dastlabki qayta

Sana01.01.1970
Hajmi
#106579
Bog'liq
dastlabki qayta


Мавзу № 3. Дон массасини сақлаш ва унинг таркиби

Режа:
1.Дон массасини сақлаш
2.Ғалла экинлари донининг тузилиши ва кимёвий таркиби.

Хозирги кунда Республикамизда 1 млн.га дан ортиқ ерга буғдой экилади. Йилига тахминан 7,75 млн. тонна хосил олинади. Дон етиштириш мавсумий бўлганлиги учун сақлаш талаб этилади. Донни сифатли сақлаш жуда мухим ишлардан бири хисобланади. Доннинг сақлаш технологиясининг бузилиши унинг сифатини бузилишига ва нобудгарчиликка олиб келади.


Дон етиштиришда уни сақлаш якунловчи босқич бўлиб, объект сифатида дон ва дон массасини физик, кимёвий ва биологик омилларини таъсирни ўрганиш мухимдир.
Дон массасини сақланишидаги конуниятларни чуқур билиш унинг илмий асосланган ва ишлаб чиқаришга жорий қилишга, махсулотнинг миқдор ва сифат жихатидан сақланишга имкон яратади. Дон массасини сақлашда махсус тайёрланган катта хажмдаги идишларда сақланишни таъминлаш керак.
Ғалла донининг тузилиши ва кимёвий таркиби.
Дон-дуккакли ўсимликлар меваси ва уруғи хисобланади. У бир уруғли қуруқ мева, буғдой, жавдар, маккажухори ва арпа билан сулининг ялонғоч донли хиллари пўстсиз хамда сўли, арпа, шоли, тарик ва бошқалар юпқа пўстли бўлади.
Дон тузилишига кўра, тўртта асосий қисмдан иборат; 1) пўст.
2) эндосперм, 3) муртак. 4) алейрон
Донни пўсти юпқа бўлиб, тўрта қатламдан; - икки қатлам мева қобиғидан ва икки қатлам уруғ қобиғидан иборат.
Доннинг асосий қисми эндоспермдан иборат. Эндосперм хужайраларининг кўп қисми крахмал ва оқсил моддалар билан тўлган. Эндоспермнинг четидаги қавати алейрон қават деб юритилади.
Буғдой дони вазнининг 81-84,2% эндосперм, 6,8...8,6%, алейрон қават 1,4...3,2%, муртак ва 3,1-5,6% пўстдан иборат.
Муртак доннинг асосида жойлашган бўлиб, бўлажак ўсимлик куртакларидан иборат.
Дон таркибида турига, хилига, пишиш даражасига ва бошқа кўрсаткичларга қараб ҳар хил ва турли миқдорда органик бирикмалар (оқсил, углевод, липид, пигмент, витамин, фермент), минерал моддалар ва сув бўлади. Бу моддаларнинг миқдори дон таркибида (хатто бир навда) ўсиш шароитига қараб (тупроқ, иқлим агротехника ва бошқалар) бир мунча ўзгариши мумкин. Донларнинг кимёвий таркибига қараб 3 гурухга бўлинади.

  1. Крахмалга бой , 2) Оксилга бой, 3) Мойга бой.

Биринчи гурухга бошоқли дон экинлари хамда 2 гречиха дони киради уларда ўрта хисобда 70...80% углевод (асосий қисмини крахмал ташкил қилади). 10-16% оқсил хамда 2...5% мой бўлади.
Иккинчи гурухга дуккакли дон экинлари киради. Бу экин донларининг таркибида 25...30% оқсил, 60...65% углевод, 2...4% мой бўлади.
Учинчи гурухга дон таркибида мойи кўп экинлар киради. Бу гурух таркибига кирадиган донларда 25...50% мой , 20...40% оксил сақлайди.
Дон таркибидаги сув миқдорининг дон таркибидаги моддалар билан боғликлиги турлича. Азотли моддалар Дон таркибидаги азотли моддаларининг асосий қисмини оқсиллар ташкил этиб, оқсилсиз азотли моддалар миқдори тўлик пишиб етмаган, қизимаган, кўкармаган, яъни стандарт талабига жавоб берадиган донларда 2...3% дан ошмаслиги лозим.
Углеводлар Бошоқли дон хамда дуккакли донларнинг таркибидаги углеводларнинг асосий қисмини полисахаридлар. Кўп қисмини крахмал ташкил этади.
Липидлар-донни асосий қисмини ёғлар ташкил этади. Ўсимлик мойи 3 гурухга бўлинади. 1)курийдиган 2) ярим курийдиган 3)куримайдиган.
Биринчи гурухг; алиф ва лак тайёрлашда ишлатилади.
Иккинчи гурух; соя, маккажухори, буғдой,жавдар кам миқдорда бўлса асосан чигит ва кунгабоқар.
Учинчи гурух-кунжут
Менерал- 600...9000 С хароратгача куйдириб-фосфор, калий, магний кальций, натрий, темир, хлор ва бошқалар.
Жуда кам миқдорда марганец, никель, кобалт ва бошқа моддалар киради.
Дон массаси ва унинг сифат кўрсаткичлари уйиб қўйилган дон партиясини дон массаси деб аташ қабул қилинади.
Дон партияси сифат кўрсаткичларини уч-тоифага бўлади.
1. Дон массасини органилептик бахолаш ранги, хиди, таъми
2. Донни натура оғирлиги, катта кичиклиги, ядро ва қобиғининг миқдори, унувчанлиги, шишасимонлиги, хўл, клектковина миқдори ва бошқа сифати кабилар киради.
3. Дон сифатининг қўшимча кўрсаткичларидан сифатини бахолаш керак бўлган тақдирдагина фойдаланилади.
Донни кимёвий таркиби, микроорганизмлар. Микдори ва тури, турли кимёвий инсекцидларнинг қолдиқ миқдори ва бошқалар.
Давлат стандартида дон партияси намлигига қараб қуруқ
(11 % гача), ўртача қуруқ (14...15,5 %), нам (15,5...17 % ) 17 % дан юқориси хўл.
Дон ва дон махсулотларининг физик хоссалари . Дон турига, анатомик тузилишига, пўст қобиғига, силлиқлиги, намлиги, ифлослиги ва бошқа кўрсаткичлар, тўкулувчанлик, ўз-ўзидан сараланиши, ғоваклиги, ўзига хар хил хидларни ва намликни сингдириш ва чиқариш, иссиқлик сақлаш, иссиқлик ўтказиш.
Доннинг тўкилувчанлиги: Дон массаси тўкилувчан бўлганлиги сабабли уни ортиш, тўкиш, элеватор хамда омборхоналарга жойлаштириш, транспортлардан хаво ёрдамида донни бир жойдан иккинчи жойга кўчириш бир мунга енгиллашади. Тўкувчанлик фақатгина доннинг майдалигига, анатомик тузилишига, пўст қобиғининг силликлигига боғлиқ бўлиб қолмасдан балки доннинг намлигига, ифлослигига хам, бошқа яна кўпгина кўрсаткичларга боғлиқдир.
Доннинг ўз-ўзидан сараланиш. Дон массасини қабул қилишда, яъни омбор ёки элеваторларга жойлаштиришда тўкилиш жараёнида дон оғирлигига хам таркибидаги хар хил аралашмалар миқдорига, турига қараб ўз-ўзидан сараланиб жойлашади.
Бу эса дон, массасини сақлашда хар хил салбий жараёнларни содир бўлишига сабаб бўлади. Микроорганизмлар тўпланиб ривожланиш учун қулай шароит бўлади.
Дон массасининг ғоваклиги қуйидаги ифода билан аниқланди.
S = бу ерда w-дон массасининг умумий хажми; υ-дон массасининг хақиқий хажми;
Дон массасининг сорбцион хоссаси.
Дон массаси ташқи мухитдан турли хил буғ ва хидларни қабул қилиш ва чиқариш хсусиятига эга.
Газ, буғ, намлик ва эриган моддаларнинг дон массасида ютилиши сорбция, уларнинг дон массасидан чиқарилиши десорбция деб юритилади.

Дон массасининг иссиқликка муносабати


Дон ва дон массасининг иссиқликка, об-ҳаво хароратининг ўзаришига муносабатини унинг иссиқлик сиғими, иссиқлик ўтказувчанлиги, харорати ўтказувчанлиги ва термонам ўтказувчанлик каби кўрсатгичлари белгилайди.
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling