M 70 2 гурух талабаси Болтақулов М

Sana01.01.1970
Hajmi
#104351
Bog'liq
M 70 2 гурух талабаси Болтақулов М

Узбекистон Республикаси Тошкент Молия Институти


Мавзу: Инновацион жараён босқичларида маркетинг моҳияти ва функциялари
Бажарди: М – 70 – 2 гурух талабаси Болтақулов М.А

Режа:


Инновацияга кўмаклашиш тамойиллари
ИННОВАЦИОН ЛОЙИҲА ЯРАТИШ
Инновацион жараённинг асосий босқичлари. Унинг натижасида
янги маҳсулотни ишлаб чиқариш ва амалда қўллаш
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

Инновацион фаолиятнинг характерли жиҳатлари ва хусусиятлари.
Инновация янги маҳсулот ёки жараёнларга янги билимларни жорий қилиш
натижаси сифатида. Инновацион жараённинг асосий таркибий қисмлари:
янгилик, инновация, инновациялар диффузияси. Инновацион жараён
динамикаси. Инновацион фаолиятни ҳаракатлантирувчи кучлар ва омиллари,
тўсиқлар ва уларни енгиб ўтиш йўллари. Инновацион жараёнлар
суръатларини жадаллаштириш. Инновацион менежмент инновацион
жараёнларни бошқариш тамойиллари ва усуллари, воситалари йиғиндиси
сифатида. Инновацион фаолият учун қулай муҳитни яратиш муаммолари.
Инновацион фаолиятга кўмаклашишнинг асосий вазифалари.
“Инновация” атамаси ва тушунчасининг ўзи австриялик иқтисодчи
Й.Шумпетер 1912 йилда нашр қилинган “Теория экономического
развития»: «Инновация - это акт изменения производственных
функций...” асарида келтирилган бўлиб, даромаднинг асосий манбаи –
янгиликларни узлуксиз жорий этиб боришдир.
Инновациялар дейилганда- янги маҳсулотларни жорий этиш ёки
олдинги маҳсулотни сифат жиҳатдан такомиллаштириш, ишлаб
чиқаришни янги усулини жорий этиш, янги бозор очиш, хом ашёнинг
янги манбаини қўлга киритиш, ишлаб чиқаришни янгича ташкил
қилишни амалга ошириш тушунилади
“Инновация – бу ишлаб чиқариш функцияларини ўзгартириш
ҳаракатлари”, истеъмол маҳсулотларининг янги турларини, янги ишлаб
чиқариш, транспорт воситалари, бозорлар ҳамда саноатни ташкил
қилишнинг янгича кўринишларини жорий этиш ва улардан
фойдаланиш мақсадидаги ўзгартиришдир.
Инновацион лойиҳа тушунчаси 2 хил мазмунда қўлланилади:
– аниқ мақсадларга эришишни та’минловчи бирор ҳаракатлар комплексини
амалга ошишини кўзловчи иш, фаолият, тадбир сифатида.
– бирор ҳаракатларни амалга ошиши учун зарур бўлган ҳуқуқийташкилий ва ҳисоб-китоб молиявий ҳужжатлар сифатида. Илмий ва инноватсион
фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш шакллари 2.1-чизмада
тақдим этилган.
Ҳар бир лойиҳа, уни бажарилиши учун зарур бўлган иш ҳажмини қийинлигидан қат’ий назар ўзини ривожланиш ё‘лида аниқ ҳолатларни босиб ўтади,
я’ни «лойиҳа ҳали йўқ» ҳолатидан «лойиҳа ўзи (аллақачон) йўқ» ҳолатигача. Амалиётда юзага келган ҳолатларга кўра лойиҳа босиб ўтадиган
ҳолатларни «фазалар» деб юритилади.
Ҳар бир лойиҳани қайта ишлаш ва амалга ошириш фазаси унинг мақсад
ва вазифаларига эга бўлади.
Лойиҳани яратиш ва амалга ошириш қуйидагиларни ўз ичига олади:
– инвестицион ғояни шакллантириш;
– инвестицион имкониятлар изланиши;
– шартнома ҳужжатларини тайёрлаш;
– лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш;
– қурилиш-монтаж ишлари;
– обектни қўллаш;
– иқтисодий кўрсаткичлар мониторинги.
Инвестиция субектлари бўлиб инвеститсиядан фойдаланаётган тижорат
ташкилотлари ва хўжаликнинг бошқа субектлари ҳисобланади.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling