бозорда маркетинг стратегияси.

Sana01.01.1970
Hajmi
#104742
Bog'liq
бозорда маркетинг стратегияси.


Aim.uz

Туристик бозорда маркетинг стратегияси.


Маркетинг стратегияси – туристик бозорнинг хусусиятларидан келиб чиқиб, ундаги фаолиятнинг узоқ муддатли энг мақбул моделини танлашдир. Бундай стратегия бозор мақсадларига эришиш тамойилларига асосланади ва қуйидаги элементларни ўз ичига олади1:
маркетингнинг турини белгилаш – умумий маркетинг (умумий қизиқишларга эга туристларга йўналтирилган) ёки танловчи маркетинг (туристик бозорларнинг ўзига хос турларини назарда тутади, улар асосий, қўшимча ва тасодифий бўлиши мумкин);
реклама-ахборот усуллари ва уларнинг йўналганлигини белгилаш – туроператорлар ва турагентлар, истеъмолчи туристар ёки ушбу тоифаларнинг бирлашиб кетиши;
бозорлар, мамлакатлар ёки минтақаларнинг типларига нисбатан реклама-ахборот тадбирларининг вақти ва устуворлигини ҳисобга олган ҳолда режалаштириш (вақт бўйича режалаштириш янги ёки қайта таъмирланган туристик объектларнинг ишга туширилиш муддатига боғлиқ);
ўзлаштирилиши назарда тутилаётган туманнинг характеристикаси. Янги ривожланаётган туристик марказга биринчи навбатда ўзига яхши нуфуз яратиши ва шундан кейингина аниқ реклама қилишга ўтиши талаб қилинади;
туристик туманда юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай тўсқинликларни (сиёсий беқарорлик, табиий ҳалокатлар ва ш.к.) башорат қилиш;
маркетинг стратегиясинин қуйидаги вриантларидан энг мақсадга мувофиқ биттасини танлаб олиш: асоий туристик бозорлар ҳисобланган минтақаларда реклама-ахборот ваколатхоналарини очиш; шартнома бўйича ваколатхоналарни таъминлаш; ўз мамлакатидаги асосий штабдан туриб реклама-ахборот ишларини ташкил қилиш;
туристик бозорларда юзага келиши мумкин бўлган олдиндан кўриб бўлмайдиган барча ҳолатларни ҳисобга олиш.
Маркетинг стратегияси ҳам узоқ муддатли ҳам қисқа муддатли мақсадлардан келиб чиқиб белгиланиши мумкин. Уни мунтазам равишда қайта кўриб чиқиш ва зарур бўлганда бозор тенденциялари ёки туристик маҳсулот ва хизматнинг эволюциясидаги ўзгаришлардан келиб чиқиб унга тузатишлар киритиб бориш зарур.



1 Маркетинг в туризме. Учебное пособие 4-е изд., стереотип, (ГРИФ) Дурович А.П. 2004 г.



Aim.uz



Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling