1 мавзу Ўзбекистон миллий ҳисоблар тизими

Sana01.01.1970
Hajmi
#103470
Bog'liq
1 мавзу Ўзбекистон миллий ҳисоблар тизими


1 мавзу: Ўзбекистон миллий ҳисоблар тизими - иктисодий статистиканинг услубий негизи
Режа:

  1. Миллий ҳисоблар тизими хакида тушунча. Иктисодий ривожланиш даражасини ва динамикасини характерлайдиган узаро боглик булган курсаткичлар тизими.

  2. Миллий ҳисоблар тизими ҳисобламапари таснифи ва уларни тузиш тамойиллари. Ишлаб чикариш исобламасининг курсаткичлари ва унинг услубияти.

  3. Айрим институционал секторлар учун тузиладиган ҳисобламаларининг узига хос хусусиятлари.



Республикамизда бозор иқтисодиётига ўтилиши мунособати билан барча соҳаларни статистик ўрганиш ҳаётий эҳтиёжга айланди. Чунки статистика оммавий воқеа ҳодисалар, уларнииг йўналиши ва ҳаракати, иқтисодий қонуниятлар билан иш кўради. Қолаверса, мамлакат иқтисодиёти бутунлай янги тизимга ўтаётган даврда унинг статистик усулларини қўллаб ҳар томонлама ўрганиш ва чуқур таҳлил қилиш ҳаётий зарурият ҳисобланади.
Макроиқтисодий статистика ижтимоийлиқтисодий статистика фани ва давлат статистика органлари амалий фаолиятининг бир тармоғи бўлиб, у давлат муассасалари ва жамоатчиликни иқтисодиётнинг ривожланиши ва у билан боғлиқ бўлган ижтимоий жараёнлар хақидаги ахборотлар билан таъминлайди ва уларни чуқур таҳлил қилади. У иқтисодиётни бошқариш ва иқтисодий сиёсатни ишлаб чиқиш учун лозим бўлган маълумотларни йиғади ва қайта ишлайди; иқтисодиёт қайси йўналишларда ривожланди, қайси тармоқ ва соҳаларда ўсиш юз берди, ресурслардан қандай фойдаланилди, бандлик ва ишсизлик, баҳо ва инфляция даражаси қандай бўлди, ташқи иқтисодий муносабатларнинг ривожланиши мамлакат иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатди, умумий макроиқтисодий фаолият натижасида аҳолининг турмуш даражаси қандай бўлди шу каби масалаларни ўрганади ва хулосалар чиқаради.
Макроиқтисодий статистика ўзининг назарияларини бошқа ижтимоий фанлар билан бирга амалга оширади. Масалан, у иқтисодиёт назариясининг умумий қонун-қоидаларига риоя қилган ҳолда статистик маълумотлар тўплайди, уларни қайта ишлайди ва шу асосда хулосалар чиқаради. Айни пайтда иқтисодиёт назарияси ўзининг йўналишини аниқлаш, ҳолатига баҳо бериш ва хулосалар чиқаришда статистик маълумотларга таянади. Масалан, иқтисодиёт назарияси баҳолаш талаб ва таклиф қонуни асосида ҳосил бўлишини ифодалайди, статистика эса бу қонуннинг амалга ошишини конкрет мисолда статистик кузатиш асосида исботлаб беради.
У яна статистиканинг бошқа тармоқлари билан, биринчи навбатда ижтимоий-демографик статистика ҳамда айрим олинган тармоқлар статистикаси (саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва ҳоказо) билан ҳам чамбарчас боғлиқ. Иқтисодиёт назариясининг вазифаси халқ хўжалигининг айрим олинган тармоқлариинг иқтисодиётини тўлиқ ёритиш ва таҳлил қилишдан иборат бўлса, макроиқтисодий статистика уларнинг барчасини бирлаштириб ватан ва миллий иқтисодиётни тўлалигича, бир бутун ҳолда ёритади ва ҳар томонлама чуқур таҳлил қилади.
Макроиқтисодий статистика айрим олинган кўрсаткичларни ҳисоблаш методологиясини яратиш ва ундан амалиётда фойдаланишда статистиканинг умумий назарияси асосларига суянади.
Ҳисоб ва статистика маъмурий буйруқбозликка асосланган тизим даврида иқтисодиётни ўрганиш учун 3 хил ёндашганз
- макроёндашув – халқ хўжалиги миқёсида;
- мезоёндашув – айрим тармоқлар миқёсида;
- микроёндашув – айрим корхоналар миқёсида.
Макроёндашувда айрим олинган мамлакат ёки унинг алоҳида ҳудудлари (вилоят, туман) ёки умумжаҳон халқ хўжалиги статистик ўрганиш учун асос қилиб олинадиган ва уларни ўрганиш учун иқтисодий статистика фани хизмат қилар эди.
Мезоёндашувда халқ хўжалигининг айрим тармоқлари (саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва ҳоказо) статистиканинг ўрганиш объекти бўлиб, уларни ўрганиш учун айрим тармоқлар статистикаси фанлари хизмат қилган.
Микроёндашувда айрим олинган фирма, корхона ёки акционерлик жамиятига ўрганиш объекти сифатида қаралган. Аммо бунда микроиқтисодий статистикага мустақил фан сифатида қаралмаган. Хўжалик операциялари ҳисобини олиб бориш ва статистик ҳисобот тузиш (баланс тузиш, ҳисобот шаклларини тўлдириш, хўжалик операцияларни ҳисобларга ўтказиш ва ҳоказо) корхоналарнинг бухгалтерия ҳисоби зиммасига юклатилган эди.
Бозор иқтисодиёти шароитнда миллий иқтисодиётга бир бутун бирлик сифатида қаралади ва статистика уни ўрганишга 2 хил ёндашадиз
- макроёндашув;
- микросндашув.
Макроёндашувда мамлакат ёки унинг алоҳида регионлари (вилоят, туман) иқтисодиёти статистик ўрганиш учун асос қилиб олинади.
Макроиқтисодий статистика фани эса макроиқтисодиётдаги жараёнларнинг миқдорий томонларини уларнииг сифат томонлари билан узвий боғлиқ ҳолда ўрганади. У иқтисодий жараёнларни, аниқ макон ва замои қай даражада ўзгараётганини статистик кўрсаткичларда ифодалаб беради.
Макроиқтисодий статистика таҳлилининг натижалари умумиқтисодий характерда бўлиб, қуйидаги умумий аҳамиятта молик қуйидаги тавсифларни берадиз
- аҳоли сони ва таркибини ўрганиб, уларни башоратлайди, иқтисодий фаол аҳолининг банд бўлган қисми ва ишсизлар салмоғини аниқлайди, аҳолнии иш билан тўла таъмиилаш, мсхнат унумдорлигпни оширши ва халқ фаравоилигими ошириш;
- миллий бойлик хажми ва унинг таркибини мукаммаллаштириш, асосий ва оборот фондлардан фойдалашниш яхшилаш, ялпи ички маҳсулот ҳажмини кўпайтириш, иқтисодий ўсишни ва унинг самарадорлигини ошириш;
- иқтисодиётни барқарорлаштириш, пулнинг ҳарид қувватини орттириш ва инфляцияни бартараф этиш;
- бозор инфратузилмалариз аудит, суғурта тизимларини, молия, пуллкредит, банк, солиқ, божхона тизимларини шакллантириш, изчил ривожлантириш ва мамлакатнинг иқтисодий қудратини орттириб, уни ривожланган давлатлар қаторига қўшиш;
- иқтисодиётни эркинлаштириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш,
кичик ва ўрга бизнесни ривожлантириш йўлларини кўрсатиш;
- бозорни тадқиқ қилиш йўналишлари ва сиғимини аниқлаш, уни
сегментлаш, ҳаридорнинг, истеъмолчининг хулқлатворини, талаб ва
таклифни ўрганиш;
- инвестициялаш манбалари, талаб ва таклиф, инвесстиция иқлимини аниқлаш, қўшма корхоналар тузиш ва уларнинг самарадорлигини ошириш;
- статистикада гарфик ва ЭҲМлардан кенг фойдаланиш ва уларнииг самарадорлигини аниқлаш;
- миллий иқтисодиёт таркибини самарали ўзгартириш;
- бозор иқтисодиётига ўтиш даврида ижтимоий соҳаларз соғлиқни сақлаш, таълим, маданият ва санъат, шунингдек илмлфан ривожига алоҳида эътибор бериш;
- якка хокимликни тугатиб, хусусий мулкчиликни ривожлантприш;
- иқтисодий интеграциялаш ва ташқи алоқаларни кенгайтириш, экспортбоп тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш;
- халқ хўжалиги балансидан миллий ҳисоблар тизимига ўтишда республикамизнииг ўзига хос, ўзига мос хусусиятларини эътиборга олиш.
Микроиқтисодий ёндашувда айрим олинган фирма, корхона статистик ўрганиш учун асос қилиб олинади ва унга макрокўламнинг бир бўлаги, элементи сифатида қараради, у кичнк даражадаги иқтисодиёт ҳисобланиб, ҳар хил фаолиятларни амалга оширади. Молиявий бухгалтерия ҳисобини корхона фаолиятининг ҳамма томонларини қамраб олгани учун уни микрокўламдаги статистика дсб атаса ҳам бўлади.
Микроиқтисодий статистика фани эса улар иқтисодиётининг миқдорий томонларини сифат жиҳатлари билан узвий боғлиқликда ўрганади. Бу фан конкрет баҳо, товар ва хизматлар тури, даромад, ишлаб чиқариш, алмашув ва истсъмал бозорларига ўрганиш объекти сифатида қарайди.

Микроиқтисодий ёндашув Макроиқтисодий ёндашув


Миллий даромадиинг ҳосил бўлиш жараёни, уни тақсимлаш, ундан фойдаланиш, аҳоли Турмуш даражаси, пулнинг айланиши, кредит жараёнларини халқ хўжалиги даражасида ўрганиш макроиқтисодий статистиканннг ўрганиш объекти ҳисобланади.


Жамият яшаши учун тўхтовсиз истеъмол қилиши керак. Шу сабабли моддий неъматларни ва хизматларни тўхтовсиз ишлаб чиқариш лозим. Бунииг учун эса қуйидаги ресурслар (ижтнмоийлиқтисодий потенциал) керак бўладиз меҳнат, материал ва табиат. Бу ресурслар ҳам сифат, ҳам сон тарафига эга. Ресурс л бу потенциалнинг миқдор томонини ифодалайди. Сифат тарафи эса унинг ишлаб чиқара олиш (маълум харакатларни амалга ошириш ва натижага эришиш) қобилиятини ифода этади. Статистика ресурслар билаи иш кўриб, қуйидаги жараёнларни ўрганади ва чуқур таҳлил қиладиз

Макроиқтисодий статистикада асосий эътибор моддий бойликлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатишга ва истсъмолга қаратилади. Истеъмол учун эса тақсимлаш ва алмашиш, ялпи бозор жараёнини амалга ошириш лозим бўлади.
Макроиқтисодий ёндашув икки хил бўлиши мумкннз
1. Ватан (ички) иқтисодиёт. Унга мамлакат ҳудудида жойлашгаи хўжалик юритувчи субъектлар киради.
2. Миллий иқтисодиёт. Унга мамлакат ҳудудида жойлашган хўжалик юритувчи субъсктлардан ташқари яна мамлакат ҳудудидан ташқарида жойлашган хўжалик бирликлари ҳам кириттлади. Миллий иқтисодиёт мамлакат иқтисодиётидан кттароқ ёки кичнкроқ бўлиши ҳам мумкин, бу холат чст мамлакатларда ишлаётган шу мамлакат фуқаролари даромадинииг миқдорига боғлиқ.
Макроиқтисодиётнинг моҳияти, асоси – бу миллий даромад назариясидир. Уни Кэне бошлагаи, А.Смит, Д.Рикардо давом эттирган. Кейинчалик бу назария Кейнс ва бошқалар томонидан янада ривожлантирилган. Миллий даромаднинг ҳосил бўлиш – жараёни, тақсимланиши, қайта тиқсимланиши ва ундан фойдаланиш макроиқтисодий статистиканинг ўрганиш предметидир.
Макрииқтисодий жараёнларни ўрганиш бир хил бирликларни қандайдир белгилар асосида грппалаш ва статистик қонуниятларни очишни тақазо этади. Бунда статистиканинг умумий назариясига мувофиқ ишлаб чиқилган, илмий жиҳатдан асосланган, амалиётда исботлангаи усуллардан кснг фойдаланилади.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling