для публикации Интернаука

Sana01.01.1970
Hajmi
#105260
Bog'liq
для публикации Интернаука


Замонавий таҳлил усуллардан фойдаланган ҳолда озиқ-овқат сифати ва хавфсизлигини таьминлаш


Зокиров Бекзод Улашевич
Тошкент кимё техналогия институти Шаҳрисабз филиали ассистенти
Уз, Шаҳрисабз
Бобоқулова Феруза Шералиевна
Тошкент кимё техналогия институти Шаҳрисабз филиали ассистенти
Уз, Шаҳрисабз
Тиловов Ҳусан Шомуродович
Тошкент кимё техналогия институти Шаҳрисабз филиали ассистенти
Уз, Шаҳрисабз
Самадов Мизомитдин Саиджонович
Тошкент кимё техналогия институти Шаҳрисабз филиали доценти
Уз, Шаҳрисабз


Аннотация
Ушбу мақолада замонавий таҳлил усулларидан фойдаланган ҳолда озиқ-овқат маҳсулотларини сифатини текширишнинг оптимал усулларини аниқлашдан иборат. Бунда, асосан физик ва кимёвий усуллардан фойдаланиш орқали амалга ошириладиган сифат назорати ва озиқ-овқат хавфсизлигининг асосий жиҳатлари кўриб чиқилади.
Калит сўзлар:
Абсорбция, Спeктрофотомeтр, Фолин-Чикальтeу, БСА, Лоури реакцияси
Кириш
Бугунги кунда озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабнинг янада ошиб бориши инсонятни олдида турган энг катта муаммолардан бири бўлиб келмоқда. БМТнинг 2018 йилдаги ҳисоботида ҳозирги пайтда дунё аҳолисининг 25% дан кўпроғи очликдан, яна 25% дан кўпроғи эса тўйиб овқатланмасликдан азият чекмоқда. Шуларни билган ҳолда айрим озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ўз маҳсулотларини жуда сифатиз ва яроқсиз ишлаб чиқаришмоқда, шу билан бирга озиқ-овқат маҳсулотлари сақлаш қоидаларига риоя этмаслик, уларга турли қўшимчаларни ҳаддан кўп қўшиб юбориш ҳоллари ҳам кузатилмоқда [1,2]. Тайёр маҳсулотлар турли давлатларга экспорт, импорт қилшмоқдаки бу жараён ўз навбатида сифатиз озиқ-овқат маҳсулотларини истемол қилиш истемолчилар ҳаётига жиддий хавф туғдирмоқда, ёки турли ҳил аллергик, онкологик, юрак-қон томир, патологик касалликлар, ирсиятни ўзгариб қолиши (йилига 40 мингдан ортиқ одам) ва эпидемиялар ўчоғини очиб бермоқда [3-5]. Ҳозирги вақтда озиқ-овқат маҳсулотларини таҳлил қилиш энг долзарб масалалардан бир ҳисобланади. Бу атроф-муҳитни ифлослантириш муаммосидан кўра муҳимроқдир, чунки немис мутахассисларининг фикрига кўра, зарарли ифлослантирувчи моддаларнинг 70% дан кўпроғи инсон танасига озиқ-овқат, 20% сув ва 10% нафас оладиган ҳаво орқали киради [6].
Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш нафақат озиқ-овқат саноати ишлаб чиқарувчилари, балки уларни назорат қилиш органлари олдида турган муҳим вазифалардан биридир. Шуларни инобатга олиб биз озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати замонавий физик кимёвий таҳлил қилишнинг бир қанча усуллари устида тадқиқотлар олиб бордик.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling