demokratik institutlarni rivozhlantir

Sana01.01.1970
Hajmi
#105763
Bog'liq
demokratik institutlarni rivozhlantir


Aim.uz

Демократик институтларни ривожлантиришда сиёсий партияларнинг роли ва ўрни


Режа:



  1. Ўзбекистонда кўппартиявийликнинг ривожланиши

  2. Сиёсий партиялар ҳуқуқий мақоми ва вазифалари

  3. Демократик институтлар таснифи

  4. Ўзбекистон Республикаси парламентаризми.



Таянч сўзлар: кўппартиявийлик, сиёсий партия, демократик институтлар, парламентдаги кўпчилик, демократик кучлар блоки, парламентдаги мухолифат.

Кўппартиявийлик замонавий демократик жамиятлар сиёсий ҳаётини ташкил қилишнинг асосий конституциявий тамойилларидан бири ҳисобланади. Айнан кўппартиявийлик туфайли демократиянинг сиёсий плюрализм, қонун устуворлиги, имкониятлар тенглиги каби асоскор тамойилларини ўзида мужассам этган сиёсий партиялар ва уларнинг вакиллари ўртасида доимий мулоқот таъминланади.


Мамлакат сиёсий ҳаётининг барча соҳаларини, давлат ва жамият қурилишини эркинлаштиришда, фуқароларнинг сиёсий, иқтисодий фаоллигини кучайтириш ва инсоннинг ўз қобилиятини тўла рўёбга чиқариши учун тегишли шарт-шароит яратишда, одамларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этиш, ўз манфаатларини рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилиш ҳуқуқини ривожлантириш ва амалда намоён қилишда, жамиятимизда мавжуд бўлган турли манфаатларини рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилиш ҳуқуқини ривожлантириш ва амалда намоён қилишда, жамиятимизда мавжуд бўлган турли манфаатлар, қарама-қарши кучлар ва ҳаракатлар ўртасидаги мувозанатни таъминлайдиган самарали механизмни шакллантиришда кўппартиявийлик тизими муҳим роль ўйнайди.
Кўппартиявийлик тизимини янада мустаҳкамлаш ва партиялараро рақобатни ривожлантириш учун партия ўз электоратига эга бўлмоғи, “давлат ва жамият қурилишининг асосий масалалари, мамлакатда юритилаётган ички ва ташқи сиёсат бўйича аниқ-равшан позицияси билан, сайловда мазкур партия учун овоз берадиган одамлар манфаатларини қатъий ҳимоя қилишга қодирлиги билан сайловчилар ўртасида обрў”1қозонмоғи энг муҳим шартлардан ҳисобланади.
Шунингдек, мамлакатимиз Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида таъкидланганидек, “ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий тараққиётнинг аниқ устувор йўналишларини белгилаб олишда сиёсий партияларнинг ролини кескин кучайтириш, мамлакатимизни ислоҳ этиш ва модернизация қилиш бўйича стратегик вазифаларни ҳал этишда уларнинг иштирокини кенгайтириш”2 изчил амалга оширилаётгандемократик янгиланишларнинг муҳим омили ҳисобланади.
“Партия” сўзи лотинча “part” сўзидан келиб чиққан бўлиб, “иш”, “қисм” деган маъноларни англатади. Сиёсий партия — аҳолининг, синфнинг, ижтимоий қатлам ёки қатламларнинг бир қисми. Илмий нуқтаи назардан сиёсий партиялар учун берилган қуйидаги таърифни асос сифатида қабул қилиш мумкин: сиёсий партия– фуқароларнинг энг фаол, муштарак мафкура асосида боғланган, давлат ҳокимиятини қўлга киритиш, уни сақлаб қолиш ва амалга оширишга интилувчи қисми, ихтиёрий иттифоқи. Сиёсий партиялар жамоат бирлашмаси шаклида ташкил этилувчи ва фаолият юритувчи фуқаролик жамиятининг ўзига хос институти бўлиб, у муҳим ижтимоий-сиёсий ва вакиллик вазифаларини амалга оширади.
Замонавий сиёсатшуносликда сиёсий партиянинг ўзига хослигини ифодаловчи қуйидаги бир қатор жиҳатлари ажратиб кўрсатилади:
- ҳар қандай партия аҳоли гуруҳлари ва аниқ ижтимоий қатламнинг манфаат ва интилишларини ифода этувчи мафкура эгаси ва унинг тарғиботчиси ҳисобланади;
- сиёсий партия – кишиларнинг тартибли ва давомли бирлашувини таъминловчи республика, вилоят, туман ва шаҳар даражасида фаолият юритувчи ташкилотдир;
сиёсий партиянинг мақсади – ўзининг электорати манфаатларини ифодаловчи дастурий мақсадларини илгари суриш имкониятига эга бўлиш учун давлат ҳокимияти вакиллик органларида кўпчилик ўринни эгаллаш ҳисобланади;
- ҳар бир сиёсий партия ўзининг хайрихоҳлари сафини кенгайтиришга ҳаракат қилади, яъни сайловлар даврида имкон қадар кўпроқ сайловчиларни ўз томонига оғдириш бўйича иш олиб борса, сайловлар оралиғида эса партияга тарафдорларни жалб қилиш ҳамда уларнинг таркибидан партия аъзолари ва фаолларини танлаш ҳамда тайёрлаш чора-тадбирларини амалга оширади3.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида сиёсий партияларнинг мақомини, уларнинг фуқаролик жамияти ҳаётидаги роли ва ўрнини белгилаб берувчи қуйидаги энг муҳим меъёрларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
- фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқи4;
- фуқароларнинг касаба уюшмаларига, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқи5;
- демократик принциплар асосида сиёсий партияларни ташкил этиш ва фаолият юритиш кафолати6;
- сиёсий партияларнинг турли табақа ва гуруҳларнинг сиёсий иродасини ифодалаши ва ўзларининг демократик йўл билан сайлаб қўйилган вакиллари орқали давлат ҳокимиятини тузишда иштирок этиши7;
- партия фаолиятидаги чекловлар: конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилиб қўювчи, республиканинг суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши чиқувчи, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилувчи, халқнинг соғлиғи ва маънавиятига тажовуз қилувчи, шунингдек ҳарбийлаштирилган бирлашмаларнинг, миллий ва диний руҳдаги сиёсий партияларнинг ҳамда жамоат бирлашмаларининг тузилиши ва фаолияти таъқиқланади8;
- сиёсий партиялар сайловларда иштирок этиши ва сайловчиларнинг хоҳиш-иродасини шакллантиришда кўмаклашади.
Кўпгина бошқа демократик мамлакатлар сингари Ўзбекистонда ҳам сиёсий партиялар депутатликка номзодларни илгари сурувчи, сайлов якунлари бўйича парламентда ва маҳаллий ҳокимият вакиллик органларида ўз вакилларига эга бўлувчи ҳамда уларга партиянинг доимий электорати манфаатларини ифода этиш ва дастурий устуворликларини амалга ошириш учун амалий имкониятлар яратувчи асосий институт ҳисобланади.
Шундай экан, фуқаролик жамияти институти ҳисобланувчи сиёсий партия, биринчи навбатда, вакиллик демократиясининг муҳим бўғини бўлиб, қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
- сайловларда фуқароларнинг онгли ва фаол иштирокини таъминлаш;
- турли ижтимоий гуруҳлар манфаатларини ифода этишда давлат ҳокимияти ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида воситачилик қилиш;
- ўз электоратининг тегишли манфаатларини ҳимоя қилувчи концепция, лойиҳа ва дастурларни ишлаб чиқиш ва илгури суриш.
Мазкур вазифаларни амалга оширишлари учун партияларга қонунчиликда қуйидаги ҳуқуқлар белгиланган:
- ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни эркин тарқатиш, ўз ғоялари, мақсадлари ва қарорларини тарғиб қилиш;
- сайлаб қўйиладиган давлат органларидаги ўз вакиллари орқали тегишли қарорларни тайёрлашда иштирок этиш;
- қонунда белгилаб қўйилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти, давлат ҳокимияти органлари сайловларида иштирок этиш;
- партия фаолияти билан боғлиқ йиғилишлар, конференциялар ва бошқа тадбирларни ўтказиш;
- қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда оммавий ахборот воситалари таъсис этиш ва бошқа оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш;
- Ўзбекистон Республикасининг сиёсий партиялари билан иттифоқ (блок) тузиш, улар билан ва бошқа жамоат бирлашмалари билан шартнома муносабатлари ўрнатиш9.
Партия ўз низоми асосидаги фаолиятида ушбу ҳуқуқлардан фойдаланиш жараёнида қуйидаги ижтимоий-сиёсий вазифаларни ҳам бажаради:
- фуқароларнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини ривожлантириш, уларда масъулиятли фуқаролик ахлоқини шакллантиришга кўмаклашади;
- партия ўзининг тадбирлари, ижтимоий лойиҳалари орқали (хусусан, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда), шунингдек, юқори билим ва савияга эга бўлган фуқароларни партия ишига жалб қилиш орқали фуқароларнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётда фаол иштирок этишига кўмаклашади;
- партия доимий электоратини ўйлантираётган долзарб иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни аниқлаш, уларни самарали ҳал қилишга йўналтирилган лойиҳа ва дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда сайлаб қўйиладиган ҳокимият органларида ўзининг вакиллиги орқали уларни илгари суради.
Сиёсий партиянинг моҳияти партиянинг ижтимоий таркиби ва ижтимоий негизи; партия раҳбариятининг таркиби, манфаатлари ва мақсадлари; ташкилотнинг дастурий қоидалари; унинг сиёсий хатти-ҳаракатларининг объектив йўналтирилганлиги каби хусусиятларга чамбарчас боғлиқдир. Сиёсий партия моҳиятининг энг муҳим кўрсаткичи унинг охир-оқибатда кимнинг ва қандай кучларнинг манфаатлари ҳамда қарашларини ифода этиши, ҳимоя қилиши ва ўз кундалик фаолиятида амалга оширишидир.
Сиёсий партиянинг жамиятдаги функциялари ҳаётдаги масалани ўрганиш унинг сиёсий тараққиётдаги ўрни ва ролини тушуниб етиш, мақсадларини яхшироқ тасаввур этишга ёрдам беради. Жамият сиёсий тизимида сиёсий партиялар қуйидага асосий функцияларни бажарадилар:

  • сиёсий мақсадни белгилаш. Мафкурани ва дастурларни ишлаб чиқарар экан, партиялар стратегияни белгилашга, фуқароларни муқобил ва бошқа хатти-ҳаракатларнинг ҳам мумкинлигига ишонтиришга интиладилар;

  • ижтимоий манфаатларни ифода этиш ва саралаш. Манфаатларни гуруҳлар ҳам ифода этишлари мумкин, лекин фақат партияларгина уларни
    марказий давлат органларининг қарорларига таъсир кўрсатадиган шаклда бир бутун қилиб бирлаштира оладилар;

  • фуқароларни сафарбар қилиш ва ижтимоийлаштириш. Партиялар ўз фаолиятининг узоқ муддатли ижтимоий ва ғоявий-психологик асосини яратадилар, оммавий ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда тегишли ижтимоий фикрни шакллантирадилар;

  • ҳукмрон элитани шакллантириш. Ҳокимиятнинг маҳаллийорганларини, ҳукуматнинг аввал яширин, сўнгра эса реал таркибини шакллантирадилар; ҳокимиятнинг ваколатли органлари билан жамият ўртасидага алоқаларни таъминлайдилар; бошқа сиёсий институтлар билан бирга давлат бошқаруви ва ижтимоий бошқарув механизмини шакллантирадилар, ҳукумат тузилмалари ва механизмларининг барқарорлигини таъминлайдилар;

  • сиёсий ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш. Сиёсий партиялар фаолиятининг асосий йўналишлари орасида дастурий қоидаларни, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий стратегияни ишлаб чиқишни алоҳида ажратиб кўрсатиш лозим бўлади. Ҳозирги замон стратегиясини ишлаб чиқишга малакали кадрлар жалб этилади.

Партияларнинг фуқароларни ижтимоийлаштириш борасидаги фаолияти уларнинг пировард мақсадлари ва уларга ваколат берган ижтимоий гуруҳларнинг манфаатлари билан боғлиқ. Ҳукмрон партиялар улар ҳимоя қилаётган қадриятларнинг ижобий қабул қилинишини, улар тутаётган йўлнинг кенг ижтимоий қўллаб-қувватланишини таъминлайдиган ижтимоийлашувни амалга оширишга интиладилар.
Ҳар бир партия учун тегишли ижтимоий бирлашмаларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ваколати жуда муҳимдир. Ушбу функциянинг мазмунини мазкур манфаатларни ифодалашнинг сиёсий воситаларини таъминлаш, уларни мақсадлар ва идеаллар шаклида баён қилиш ҳамда сиёсатнинг бошқа субъектлари билан ўзаро таъсир жараёнида ҳимоя қилиш ташкил этади. Манфаатларни ифода этиш ваколати функцияси турли қатламлар ва гуруҳларнинг ўзига хос манфаатларини мувофиқлаштириш асосида ижтимоий бирликларнинг умумий манфаатларини жамлаш йўли билан ҳамда давлат органларини эгаллаш ва улар устидан назорат ўрнатиш ёки сиёсий қарорлар қабул қилиш ва амалда ҳукмронлик қилиш жараёнида ушбу органларга тазйиқ ўтказишнинг турли шакллари воситасида амалга оширилади.
Партия сиёсий тизимнинг ва умуман, жамият ривожланишининг мақсадлари ва сиёсий мезонларини белгилашда муҳим роль ўйнайди. Бу функциянинг бажарилиш ҳажми ва самарадорлиги партиянинг сиёсий тизимдаги мавқеига боғлиқ бўлади. Бу борада энг катта имкониятларга ҳукмрон партиялар эгадирлар. Улар бутун ижтимоий тизимнинг ҳаракат йўналишини белгиловчи сиёсатни ишлаб чиқадилар ва шакллантирадилар. Партиянинг сиёсий йўлни ишлаб чиқишда иштирок этиш даражаси, бу функциянинг амалга оширилиш ҳажми ва самарадорлиги партиянинг мавжуд сиёсий тизимдаги мавқеини белгиловчи кўрсаткичлар ҳисобланади. Партиянинг ташкилотчилик функцияси муайян кадрлар сиёсатида, яъни партиянинг ўзида, бошқа давлат ва жамоат ташкилотларида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишдан иборат фаолиятда ўз ифодасини топади. Ўзининг сиёсий кадрлари орқали партия давлат аппаратида ва бошқа ташкилотларда ўз сиёсатини ўтказади, сиёсий тизимнинг бошқа институтларига ўз таъсирини ёяди.
Партия сафларининг бирлиги ва ҳамжиҳатлигини таъминлаш, партия аъзолари ва тарафдорларини ўзаро яқинлаштирувчи қадриятлар ва меъёрларни ишлаб чиқиш, раҳбарликни амалга ошириш ва партия фаолиятини бошқаришга қаратилган партия ички фаолияти жуда муҳимдир.
Сиёсий партиялар фаолиятининг муҳим йўналишлари қуйидагилардан иборат:

  • тегишли ижтимоий гуруҳларнинг манфаатларини аниқлаш, баён қилиш ва асослаш, уларни фаоллаштириш ва интеграциялаш;

  • сиёсий доктриналар ва дастурлар яратиш;

  • давлатда ҳокимият учун курашга ва давлатнинг фаолият дастурларини яратишда, давлат ҳокимиятини амалга оширишда иштирок этиш;

  • умуман, жамиятни ёхуд унинг бир қисмини сиёсий жиҳатдан тарбиялаш, ижтимоий фикрни шакллантириш;

  • давлат аппарати, касаба уюшмалари, жамоат ташкилотлари учун кадрлар тайёрлаш ва уларни юқори мансабларга кўтариш;

  • партия ичидага ташкилий фаолият.


Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling