Танҳо қайиқ ёхуд девонанинг орзуси

Sana01.01.1970
Hajmi
#103847
Bog'liq
Танҳо қайиқ ёхуд девонанинг орзуси



Танҳо қайиқ ёхуд девонанинг орзуси
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 1
Орол бободан драматик ривоят
Баҳодир Йўлдошевнинг турткиси билан,
Баҳодир Йўлдошевга атаб ёзилган
РИВОЯТДА НАҚЛ ЭТИЛМИШЛАР
Орол бобо
Амет
Жумабой
Тиловберган
Генжамурод
Ўтаган махсум
Қалимбет
Гулхадича
Роҳат Собировна
 
Биринчи қисм


Танҳо қайиқ ёхуд девонанинг орзуси
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 2
 
1
 
Атрофи қамиш чий билан ўралган, дов-дарахтсиз яйдоқ ҳовли. Бир ёнда баҳайбат
дурадгорлик дастгоҳи, тегишли асбоб-анжом; ерда эски иморатлардан чиққан узун-
қисқа тахтаю тунука қирқимлари, нам латта ўраб симга тортилган эгма-қайишқоқ тол
новдаларию йирик-йирик мум палахсалари ва қиринди-пайрахалар аралаш-қуралаш
бўлиб ётибди.
Иш чала, чала ишлар…
Қарши тарафда тайёр маҳсулот – катта-кичик қайиғу қайиқчалар қатор қилиб четанга
суяб қўйилган. Бири қорамойга бўялган, бири қизил, бири кумушранг; четроқдагилари
ҳали бўёқ кўрмаган – ажралиб турибди.
Ҳовлининг тўрида – рўпарада ғарибгина, пасқам бир кулба. Эшиги нимочиқ,
деразалари ланг. Зеҳн солиб қаралса, эшик ҳам, дераза қасноқлари ҳам қайиққа
менгзаб кетади, алланечук қайиқсимон намойишда. Уйнинг чап томонида бўғотга
тираб қўйилган нарвон ҳам шундай; аслида-ку у эски бир қайиқ бўлиб, тўнкарилгану
орқасига тахта қоқиб зина ясалган, холос.
Том бошида ҳам бир қайиқ! Аммо у хийла ҳайбатдор, ҳашаматли, икки учида
балиқсимон безаклари ҳам бор.
Ана шу қайиқнинг қоқ белида контопарлар киядиган соябони сербар аллақандай мовут
қалпоқ чўққайиб кўринади. Сувда қалқиб турган каби у гоҳ баралла кўзга ташланади,
гоҳ “чўкиб” кетади…
Тонг бўзара бошлаган палла. Бир маромдаги хуррак товуши.
Том устидаги қайиққа жон кириб дафъатан чайқалиб кетадию ундан соч-соқоли ўсиқ,
ёшини билиб бўлмайдиган бир қария бош кўтаради. У кўкрагида ётган қалпоқни


Танҳо қайиқ ёхуд девонанинг орзуси
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 3
ҳафсаласизгина бошига қўндириб, теварак-атрофга вазмин аланглаб назар солади.
Орол бобомиз мана шу киши.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling