси ўқ цилиндрдан ва шу цилиндрни қопловчи миелинли ҳамда Шван пардаларидан ташкил топган. Ўқ цилиндр мембрана ва аксоплазмага эга. Аксоплазмадан жуда ингичка нейрофибриллалар ўтган, шу нейрофибриллалар орасида эса бир талай митохондриялар ва микросомалар бор. Миелин қават Шван ҳужайра ўқ цилиндрни кўп марта айланиб ўрашидан ҳосил бўлади. У 80 % липидлардан ва 20 % оқсиллардан ташкил топган. Миелин пардаси ҳар 1-2 мм да узилади. Ўқ цилиндрнинг миелинсиз қисмлари (уларнинг кенглиги 0,1-0,2 мм) Ранве бўғимларида бўлмайди. Уларнинг ўқ цилиндри фақат Шванн пардаси билан қопланган.
Миелинли нерв толаларидан қўзғалишларнинг ўтиши миелинсиз нерв толаларидан фарқ қилади.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling