Zamonaviy o'zbek jarayon

Sana01.01.1970
Hajmi
#105035
Bog'liq
Zamonaviy o'zbek jarayon


1-2-аmaliy mashg`ulot
Маvzu. Hozirgi o`zbek romanlari tahlili
Reja
1. Hozirgi o`zbek romanchiligida janriy izlanishlar
2. Isajon Sulton “Ozod” romani
3. Romanda milliy qadriyatlarni aks ettishi
4. Ulug`bek Hamdamning “Ota” romani

Роман (франс. роман) — насрий асар жанри; муайян шахс ёки бир неча шахснинг шаклланиш ва камол топиш жараёни бадиий макон ва замонда тасвирланган асар. Р. ўрта асрларда роман тилларица ёзилган ҳар қандай асарни ж, англатган. Р.да шахс ва жамият ҳаёти бир-бирини инкор этмайдиган маълум маънода мустақил олам сифатида таҳлил ва талқин этилади. Худди шу нарса Р. жанри мундарижасининг узига хослигини белгилаб беради. Муайян шахс такдирининг оилавиймаиший, миллий, ижтимоий, маданий ва тарихий муҳит билан узаро узвий алоқада тасвирланиши Р. жанрининг кулами ва ғоявийбадиий қимматини намойиш этади. Р. жанри марказида бош қаҳрамон образи туради. Бу бош қаҳрамон тақдири унинг жамиятда тутган мавкеи билан ҳар доим ҳам муштарак булавермайди. Аксинча, инсон уз такдирига нисбатан катта ёки инсоний фазилатларига кўра кичик бўлиши мумкин. Бинобарин, у билан унинг такдири ёки жамиятдаги мавқеи ўртасида муайян зиддият бўлади ва худди шу зиддият Р. жанрининг мундарижасини — сюжет чизикларини ҳаракатлантириб туради. Бош қаҳрамоннинг шахс сифатидаги фазилатлари ана шу жараёнда, бошқа қаҳрамонлар билан муносабатида, курашида очилади.

Исажон Султоннинг “Озод” романида таъкидланишича, олам ҳар бир инсон қалби ва руҳида унинг фикр-туйғу, истак-амалига кўра аксланади. Озод – халқимиз орзулаган азалий қадриятларни қадрлаш, ҳақ ва ҳақиқатни англаш йўлида интилаётган инсон тимсоли. Лола соғинчи эса қаҳрамон қалбидаги севги, хотира ва умиддир. Биринчиси-


бепоён осмон. Иккинчиси- тубсиз замин. Учинчиси-икки
ҳайбат ўртасидаги инсон.
Ўтган юз йилнинг улкан истеъдодларининг асарлари умуминсоний ҒОЯлар тасвирлангани боисгина инсоният наздида қадру қийматга эга бўлган эди. Адабиётимизнинг кейинги авлоди ҳисобланган Назар Эшонқул, Улуғбек Ҳамдам ва Исажон Султон асарларида ана шундай умуминсоний ҒОЯ сезила бошлагани қувонарлидир. “Боқий дарбадар” романида Исажон бутун инсониятнинг пешанасига дарбадар деган тамға босган, Тангри таоло яратган ҳудуд-чегаралардан чиқишга уринганлар Этикдўз қисмати каби, қарғиш оқибатида оламда бемақсад ва мангу дайдиб-тентираб юриш эканини (ва мангу бўлмаган шу ёруғ оламнинг охирида яна мудҳишроқ бир ҳукмга рўпара келишини) кўрсатган бўлса, “Озод” романида ёзувчи “Дунёнинг юксалиши беҳуда, инсоннинг ўзининг руҳий юксалиши муҳим” деган ғояни илгари сурди.
Модомики гап адабиётимиздаги англаниш ва янгиланиш жараёни ҳақида экан, шу ҳақда ҳам икки оғиз сўз.
Илмий адабиётда модернизм, постмодернизм ҳақида оламжаҳон фикрлар айтилди. Постмодернизм – турли ижтимоий ҳодисаларнинг зилзилалари аро ҳалокатли чайқалган, иккита улкан урушни бошдан кечирган йигирманчи асрнинг адабий-назарий самараси. Жаҳонда бу йўналиш, метод ҳақида кўплаб фикр-мулоҳазалар билдириляпти. Ўзбек адабиётшунослари гоҳ қувониб, гоҳ шубҳаланиб, гоҳ ажабланиб у ҳақида ёзмоқдалар. Шундай бўлса-да, постмодернизмнинг ўзбек адабиётида намоён бўлиши рўй бериши – муҳаққақ ҳодиса эди. Дунё адабий тафаккурига қувват бахш этган бебаҳо асарлар ҳақида сўз юритган эдик, у асарлар бутун оламни чайқатган икки улкан бало натижасида яратилди. Ҳар икки жаҳон уруши ҳам дунёнинг кучли мамлакатлари томонидан дунёни тақсимлаб олишга қаратилган манфаатлар фожиаси эди. Иккинчи жаҳон уруши тугаши билан бир қанча мамлакатлар яна зулм ва таҳдид остида қолдилар. Узоқ йиллар давомида кишиларнинг ягона орзуси ўша зулмлардан озод бўлиш ва ҳурликка етишиш бўлиб келди. Ниҳоят, ўлкамизда бутунлай бошқа – ҳаётбахш ва қувончли яна бир улкан ижтимоий ҳодиса – мустақиллик рўй берди. Эътибор беринг: ўтган аср адабиётида энг муҳим масала – ўзликни сақлаб қолиш масаласи эди. Озодлик адабиётидаги масала – бугунги постмодернистик дунёда ана шу ўзликни ривожлантириш ва намоён қилиш тарзида ўртага ташланмоқда. Маҳдудлик замонларида ёзувчиларимиз ва шоирларимиз кўз қорачиғидай асраб келган мағизни, яъни миллий руҳни энди ғоят мустаҳкам қобиқ – миллий давлатимиз асрайди ва равнақ топтиради. Шу маънода, адабиётимизда тобора кучайиб бораётган бугуннинг постмодернизми – истеъдод ва интеллектуаллик аро мувозанатдир. Мана шу мувозанатни англаб етмаслик асарларнинг гоҳ у, гоҳ бу томонга оғиб кетишига сабаб бўлмоқда. “Озод” романидан ва ҳикояларидан англашиладики, Исажон Султон миллий ўзлик деб аталган маънавий хазинанинг – коннинг моҳиятини англаб етмоқда, шарқ-мусулмон фалсафаси, нафосатшунослиги, адабиётшунослигининг вориси сифатида ўзининг постмодернистик асарларини яратмоқда. “Боқий дарбадар”, “Озод” романлари, “Муножот” қиссаси ва турли ҳикояларида шу усул белгилари аниқ сезилади. Постмодернчи ёзувчиларда хаосликмас, ички, мусти-маҳкам боғлиқлик – алоқадорлик бор. Боиси шундаки, шарқ-мусулмон адабиётида муҳим бир қоида мавжуд: дунё собит, ўзгармас. Аммо инсон – фикрловчи, изланувчи зот. Дунёни ўз қарашлари нуқтаи назаридан баҳолайди. Бошқача айтганда инсон руҳий олами тирик, тиниқ кўзгулар боғлиқлигидан иборат. Оламу одам, набототу жамодот, ҳайвонот шу кўзгуларда акс этади. “Акс этади” деган лўнда жумла ижод жараёни, ижодкорнинг ўйлари, изланишлари, изтиробларидан иборат бўлиб, қиймат бериш ва маъно юклашни ифодалайди. Ёзувчининг интеллектуаллашган истеъдоди ҳам бадиий, ҳам бетакрор тартиботни вужудга келтиради. Исажон Султон асарларининг бош ютуғи руҳий-маънавий, интеллектуал ижобий, иқтидорий кашфиёт мувозанатидан иборатдир.
* * *
Хулоса қилиб айтсак, миллий адабиётимизнинг бугунги намояндалари янги асрлар адабиётидаги илғор қарашларни, жаҳон модернистик адабиётини заррама-зарра ўрганиб чиқдилар. Ниҳоят, Аттор, Навоий, Румий, Машраб сингари улуғларимиз ижодининг моҳиятига яқинлаша бошладилар. Маҳдудлик давридаги адабиётимизнинг бутун кучи ўша даврларда миллийликни сақлаб қолишга қаратилган эди. Адабиётимизнинг катта авлоди – Қодирийлар ва Чўлпонлар авлоди руҳиятини кейинги авлод – Одил Ёқубов, Пиримқул Қодиров, Ўткир Ҳошимов, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Рауф Парфи авлоди сақлаб-авайлаб ва бойитиб етказиб берди, Мурод Муҳаммад Дўст, Шавкат Раҳмон, Ҳалима Худойбердиева, Хайриддин Султон, Эркин Аъзам, Муҳаммад Юсуф, Усмон Азим, Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон, Шароф Бошбеков, Тоғай Мурод, Хуршид Дўстмуҳаммад каби ўрта авлод истеъдодлари у анъаналарни ўзларидан кейин етишиб келаётган ижодкорларга янада ранг-баранглаштириб тақдим этдилар. Бугуннинг шаклланиб улгурган авлоди мана шу ёмбини ҳурмат ва эҳтиром ила қабул қилиб олмоқда ҳамда мумтоз шарқ, илғор ғарб адабиёти янгиликлари, мумтоз ва ҳозирги ўзбек адабиётидан пайдо бўлган маънавий заҳира аро ўзлари бунёд этган олтин банд ўтказиб, турли давр ва миллат адабиётлари синкретизмидан баҳра олган озод ва миллий адабиётни яратмоқдалар. Яъни, уларнинг олдида энди, глобаллашаётган ва интеграция жараёни изчиллашган шу маконда миллий ўзликни, миллий бадиий тафаккур қувватини бор жилвалари билан оламга намоён қилиш вазифаси турибди. Адабиётимизнинг навқирон авлоди мазкур жараёнга куч, ранг, виқор бахш этишига шубҳа йўқ
Ulug‘bek Hamdam (Hamdamov Ulug‘bek Abduvahobovich) 1968 yil, 24 aprelda Andijon viloyati, Marhamat tumanida tug‘ilgan.
1988-1993 yillarda ToshDU ning o‘zbek filologiyasi fakultetida tahsil olgan. 1992-93 yillarda esa davlatimiz tashabbusi bilan o‘qishga yuborilgan talabalar safida Turkiyaning Ko‘nyo shahrida taxsilni davom ettirgan. 1993-1994 yillarda Sharqshunoslik institutida turk tilidan dars bergan. 1994-1996 yillarda Hozirgi Milliy Universitet o‘zbek filologiyasi fakultetining kunduzgi aspiranturasini o‘qigan.
1997 yilda "30-yillar o‘zbek she’riyatida "sof lirika" muammosi" (Oybek she’rlari misolida) mavzusida nomzodlik dissertatsiyasini yoqlagan. Ilmiy rahbari - filologiya fanlari doktori, professor Umarali Normatov. Hozirda "XX asr o‘zbek she’riyati badiiy tafakkur tadrijining ijtimoiy-psixologik asoslari" mavzusida doktorlik dissertatsiyasi ustida ishlamoqda. Ilmiy maslahatchi - filologiya fanlari doktori, professor Naim Karimov. 1997-2009 yillarda O‘zbekiston Fanlar akademiyasining Alisher Navoiy nomidagi Til va Adabiyot institutida katta ilmiy xodim. 2009- yildan beri "Sharq yulduzi" jurnalining bosh muharriri lavozimida ishlab kelmoqda. 
«Tangriga eltguvchi isyon» (2002), «Atirgul» (2006), «Seni kutdim» (2007) she’riy hamda «Yolg‘izlik» (2000), «Muvozanat» (2003), «Isyon va itoat» (2004), «Sabo va Samandar», «Uzoqdagi Dilnura» (2010) kabi nasriy asarlari nashr etilgan. Ilmiy asarlar to‘plami ham bor («Badiiy tafakkur tadriji», 2003; «Yangilanish ehtiyoji», 2007).
U. Hamdam J. Rumiyning "Ichindagi ichindadir" (2001) va professor U. Turonning "Turkiy xalqlar mafkurasi tarixi" nomli asarlarini turk tilidan o‘girgan.
Uning “Ota” romanida haqiqiy o’zbek otasining chin matonati yoritib berilgan. Yozuvchi o’zi ta’kidlaganday “Bu barcha otalarga bag’ishlanadi”
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling