315-316 бет

Sana01.01.1970
Hajmi
#106765
Bog'liq
315-316 бет


Президентимиз И.А.Каримов: “Бизнинг ишончимиз бўлмиў ёшларимизга янада кенг йўл очиб бериш, фазандларимизни замонавий билим ва тажрибага, ўз мустақил фикрига эга бўлган маънавий юксак комил инсонлар этиб тарбиялар, уларнинг жамиятимизда мустаҳкам ва муносиб жой олиши йўлида зарур шарт-шароитларни яратиб бериш барчамиз учун ҳам қарз, ҳам фарз”, деган эди. Ҳақиқатдан ҳам XXI асрда ёшлар тамомила янги даврга мос, аввало рақобат бардош, мақсад сари илдамлашаётган, бугунги глобаллашув даврида замонавий талабларга муносиб етук кадрлар бўлиб етишмоқдалар, халқаро майдонларда ўзини кўрсата оладиган мутахассис сифатида тайёрланмоқдалар. Бу жараёнда аввало ички омиллардан кенг фойдаланилмоқда, халқаро, ривожланаётган мамлакатларнинг таълим-тарбия соҳасидаги тажрибаларидан ҳам фойдаланилмоқда. Бу соҳада айниқса устозлар намунаси, уларнинг маърифатга ошнолиги, меҳнатсеварлиги, интизоми, маъсулияти ёш авлод онгига кучли таъсир қилади.
Ўтмиш мутафаккирларидан бири “Ё илм ўргатувчи, ё уни ўрганувчи ёки эшитирувчи ёҳуд уни севувчи бўл, бешинчиси бўлма, ҳалок бўласан” деган экан. Дарҳақиқат шу маънода ҳозирги вақтда таълим-тарбия жараёнида “устоз-шогирд” анъанасига катта эътибор берилмоқда. Чунки ўз шогирдларининг қайси фанга қизиқишини бошқалардан олдинроқ англаб олаолади. Мана шу жараёнда устоз шогирдини маърифатни севишга ўргатиши мақсадга мувофиқдир. Шогирд маърифатни севишигина эмас, унга нисбатан муҳаббат туйғусига ҳам эга бўлиши зарур. Устоз ўз шогирдининг танлаган соҳаси бўйича зарурий малакани билиб олишга йўналтириши ҳам зарур. Бу жараёнда талабага бўлган ёндошув муҳим тамойил амалга оширилиши керак.
Таълим-тарбия жараёнида тарбияланувчидаги меҳнатсеварлик фазилатининг сингдирилиши ҳам зарурдир. Чунки бу ҳолатда пассив, фақат оғзаки маъруза билан таълим бериш талабада дангасалик лоқайдликни келтириб чиқариши мумкин. Натижада талабателефон ўйнаб ўтириши, баъзиларининг мизғиб қолиши, ёнидаги курсдоши билан гап сотиши ҳодисалари содир бўлади. Бу эса олиб борилаётган дарсларни қониқарсиз ўзлаштириш билан якунлайди.
Таълим-тарбия жараёнида муҳим тамойиллардан бири-интизом ва масъулият ҳисобланади. Чунки интизом таълим-тарбиянинг барча босқичларида катта аҳамиятга эгадир. Олиб бориладиган таълим-тарбияда талабанинг дарсга кечикиб келиши, дарсларни қолдириши, дарснинг сифати ва самарадорлигига қанчалик даражада зарар келтиришини иқтисодий жиҳатдан далиллар билан асослабберишса, дарсга нисбатан талабанинг масъулияти ошиши муқаррар. Шуни алоҳида қайд қилиш мумкинки, қаерда интизом, масъулият бўлмаса, ўша ерда ҳеч қандай ютуқ, самара, ўзлаштириш ҳам бўлмайди. Шунинг устознинг ҳам, шогирднинг ҳам интизоми, масъулияти ҳаво билан сув каби билим олиш, берилган топшириқ ва вазифани ўташда бажаришда жуда муҳим ўрин эгаллайди.
Таълим-тарбия жараёнида ўқувчи-талабаларга шахснинг иймон-эътиқодининг шаклланиши жуда ҳам зарурдир.Агар талабанинг мустаҳкам эътиқоди шаклланган бўлса, уни ҳеч қандай ёмон мақсадларга оғиши содир бўлмайди.Аксинча эътиқоднинг пастлиги, шаклланмаганлиги таълим олувчини ёш, бегона, зарарли ғояларга етаклаши мумкин. Эътиқодли инсоннинг шаклланиши қуйидагилардан яққол кўзга ташланади:

  1. Ақидапарастлик, “оммавий маданият” сектантлик, миссионерлик, прозелитизм каби иллатлардан ҳимоя қилиш вазифасини ўтайди;

  2. Инсон ҳаётида содир бўладиган синовлардан матонат билан ўтишда манба, асос, гаров бўлиб хизмат қилади;

  3. Мамлакатимизда бунёдкорлик, меҳнатсеварлик туйғуларини мустаҳкамлашда юртимизни янада обод қилишда, халқимиз корига хизмат қилиш каби эзгу хислат ва фазилатларни вояга етказишда шахсга куч-ғайрат бағишлайди;

  4. Жаҳон, Ватанимиз фанига жуда катта ҳисса қўшган юртимизда хоразмийлар, фарғонийлар, бухорийлар, самарқандийлар, термизийлар, насафийлар, шошийларни камол топишида муҳим хизмат қилиши муҳим аҳамият эгаллайди.

Замонавий таълим тарбия тўғрисида ўз вақтида И.А.Каримов шундай деган эдилар: “Тарбиячининг ўзига замонавий билим бериш; уларнинг маълумотини, малакасини ошириш кабипайсалга солиб бўлмайдиган долзарб масалага дуч келмоқдамиз. Ўқитувчи болаларимизга замонавий билим берсин деб талаб қиламиз, аммо замонавий билим бериш учун, аввало мураббийнинг ўзи ана шундай билимга эга бўлиши керак”, шу сабабли талабаларга замонавий инновацион технологиялар орқали дарс беришда миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлигида фаолият юритиш мақсадга мувофиқдир. Чунки илм тарбия жараёнида ўзлаштирилади ва у яхшини ёмондан, эхгуликни ёвузликдан, жоизни ножоиздан фарқлаш имконини беради.
Шу боисдан инновацион технологиялар асосида замонавий билим бериш ҳозирги даврнинг энг долзарб талаби ва эҳтиёжидир.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling