Абдулатифов Тўхтасин 1111

Sana01.01.1970
Hajmi
#105273
Bog'liq
Абдулатифов Тўхтасин 1111


ТДИУ “Иқтисодиёт” факультети ЭК-76 гуруҳи талабаси
Рахимов Зафар Тулқин углининг “Фермер хужалигининг ташкилий-иқтисодий асослари” мавзусида тайёрлаган курс ишига илмий раҳбар


ТАҚРИЗИ
Инсонлар ҳаётида турли эҳтиёжлар пайдо бўлади. Булар моддий, маънавий ва ижтимоий эҳтиёжлардир. Эҳтиёжлар жамият тараққиётининг маҳсулидир. Эҳтиёжларнинг характери, тузилиши ва уларни таъминлаш услублари ишлаб чиқарувчи кучларининг тараққиёт даражаси, фан-техника тараққиёти, ижтимоий тузумнинг хусусиятларига боғлиқдир. Эҳтиёжлар ичида моддий, иқтисодий эҳтиёжлар муҳим бўлиб, улар ишлаб чиқариш фаолияти билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, унда ишлаб чиқариш эҳтиёжларининг шаклланиши ва тараққиётида асосий рол ўйнайди.
Инсонлар эҳтиёжи, уларнинг истеъмолини қондириш борасидаги талабга айланади. Талабнинг асоси эҳтиёждир. Бозор пул билан таъминланмаган эҳтиёжга аҳамият бермайди. Демак, ҳар қандай товарга ёки хизматга туғилган эҳтиёж, албатта, сотиб олиш қувватига ега бўлиши лозим. Пул билан таъминланган эҳтиёж талабга айланади ва харидорларнинг у ёки бу товарни сотиб олишга тайёрлигини билдиради. Бозорда харидорлар у ёки бу товарга талаб билан, сотувчилар еса, товар таклифи билан ўзаро учрашадилар. Бу ҳолатлар курс иши мавзусининг бугунги кунда долзарб аҳамият касб этишини белгилаб беради.
Курс иши тузилмавий жиҳатдан кириш, олтита параграф, хулоса ва таклифлар ҳамда фойдаланилган адабиётлар руйхатидан иборат.
Курс ишининг асосий мазмуни мавзуга мос келади. Курс ишида Бозор мувозанати. Максимал ва минимал нархларни белгилаш ва уларнинг окибатлари бўйича фикрлар ёритилган. Мамлакатда бозор мувозанати параметрлари назарий жиҳатдан кенг ўрганилган.
Таҳлилларни олиб боришда жадвал ва графиклардан фойдаланилган.
Курс ишининг асосий камчиликлари:

  • матнда баъзи имловий хатолар мавжуд,

  • назарий маълумотларни аниқроқ ва тушунарлироқ ёритиш учун расм ёки графиклардан фойдаланилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.

  • ишнинг асосий қисмида диаграммадан фойдаланилмаган.

Аммо мазкур камчиликлар ишнинг асосий мазмунига таъсир этмайди ва тайёрланган курс ишини яхши деб баҳолайман.
Юқоридагиларни инобатга олиб, илмий раҳбар сифатида мазкур курс ишини ҳимояга тавсия этаман.
Саноат иқтисодиёти”
кафедраси ассистенти М. Олимов
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling