Agro biznes.doc (lotunus)

Sana01.01.1970
Hajmi
#104933
Bog'liq
Agro biznes.doc (lotunus)


Агробизнес ва унинг турлари.
РЕЖА:
Кириш

  1. Аграр соҳада маҳсулот етиштиришнинг моҳияти ва ўзига хос хусусиятлари

  2. Агробизнеснинг моҳияти, намоён бўлиш шакллари ва турлари

  3. Мамлакатимиз иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги тармоғининг ўрни ва ривожланишининг ҳозирги ҳолати таҳлили

  4. Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини модернизациялаш ва фермер хўжаликларини давлат томонидан рағбатлантирилиши

  5. Қишлоқ хўжалигини модернизациялаш шароитида аграр соҳани янада ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари

Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Кириш
Ўзбекистонда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг ўзига хос хусусиятларидан бири – уларнинг кенг қамровли ва серқиррали эканлигидир. Зеро, ижтимоий йўналтирилган бозор муносабатларига асосланувчи, барқарор ривожланган ва самарали иқтисодиётни барпо этиш кўплаб соҳаларда, шу жумладан, аграр соҳадаги туб ўзгаришларнинг амалга оширилишини тақозо этади.
Иқтисодий ривожланиш жараёнида қишлоқ хўжалиги ҳамма вақт саноат, савдо ва бошқа тармоқлар билан мустаҳкам боғлиқ бўлиб келганлигини ҳисобга олиш керак. Чунки мамлакатнинг озиқ-овқат маҳсулотларига ва қишлоқ хўжалик хомашёсидан тайёрланган товарларга бўлган эҳтиёжларини қондириш фақат қишлоқ хўжалигининг ҳолатига эмас, балки саноат тармоқлари билан уйғун ривожланишига ҳам боғлиқ бўлади. Худди ана шу ҳолат иқтисодиёт таркибида агросаноат мажмуасини битта пировард натижани рўёбга чиқаришга бўйсундирилган тармоқларнинг ягона, яхлит тизимини келтириб чиқариш учун асос бўлади.
Қишлоқ хўжалик соҳаларидаги тадбиркорлик фаолияти агробизнес дейилади. Агробизнес тушунчасига бевосита қишлоқ хўжалиги соҳасига кирмайдиган, бироқ у билан боғлиқ бўлган фаолият билан шуғулланувчи бизнес турлари ҳам киритилади. Бу қишлоқ хўжалигига техникавий, таъмирлаш хизмати кўрсатиш, унинг маҳсулотларини қайта ишлаш ва истеъмолчиларга етказиб бериш билан боғлиқ бўлган тадбиркорлик фаолиятидир. Қисқача қилиб айтганда, агробизнес агросаноат интеграцияси натижасида вужудга келган агросаноат мажмуасининг барча бўғинларини қамраб олади. Агробизнес фаолиятининг мақсади истеъмол бозорини етарли миқдорда сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, саноатни эса хомашё билан узлуксиз таъминлаш орқали фойда кўришдан иборат.
Мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиёев 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар Стратегиясида 3.3-банд “Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш” деб номланиб, унда “таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини изчил ривожлантириш, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аграр секторнинг экспорт салоҳиятини сезиларли даражада ошириш; пахта ва бошоқли дон экиладиган майдонларни қисқартириш, бўшаган ерларга картошка, сабзавот, озуқа ва ёғ олинадиган экинларни экиш, шунингдек, янги интенсив боғ ва узумзорларни жойлаштириш ҳисобига экин майдонларини янада оптималлаштириш”1 лозимлиги тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган мурожаатномасида “ ҳозирги кунда юртимизда 51 фоиздан зиёд аҳоли қишлоқ жойларда яшайди. Бироқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши 17 фоиздан ошмайди. Аграр соҳа маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажми эса 10 фоизга ҳам етмайди. Ҳолбуки, ривожланган давлатларда бу кўрсаткич 50 фоиздан ортиқни ташкил этади. Шу муносабат билан қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш бўйича комплекс дастур ишлаб чиқиш лозим”2 деб алоҳида таъкидлаб ўтдилар.
Ушбу курс ишида Аграр соҳада маҳсулот етиштиришнинг ўзига хос хусусиятлари, мамлакатимиз иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги тармоғининг ўрни ва ривожланишининг ҳозирги ҳолати таҳлили, Агробизнеснинг моҳияти, намоён бўлиш шакллари ва турлари, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини модернизациялаш ва фермер хўжаликларини давлат томонидан рағбатлантирилиши, қишлоқ хўжалигини модернизациялаш шароитида аграр соҳани янада ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари ёритилиб берилади.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling