Қуюшқон


Download 40.46 Kb.
Pdf ko'rish
Sana10.05.2020
Hajmi40.46 Kb.
#104694
Bog'liq
Қуюшқон
11biol test choraklik uchun @yillik konspekt (1), мустақил иш лидерлик, xviii-xix asr ortalarigacha bolgan bolalar adabiyoti, МУРОЖААТНОМА 2020(1), Estetik tarbiya, 6 - mavzu, 6 - mavzu, 12-maruza, 9 mavzu Пул ислохатлари амалий, Қуюшқон, Қуюшқон, 2 5305613645240076220, nemis 11, nemis 11


Симон Кармиггелт
Қуюшқон
Ўтган оқшом майхоналардан бирида Лизани учратиб қолдим:
олдида қандайдир омухта ичимлик, астойдил бўянган, 
ясанган-тусанган. Эркак овига чиққани ва азбаройи 
ночорликдан айни йўлга киргани шундоққина кўриниб 
турибди.
— Ишлар қалай?- деб сўрадим. 
— Бир нав. 
Унинг шляпаси эътиборимни тортди. Шляпаки, бирор сурбет 
ўзининг супуринди саватини нафармон рангга буяб, устига 
“200 гульден” деган ёрлиқни ёпиштиргану бундай 
ҳаёсизликка аҳли оломоннинг тобини билмоқчи бўлгандек 
таассурот қолдирарди. 
— Яннинг ишлари қалай? – деб сўрашни давом эттирдим.
— Ян? Ҳали хабарингиз йўқми, ажрашиб кетганимизга уч 
ойдан ошди. 
Ҳайрон бўлдим. Атроф-жавонибда никоҳи ўқилар-
ўқилмасдан дарз кетган не бир оилаларни кўрган эдим. 
Бироқ Лиза билан Яннинг орасидан ола мушук ўтибди, деса 
асло ишонмасдим. Лизанинг ёши эридан катта. Бунинг 
устига, ўн йилча бурун у куёвини ота уйидан ўмариб кетган, 
эркак зотининг бошини айлантириш борасида устаси 
фарангки, мақтанса арзийди.
Ян эса таралла бедод учун дунёга келган қилтириққина, 
саддо-баёв бола эди. Назаримда, Фицжеральд: “У ижро этиш 
қўлидан келмайдиган ролга мос грим қилган актёрни 
эслатади”, деб ёзганида айнан Янга ўхшаганларни назарда 
тутган бўлса керак. У эмин-эркин, сирли-синоатли бир 
турмуш эгаси эдики, бундай кун кечиришга ҳадди ҳам, вақти 
ҳам, бойлигу сармояси ҳам етарли эди. Айни пайтда у расман
бирор ишнинг бошини тутган киши бўлиб кўриниш 
мақсадида, баъзан-баъзан санъат асарлари савдоси билан 
ҳам шўғулланиб қўярди. 
— Яннинг қандай одам бўлганини ўзингиз биласиз-ку, — 
деди Лиза марҳум ҳақида гапираётгандек ўтган замонда 
сўзлар экан. – Ўлдим-куйдим касалига йўлиққан. Бугун бу 
қизга осилса, эртасига бошқа жувонга маҳуббат изҳор қилиб 
кетаверарди. Мен бечорани эса бутунлай унутган эди. 
Бундай бетайин билан яшашнинг ўзи бўлмайди. Бошида 
унинг ҳурмача қилиқларидан ўлар бўлсам ўлиб бўлдим. 
Кейин ҳаммасига қўл силтадиму эътибор бермай қўйдим. 
Негаки, қаерга, ким билан кетмасин ҳамиша яна олдимга 


қайтиб келарди-да. Юрса-юрибди-да, бари бир ҳаммаси 
жонига тегади-ку, деб ўйлардим. Лекин бир куни…
Лизанинг кўзларидан чақин чаққандай бўлди.
— Ҳа, кўп қилиқларини кўриб кўрмасликка, билиб 
билмасликка олардим. Бироқ ҳамма нарсанинг, менинг сабр-
бардошимнинг ҳам, ҳадди — ҳудуди, чегараси бор, — деди 
аёл зардаю алам билан.
— Албатта! – ҳамдардлик билан гапни илиб кетдим мен. 
Негаки, ўн йиллик сабр-тоқат, меҳр-оқибатдан кейин аёлни 
эрининг қандай нокаслиги бундай аянчли қадамни қўйишга 
мажбур қилганини жуда-жуда билгим келаётган эди. 
— Сўнгги пайтда, — деб ўз ҳикоясини давом эттирди Лиза, —
у ҳар ҳафта, ҳар жума Гелдерландга борадиган ва шанба 
куни оқшом қайтадиган одат чиқарди. Сўрасам, хизматчилик 
деб қўярди… Қанақа хизматчилик эканини биламиз-ку… Ўша 
ёқда яна бирортасини тўрига илинтирганини сездим. Бошида
бу мени унчалик ҳам ташвишга солгани йўқ. Тажрибамдан 
билардимки, икки-уч ойдан кейин, янги жазмани жонига 
теккач, қилмишидан пушаймон еб, етим қўзидай оёғимга яна
бош уриб келади. Шундай қилиб, бамайлихотир кутишга 
киришдим. Лекин бу гал унинг ишқий саргузашти 
кутилмаганда чўзила бошлади. Ярим йил ўтди. Саккиз ой. 
Ҳар жума вокзал қайдасан деб йўлга чиқиб, ҳар шанба уйга 
қайтади. Ҳар гал ўз-ўзидан мамнун, оғзи қулоғида, яшариб 
кетган. Очиғини айтганда, таҳликага тушиб қолдим. 
Лиза олдидаги қадаҳдан бир қултим ютди.
— У қанақа парвойи фалак одамлигини айтиб ўтирмай. 
Гелдерландда қайси меҳмонхонада тунашини осонгина 
билиб олдим. Портфелидан меҳмонхонанинг тўлов қоғози 
чиқди. Жума кунларининг бирида, кундузи, ўша ёққа 
жўнадим. Янни ақлдан оздириб қўйган гелдерландлик ўша 
манжалақини би-ир кўргим келди. Лекин…
Аёлнинг кўзлари яна ғазабдан ёниб кетди.
— Лекин у ерда кўрганим мени бутунлай адойи тамом қилди.
Тўғри адвокатнинг олдига бордим. 
— Ян у ёқда нима қилиб юрган экан? – вужудим қулоққа 
айланди менинг.
— Нима қилиб юрган экан? Ҳеч нима! Ҳеч қандай жазман-
пазмани йўқ экан. 
Биласизми, ҳар ҳафта у ёққа нега борар экан?
— Йў-ўқ! – деб очиғини тан олдим мен.
Лиза бутун ғазабини тилига чиқарди:
— Шунчаки, ёлғиз ўзи, холи қолиб, дам олиш учун борар 
экан!


Русчадан Қулман Очилов таржимаси.

Document Outline

  • Симон Кармиггелт
  • Қуюшқон

Download 40.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling