8-mavzu Kbt

Sana01.01.1970
Hajmi
#104636
Bog'liq
8-mavzu Kbt


  • 1.Янги солик концепциясининг мохияти ва мақсади нима? 2.2019-2020 йилларда кичик бизнесни солиққа тортишда қандай ўзгаришлар юз берди? 3.Каттий белгиланган солик нима ва у 2020 йил 1 январдан қайси тармоқларга, тадбиркорлик субъектининг жойлашган жойига нисбатан кандай белгиланган?

Javob:
1)Солиқларни соддалаштириш
Солиқ ва тўловларнинг сонини қисқартириш
Солиқ ставкаларини пасайтириш
Солиқ юкини тенг тақсимлаш
Бизнесни хуфиёна иқтисодиётдан очиқ ишлашга чиқариш
Инвестицион жозибадорликни ошириш

КИЧИК БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ соликка тортишдаги узгаришлар


1.Солиқ сиёсатини такомиллаштириш йўлида ушбу концепцияда кўзда тутилган ечимларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Президентининг 29 июндаги ПФ-5468-сонли фармонида белгилаб берилган тизимли муаммоларга батафсид тўхталиб ўтди. Бошқа масалалар қаторида қуйидагилар эсга олинди: • умумий солиқ тўловчилар учун солиқ юки баландилиги; • қўшимча қийматга бўлган солиқнинг оширилган ставкаси ва самарасиз тизими; • солиқ тўловчилар томонидан ишловчилар ҳақиқий сонини ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондини яширишга олиб келувчи меҳнатга ҳақ тўлаш фондига солиқларнинг юқори ставкаси; • назорат фаолиятини амалга ошириш вақтида таҳлил ва хавфларни бошқаришнинг аниқ тизими мавжуд эмаслиги; • маъмурийлик механизми самарасизлиги туфайли маҳаллий солиқлар ва йиғимлар йиғишнинг сустлиги, кўчмас мулк ва ер участкалари тўлиқ ҳисоби ва қийматларини объектив белгилашнинг мавжуд эмаслиги ва бошқалар 2.Солиқ сиёсатини такомиллаштириш йўлида ушбу концепцияда кўзда тутилган ечимларни кўриб чиқиб, фармонда белгилаб берилган тизимли муаммоларга батафсил тўхталиб ўтдилар. – Мазкур концепциянинг аҳамияти жуда катта, нима учун? Рақамлар бўйича мисол келтираман, бугунги кунда Ўзбекистонда 13 миллион меҳнатга лаёқатли аҳоли бўлса, жисмоний шахслардан олинадиган солиқ тўловлари бўйича солиқ тўлаётганлар 4 ярим миллионни ташкил этади. 3,3 миллион одам пенсионер. Бундан кўринадики, 4 ярим миллион одам пенсияни таъминлаб бериши керак. Бу кўрсаткич Европанинг энг қариб бораётган мамлакатларига хос. Бизда асосан ёш миллат бўлишига қарамасдан шундай аҳвол. Давлатимиз раҳбари ушбу жиҳатларни ҳам ўйлаб, ҳар томонлама пухта фармон қабул қилдиларки, бу солиқ сиёсатидаги ўзгаришлар, ривожланиш учун катта қадам. Бунда асосий эътибор адолатли солиқ тўлаш ва солиқ юкини камайтиришга қаратилмоқда. Мисол учун, бирор катта ишлаб чиқариш корхонаси 30 миллион АҚШ доллари активи бўлса-да, ўзини кичик корхона деб рўйхатдан ўтказиб 5 фоиз солиқ тўласа. Бу нотўғри. Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси доирасида 2019 йил 1 январдан, меҳнатга ҳақ тўлаш фондига солиқ юкламаси, барча жисмоний шахслар даромадларига 12 фоизлик ягона солиқ ставкаси жорий этилиши орқали пасайтирилади, шундан 0,1 фоизи шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобларига йўналтирилади, шунингдек, фуқароларнинг ижтимоий бадаллари бекор қилинади. Бизнес учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси 15 фоиздан 12 фоизгача пасайтирилади. Юридик шахслар айланмалари (нақд пул тушуми)дан ундириладиган давлат мақсадли фондларига мажбурий ажратмалар бекор қилинади, юридик шахслар фойдасига солиқ ставкаси 14 фоиздан 12 фоизгача, тижорат банклари учун эса 22 фоиздан 20 фоизгача пасайтирилади. Қўшимча қийматга солиқ toставкасининг 20 фоизлик ҳозирги миқдори сақлаб қолинади, бунда солиқ ҳисоби тўлақонли тизими жорий этилади, солиққа тортиш базаси аниқлаштирилади, имтиёзлар сони камайтирилади ва 2019 йил якунлари бўйича ушбу солиқ ставкаси пасайтирилади. 3. Якка тартибдаги тадбиркорлар куп йиллар мобайнида катъийбелгиланган соликто?лаб келишди. Янги тащрирдаги Соликкодексида бундай соликбулмайди – уни жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиги (ЖШДС) алмаштиради. 100 млн сумгача айланмага эга якка тартибдаги тадбиркорлар, =онун лойищасида назарда тутилганидек, танлаш хукукига эга буладилар: уни белгиланган цавка буйича ёки катъийбелгиланган сумма билан то?лаш. Бунда 2020 йил учун ЖШДСнинг катъийбелгиланган суммалари ЯТТнинг талай фаолият турлари буйича сезиларли пасайтирилган. Масалан, Тошкент шащрида озик-овкат ва ноозик-овкат товарлари билан чакана савдо килувчилар 25% кам, дехкон бозорларида кишлок хужалиги мащсулотлари билан савдо килувчилар – 37,5% кам, газеталар, журналлар ва китоб мащсулотлари билан савдо килувчилар – 2 баравар кам тулайдилар. Пойтахтда маиший хизматлар курсатувчи ЯТТ учун ЖШДСнинг катъийбелгиланган суммалари 28,6%га камаяди. Бунда жисмоний шахс: а) бир нечта фаолият тури билан шугулланган такдирда, щар бир фаолият тури учун алохида-алохида соликнинг катъийбелгиланган суммасини тулайди; б) тадбиркорлик фаолиятини ижарага олинган ускуналар ва бинода амалга оширган такдирда, яшаш жойидаги соликорганига ижарага берувчи тугрисида ма’лумотнома (ахборот) такдим этиши керак; в) давлат руйхатидан утказилмаган жойда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширган такдирда, соликнинг катъийбелгиланган суммасини ро?йхатдан утказилган жойда ва фаолиятни хахкикатда амалга ошираётган жойда белгиланган ставкалар орасида энг юкори ставка буйича руйхатдан утказилган жойда тулайди. г) И ёки ИИ гурух ногирони буган шахслар, фаолият тури ва уни амалга ошириш жойидан катъийназар, катъийбелгиланган сумманинг 50%ини, бирок БХМнинг 50%идан куп булмаган микорда тулайди.
2. 1. Кичик корхоналар фаолияти иқтисодий самарадорлигининг моҳияти нимадан иборат? 2. Самарадорликни аниқлшанинг қандай кўрсаткичларини биласиз? 3. Нима учун фойда энг муҳим умумлаштирувчи кўрсаткич ҳисобланади? 4. Фойданинг қандай турлари бор ва улар қандай аниқланади? 17. Корхона ишининг рентабеллиги қандай ҳисобланади?
Бозор иқтисодиётига ўтиш
хўжалик юритишнинг оқилона йўлларини қидириб топишни талаб қилади. Бу эса
материаллар ва ҳом ашёни тежаб-тергаб сарфлашни, дастгоҳлар ва ускуналардан
яхшироқ фойдаланишни, ходимлар иш унумдорлигини оширишни, маҳсулот
бирлигига тўғри келадиган харажатларни пасайтиришни, пировардида, корхона
рентабеллилигини ва фойдалилигини оширишни кўзда тутади.
Кўрсатиб ўтилган омилларнинг барчаси ишлаб чиқаришнинг иқтисодий
самарадорлигига эришиш тушунчасига бирлашади. Корхона хўжалик
фаолиятининг якуний натижаси (фойда)ни унга эришишга сарфланган ресурслар
билан таққослаш ишлаб чиқа-ришнинг самарадорлигини акс эттиради.
Самарадорликнинг ошиши харажатлар бирлигига тўғри келадиган иқтисодий
натижаларнинг кўпайиши билан ифодаланади. Самарадорлик хўжалик юритиш
механизмининг такомиллашганлик даражасидан, бизнесни тўғри йўналишда олиб
борилаётганлигидан дарак беради. Ишлаб чиқариш самарадорлигини аниқлаш услуби умумий харажатлар ва
уларнинг айрим турларини хўжалик фаолиятининг натижалари билан
таққослашдан иборатдир. Бунинг учун турли хил кўрсаткичлардан
фойдаланилади. Бу кўрсаткичларнинг белгиланган таснифи мавжуд эмас. Ҳар бир
корхона иқтисодиётини ўрганувчи уларни ўзича, у ёки бу кўрсаткичларнинг
аҳамиятини таъкидлаш заруриятидан келиб чиққан ҳолда ёки корхона иши
натижаларини ҳар томонлама баҳолаган ҳолда гуруҳларга ажратади.
Барча кўрсаткичларни қуйидаги учта гурухга бирлаштириш мақсадга
мувофиқдир: хўжалик фаолиятини умумлаштирувчи кўрсаткичлар; ресурсларнинг
айрим турларидан фойдаланиш самарадорлиги кўрсаткичлари; молиявий
фаолиятни баҳоловчи кўрсаткичларТадбиркор муваффақиятли фаолият юритиши учун оддий бозор омиллари
(маҳсулотни доимо янгилаш, сифатини ошириш, маркетинг тадқиқотлари,
муваффақиятли рақобат ва бошқалар)дан ташқари ўз фаолиятининг
самарадорлигига эришишнинг турли-туман йўлларидан фойдаланиши зарур. Булар
қуйидагилардир:
 - илғор технология ва замонавий ускуналардан фойдаланиш;
 - хом ашё ва материалларнинг янги турларини қўллаш;
 - асосий фондлардан яхшироқ фойдаланиш;
 - айланма маблағларни айланишини жадаллаштириш;
 - меҳнатни ташкил қилишнинг самарали шакллари ва усулларини
қўллаш;
 - менежмент фани ва амалиётининг илғор ютуқларидан
фойдаланиш;

Активлар рентабеллиги коэффициенти молиявий-хўжалик фаолиятида


фойдаланилаётган активларнинг фойдалилиги (зарарлилиги) даражасини
кўрсатади ва қуйидаги формула билан аниқланади:
Кра = Пр * Дп / Иб ,
бу ерда, ПрДн – солиқлар тўлангунга қадар фойда.
Бу кўрсаткич нолдан катта бўлиши керак


  • 1. Корхоналарнинг молиявий фаолияти натижаларини ифодаловчи кўрсаткичларини ҳисоблаш йўлларини тушунтириб беринг. 2. Корхона фойдасининг нечта тури мавжуд? 3. Корхона фойдаси қандай аниқланади? 4. Корхоналарнинг молиявий харажатлари қандай таснифланади? 5. Корхонанинг ўз маблағлари деганда нима тушунилади?

Кичик бизнес корхоналарининг молиявий фаолияти уларнинг давлат, бошқа
корхоналар, ташкилотлар ва шахслар билан ўзаро муносабатини тартибга солиш
билан боғлиқ бўлган пул ҳисоб-китобларини ифодалайди.
Корхоналар фаолиятининг молиявий натижаларини ифодаловчи
кўрсаткичлардан асосийси фойдадир. Корхоналар фойдасининг турлари
қуйидагилардан иборат:
а) маҳсулотлар сотишдан тушган ялпи фойда (ЯФ). Бу сотишдан тушган соф
тушум (СТ) ва сотилган маҳсулотнинг таннархи (МТ) ўртасидаги фарқдан иборат,
яъни
ЯФ = СТ – МТ;
б) асосий ишлаб чиқариш фаолиятидан тушган фойда (ИЧФ). Бу маълум
давр ичида маҳсулотлар сотишдан тушган ялпи фойда (ЯФ) ва харажатлар
(Аҳараж.) ўртасидаги фарқ ва плюс бошқа асосий фаолият соҳалари даромадлари
(Бдар.) ёки камомадлари (Бкам.) айирмасидан иборат, яъни:
ИЧФ = ЯФ – Аҳараж. + Бдар. – Бкам.;
в) умумий хўжалик фаолиятидаги фойда (УХФ). Бу алгебраик ифодалар
йиғиндиси тарзида ифодаланади: асосий фаолиятидаги фойда (АФФ) плюс
дивидендлар (ДД) ва фоизлар бўйича даромадлар (ФД) плюс (ёки минус) чет эл
валюталари бўйича операцияларидан олинган даромадлар (ёки камомадлар)
(ЧЭВ) плюс (ёки минус) қим-матбаҳо қоғозларни қайта баҳолашдаги даромадлар
(ёки камомадлар) (КККБ) минус фоизлар бўйича харажатлардан (ФХ) иборат,
яъни:
УХФ = АФФ + ДД + ФД  ЧЭВ  КККБ – ФХ;
г) солиқ тўловларигача бўлган фойда (СФ). Бу кўрсаткич ҳам алгебраик
ифодалар йиғиндиси тарзида ифодаланиб, умумий хўжалик фаолиятидаги фойда
(УХФ) ва тасодифий (кўзда тутилмаган) фойда ёки камомадлар (ТФК) салдосидан
иборат, яъни:
СФ = УХФ  ТФК;
д) йиллик соф фойда (ЙСФ). Бу барча солиқларни тўлаб бўлгандан сўнг
корхона ҳисобига қоладиган даромад, яъни солиқ тўловларигача бўлган фойдадан
(СФ), даромад ёки фойда солиғини (ФС) ҳамда бошқа солиқлар ёки тўловларни
(БС) олиб ташлангандан кейин қолган қисмидир, яъни:
ЙСФ = СФ – ФС – БС;
Сотишдан тушган соф тушумлар – маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни
сотишдан тушган тушумлардан, қўшимча қиймат солиғи, акциз солиғи, экспорт
солиғи (сотиб олувчи томонидан бериладиган айрим скидкалар) ва бошқа тўлов ҳамда ажратмаларни олиб ташлагандан кейин қолган қисми сифатида
ҳисобланади. Корхоналарнинг экспорт фаолияти билан боғлиқ операциялардан
тушган фойда ва даромадларни ҳисоблаш, маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни
сотишдан тушган тушумлар ҳажмини аниқлаш каби белгиланган тартибда амалга
оширилади.
Тасодифий фойда ёки даромадлар – хўжалик фаолиятини юргизиш
давомида кўзда тутилмаган тасодифлар, ҳодисалар, эътиборга олинмаган
жараёнлар ва воқеалар туфайли вужудга келадиган даромадлардир.
Мулкий жавобгарлик, мулк шаклидан қатъий назар, фақат корхонанинг ўз
маблағларига қуйилиши мумкин. Ўз маблағларнинг микдори бухгалтерия баланси
маълумотларига асосан аниқланади. Мулк формаларидан қатъий назар, хўжалик
юритувчи субъектлар ҳисобида бўлган ўз маблағлари суммаси қуйидаги формула
ёрдамида аниқланади:
Ўмаб. = БВ – (М + Ммаж.ўс. – Ммаж.сўн.) – Ддеб.қарз. – З;
Бунда:
БВ – баланс валютаси суммаси;
М – узоқ муддатли ва қисқа муддатли мажбуриятлар пассивини иккинчи ва
учинчи бўлимлари;
Ммаж.ўс. – мажбуриятларнинг ўсиши – охирги ҳисобот даври учун баланс
маълумотлари билан таққослаганда контракт имзолаган кунга қарз олинган ва
жалб қилинган маблағлар;
Ммаж.сўн. – контрактни имзолаш санаси ва охирги ҳисобот даври учун
балансни тузиш санаси ўртасидаги даврда мажбурият-ларнинг сўниши;
Ддеб.қарз. – даъво қилиш муддати тугаган дебиторлик қарзлари;
З – зарарлар суммаси.
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling