2-МАВЗУ.

Sana01.01.1970
Hajmi
#105201
Bog'liq
2-МАВЗУ.


2-МАВЗУ. ПАТЕНТ ҲУҚУҚИ ТУШУНЧАСИ ВА ТИЗИМИ

  1. Патент ҳуқуқи тушунчаси, мазмуни ва патентнинг ҳуқуқиймақоми.

  2. Интеллектуал мулк объектларига патент олиш тартиби.

  3. Патент объектига нисбатан мулкий ҳуқуқ ва шахсий ҳуқуқлартурлари.

  4. Патент бериш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотнинг ваколатлари.

  1. 2000 йил 1 июндa Женевада қaбул қилингaн Патент ҳуқуқитўғрисида шартнома.

  2. 1971 йил 24 мaртдa қабул қилинган Xaлқaрo пaтeнт тaснифитўғрисидa Cтрасбург битими.

Интеллектуал мулк ҳуқуқи объектларини муҳофаза қилиш, бу объектларга нисбатан субъектив ҳуқуқлар соҳиби, "эгалик қилиш" ёки "эгаси" деган тушунчани англатади (шу ерда объектларга худди Рим ҳуқуқида кўрсатилганидек, тўлиқ асосда мулк ҳуқуқининг тўлиқ эгаси ёки субъекти деган маънони тўлиқ англатмайди). Жуда кўп юридик адабиётларда "эгалик" сўзини мулк ҳуқуқининг субъекти деган тушунча билан тенглаштиради.
Шунинг учун проф.О.Окюлов тўғри сўзни, тушунчани яъни ҳукуқий мақомни қўллаган. "Соҳиб" тушунчасини қўллаш мақсадга мувофик, чунки "Соҳиб" деган маъно мулк ҳуқуқининг субъекти ёки тўлиқ асосдаги ҳуқуқий ваколатни берувчи тушунчадир. Соҳиб-мулк эгасининг субъекти яъни мулкий муносабатларнинг кимларга, қайси шахсларга тўлиқ маънода тааллуқли эканлигини яъни мутлоқ ҳуқуқни ва ваколатни англатувчи тушунча бўлганлигини, айникса цивил ҳуқуқларида эътироф этиш мақсадга мувофиқдир.
Патентнинг ҳуқуқий мақоми қонунчиликда режим бериш орқали мустаҳланган бўлсада, лекин юридик адабиётларда унга турлича қарашлар мавжуд. Бунинг учун аввало патент ҳуқукининг принципларини тўлиқ англаб олиш катта аҳамият касб этади. Патент ҳуқукининг принциплари О.А.Гордон томонидан тўлиқроқ таъриф бериш орқали, тушунтириб берилган. Олим уч турдаги интеллекутал мулк объектларини тизимлаш орқали патент ҳуқуқининг принципларини кўрсатиб беради.
Дунё бозори ва алоҳида мамлакатлар иқтисодиёти таркибида рўй бераётган муҳим сифатлар ўзгаришлари кўп жиҳатдан интеллектуал мулкни моддий неъматлар тизимида муҳим ўрин олаётган ва хизмат бозорини тобора кенгайиб бораётгани билан боғлик. Ушбу холат гарчи тўлақонли равишда бўлмаса ҳам, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти учун ҳам хосдир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2010 йил 29 январда Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида қилган маърузасида таъкидлаганидек, иқтисодиётимизнинг муҳим тармокларини жадал модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, юқори технологик коммуникация тармоғини ривожлантириш ҳал қилувчи устувор йўналиш ҳисобланади.
Патент режимга эга бўлгани ҳолда, амалдаги конунчиликка кўра қуйидаги объектларга нисбатан берилади.
Мустақиллик йилларининг дастлабки кунларидаиок интеллектуал мулк ҳуқуқи соҳасидаги қонунлар бу турдаги объектларни ҳуқуқий муҳофазага олиш, объектларнинг ҳуқуқий муҳофазасини таъминлашга қаратилган миллий тизимнинг яратилиши нафақат давлат ичида, балки халқаро доирада ҳуқуқий сиёсат олиб бориш имконини берди.
Ихтиро, фойдали моделлар ва саноат намунасига нисбатан-патент, селекция ютуқларига нисбатан ҳам патент;
Товар (ҳизмат кўрсатиш) белгисига нисбатан улар давлат рўйхатидан ўтказилиб, гувоҳнома берилади;
Фирма номи ҳам давлат рўйхатидан ўтказилиб, бу ҳақда олдин реестрга киритилиб, кейин далолатнома берилади. Товар чиқарилган жой номига бўлган ҳуқуқ-давлат рўйхатидан ўтказилиб, ундан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома берилади.
Интеллектуал мулкнинг барча объектларига нисбатан ҳуқуқ олишда патент талаб этилади. Патент бериш ҳақидаги талабнома муаллиф (ҳаммуаллифлар), иш берувчи ёки уларнинг ҳуқуқий вориси томонидан Патент идорасига топширилади.
Патент бериш ҳакидаги талабнома шахсан, Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигида рўйхатга олинган патент вакили орқали ёки ишончли шахс орқали топширилиши мумкин. Бошқа давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида доимий турар жойига эга бўлмаган фуқаролари ва бошқа давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида доимий манзили бўлмаган юридик шахслари, уларнинг патент вакиллари ёки ишончли шахслари патент олиш ва уни ўз кучида сақлаш борасидаги ишларни Ўзбекистон Республикасининг патент вакиллари орқали олиб борадилар. Патент вакилининг ваколатлари унга талабнома берувчи ёки ишончли шахс берган ишончнома билан тасдиқланади.
Ҳуқуқий муҳофаза ёрлиғи ҳар қандай давлат органи ёки жамоат ташкилоти томонидан эмас, балки қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатли давлат идораси томонидан берилиши лозим. Ваколатли давлат органи ҳуқуқий муҳофаза ёрлиғи беришда қуйидаги ҳолатларни, албатта, ўрганиб чиқади:
а) ҳуқуқий муҳофаза берилиши суралаётган объект интеллектуал
мулк объекти сифатида тегишли хусусиятларга эгами, йўкми;
б) ўз номига ҳуқуқий мухофаза ёрлиғи берилишини сўраб мурожаат
қилаётган фуқаро ёки юридик шахс талаби қонуний асосларга эгами, йўқми;
в) ҳуқуқий муҳофаза ёрлиғи берилиши бошқа шахсларнинг қонуний
ҳуқуқ ва манфаатларига путур етказадими, йўқми.
Фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг, товарлар, ишлар ёки хизматларнинг хусусий аломатларини акс эттирувчи воситалар (бундан буён матнда-хусусий аломатларни акс эттирувчи воситалар)га нисбатан ҳуқуқ эгаларига бу воситалар борасида мулкий ҳуқуқлар тегишли бўлади.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling