МУРОЖААТНОМАдан

Sana01.01.1970
Hajmi
#106769
Bog'liq
МУРОЖААТНОМАдан


МУРОЖААТНОМАдан
Таълим ҳақида
Таълим йўналишида мурожаатномада белгиланган вазифалар қуйидагича бўлди:

  • мактаб битирувчиларининг олий таълимга қамрови 25 фоиздан 50−60 фоизга етказилади;

  • ОТМ давлат гранти асосида қабул икки баробар оширилади, шунингдек, қизлар учун алоҳида давлат грантлари жорий этилади;

  • ўқишга кириш соддалаштирилади;

  • она тили бўйича билимларни баҳолашнинг миллий тест тизими пайдо бўлади;

  • мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар сони икки бараварга камаяди;

  • олий таълим ўқув жараёнида кредит-модул тизими жорий этилади;

  • педагогик таълимнинг 6та йўналиши бўйича ўқиш муддати 3 йил этиб белгиланади;

  • 10та ОТМ ўзини-ўзи молиялаш тизимига ўтиб, камида 5та ОТМ трансформация қилинади.

Бундан ташқари, мактабгача таълим ёшидаги болаларни боғчаларга қамраб олиш кўрсаткичини 60 фоизга етказиш кўзланмоқда. Шу билан бирга, 6 ёшли болаларни мактабга тайёрлаш тизимини жорий қилиш давом эттирилади. Шу мақсадда 130 млрд сўм маблағ ажратилади. 2020 йилда 36та янги мактаб қурилиб, 216таси капитал таъмирдан чиқарилади. Ушбу ишларга эса 1,7 трлн сўм маблағ сарфланиши режалаштирилган.
Жорий йилда 55та хусусий мактаб ташкил этилиши, уларнинг республикадаги умумий сони 141тага етказилиши билдирилди. Юқори малакали ўқитувчилар маошини янада ошириш масаласи давом этади. Профессионал касб-ҳунар таълимда янги тизим йўлга қўйилади: 340та касб-ҳунар мактаби, 147та коллеж ва 143та техникум ташкил этилади. Миллий малака тизими ишлаб чиқилади, натижада 9000га яқин касблар бўйича кадрлар тайёрланади.


Қадрли юртдошлар!
Ҳурматли халқ ноиблари!
Мамлакатимизда илм-фанни янада равнақ топтириш, ёшларимизни чуқур билим, юксак маънавият ва маданият эгаси этиб тарбиялаш, рақобатбардош иқтисодиётни шакллантириш борасида бошлаган ишларимизни жадал давом эттириш ва янги, замонавий босқичга кўтариш мақсадида мен юртимизда 2020 йилга
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling