Uzbek-language- Grade-5 -for-Uzbek-schools-met

Sana01.01.1970
Hajmi
#106111
Bog'liq
Uzbek-language- Grade-5 -for-Uzbek-schools-met



Муяссар Мирзахидова
ЎЗБЕК ТИЛИ
5-синф
Ўқитувчилар учун методик қўлланма
Бишкек – 2018


УДК 372.8
ББК 74.261.5
М 63
ISВN 978-9967-31-759-8
УДК 372.8
ББК 74.261.5
М 4306010300–18
© Мирзахидова М., 2018
© «Аркус нашриёти», 2018
© ҚР. Таълим ва фан вазирлиги, 2018
© Дарсликлар яратиш маркази, 2018
Қўлингиздаги ушбу методик қўлланма Қирғизистондаги ўзбек мактаблари учун 
«Дарсликлар яратиш маркази» томонидан тайёрланди. Қўлланма борасидаги фикр ва 
мулоҳазаларингизни «Марказ» маъмуриятига ёзма равишда билдиришингизни илти-
мос қиламиз.
Бизнинг манзил: Ўш шаыри, 
Г. Айтиев кўчаси, 25 уй
М 63
Мирзахидова Муяссар
Ўзбек тили: Умумтаълим мактабларининг 5-синф \=итувчилари 
учун методик =\лланма. 
– Б.: Аркус, 2018. – 160 б.
ISBN 978-9967-31-759-8


3
Кириш
Қирғизистоннинг таълим ўзбек тилида юритиладиган ўрта умумтаъ-
лим мактабларида янги стандарт асосида барча фанларни, жумладан
ўзбек тили дарсларини ўқитиш олдига янги вазифаларни қўйди. Таълим 
ва тарбия ўзбек тилида олиб бориладиган мактабларнинг V-XI синфлари 
учун «Ўзбек тили» фани бўйича тақдим этилган дастур ўқувчи шахсига 
янгича ёндашиш концепциясига асосланган бўлиб, янги стандарт асо-
сида ўзбек тили ўқитишни тубдан яхшилаш учун самарали янги метод ва 
воситаларидан тўлақонли фойдаланишни талаб этади.
Ушбу методик қўлланма ўрта умумтаълим мактабларининг 5-син-
фи учун тузилган «Ўзбек тили» дарслигига (муаллифлар: Мирзахидова 
М. И., Абулкосимова Ҳ., Халмуратова М.) уйғун тарзда ёзилган бўлиб, 
ўқитувчиларни дарсликнинг тузилиши, ўрганиладиган материаллар ти-
зими билан таништиради (Қуйида дарслик асосида тузилган календар-
тематик режа –ўқув материалининг тахминий режаси; таълимнинг 
кутилган натижалари ва индикаторлар намунаси, таълим натижалари 
берилган).
Қўлланма янги дастур олдига қўйилган вазифаларни муваффақиятли 
амалга оширишда талаб этиладиган янги методларни танлашда 
ўқитувчиларга маълум даражада ёрдам беришни ўз олдига мақсад қилиб 
қўяди. Қўлланма янги стандарт, янги дастур асосида тузилган «Ўзбек 
тили «дарслиги билан ишлаш, ундаги назарий ва амалий материаллар-
нинг берилишини тушуниб етиш ҳамда дарслик билан ишлаш бўйича 
фойдали усулларни эгаллашда ёрдам беради.
Мазкур қўлланмада ҳар бир бўлимга оид материалларни ўрганиш юза-
сидан методик мулоҳазаларни беришдан олдин шу мавзулар бошланғич 
синфда қай даражада ўрганилганлиги изоҳланади. Қўлланмада 5-синф 
учун ўқув йили давомида ўрганиладиган грамматик қоидалар, имло 
ва матн билан ишлаш усуллари, боғланишли нутқни ўстириш матери-
аллари дарсларга тақсимланган. Берилган дарслар ишланмасида ўзбек 
тили фани олдига қўйилган вазифаларга, лингвистик билимлар бериш-
га, ўқувчиларнинг оғзаки ва ёзма нутқини ўстиришга, тафаккурни ри-
вожлантиришга аҳамият берилади. Янги мавзу билан ўтилган мавзу-
ни боғлаб олиб бориш, машқ ва топшириқларни бажариш усулларини 
кўрсатиб бериш ва синов саволлари, расмий ҳужжатларни тузиш, иншо 
ва диктантларни ҳар чоракда ва мавзудан кейин ўтказиш зарурлиги бел-
гиланади. Ёзма ишлар таҳлили ва хатолар устида ишлаш дарсининг на-
мунаси берилади.


4
Ҳар бир ўқитувчи қўлланма муаллифлари тавсия этган кўрсат-
маларга ўз иш тажрибаларига асосланиб ҳамда ўқувчилар имкониятла-
рини ҳисобга олган ҳолда ижодий ёндашиши ва ўзгартишлар киритиши 
мумкин.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling