jamoa shartnomasi

Sana01.01.1970
Hajmi
#106979
Bog'liq
jamoa shartnomasi


1. УМУМИЙ КОИДАЛАР


  1. Жамоа шартномаси томонлари:

а) «Фаргонаёгмой» очик акциядорлик жамияти Бошкаруви номидан жамият бошкаруви раиси С.Акрамов, бундан кейин матнда «Иш берувчи» деб номланади.
б) «Фаргонаёгмой» очик акциядорлик жамияти ишчи-ходимлари вакили жамият касаба уюшмаси кумитаси раиси О.Г.Камалова, бундан кейин матнда «Касаба уюшма кумитаси» деб номланади.
1.2. Жамоа шартномаси томонлар имзолаган кундан бошлаб кучга киради ва мазкур шартнома бекор килингунга кадар ёки 2009 йилгача янги жамоа шартномаси имзоланган кунгача амал килади.
1.3. Жамоа шартномаси корхонанинг барча ходимлари тоифаларига, корхонадаги барча булинмаларига нисбатан амал килади, жамоа шартномаси корхонанинг ички меъёрий хужжати хисобланади.
1.4. Жамоа шартномасини кайта тузиш, унга узгартириш ва кушимчалар киритиш томонларнинг узаро келишувчига асосан амалга оширилади.
1.5. Жамоа шартномаси ижросини хар йилда бир марта томонларнинг 3 тадан, жами 6 та вакилларидан иборат таркибдаги кушма комиссияси томонидан оммавий тарзда текширилади.
1.6. Касаба уюшма кумитасининг мазкур шартнома шартларини бажарилиши юзасидан киритган такдимномаларини иш берувчи томонидан 30 кун муддат ичида куриб чикилади. Шартнома мажбуриятларни бажармаганларга нисбатан амалдаги конун хужжатлари ва ушбу шартномада белгиланган чоралар курилади.
1.7. Шартнома мажбуриятларини бажарилиши юзасидан келиб чиккан келишмовчиликлар томонларнинг узаро ишонч ва хурматлари асосида хал этилади. Хал булмаган низолар ваколатли суд идоралари томонидан хал килинади.
2. ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
2.1. Корхона касаба уюшмаси кумитаси ишлаб чикаришнинг юксалтирилиши ходимлар фаровонлигининг негизи эканлигини эътироф этган холда корхонада ишчилар мехнатининг самарадорлигини ошириш, ишлаб чикаришдан келадиган фойдани купайтириш хамда ишчиларнинг мехнатидан моддий манфаатдорлигини ошириш чораларини иш берувчи билан биргаликда куради. Томонлар Узбекистон Республикасининг амалдаги конун хужжатлари ва ушбу жамоа шартномаси шартларига амал килиб, ишчи-ходимларнинг ижтимоий-иктисодий манфаатларини яхшилашда биргаликда харакат килиш, кучларни бирлаштиришга харакат килади.
2.2. Иш берувчи томонидан корхона касаба уюшма кумитасини корхона ходимларининг ягона ваколатли вакили сифатида тан олади.
2.2.а). Узбекистон агросаноат мажмуа ходимлар касаба уюшмаси уставининг 11 бандига асосан касаба уюшмаси кумиталарининг бошка ишдан озод этилган ходимлари мазкур мехнат жамоаси аъзоси каби барча хукук ва имтиёзлардан ( корхонада бериладиган моддий рагбарлантиришлар,барча мукофотлар ва бошка имтиёзлардан) тулик фойдаланадилар.
2.3. Томонлар касаба уюшмаси аъзолик бадалларининг корхона бухгалтерияси оркали пул утказиш йули билан туланиши тартибини саклаб колиш максадга мувофик деб хисоблайдилар.
2.4. Иш берувчининг мажбуриятлари:
а) жамоа шартномасига кирмаган ижтимоий-иктисодий масалалар буйича карорлар кабул килишдан олдин касаба уюшма кумитаси билан олдиндан келишиб олиш;
б) касаба уюшма кумитаси талаб килганда унга мехнат хамда ижтимоий-иктисодий ривожланиш билан боглик масалалар юзасидан маълумотлар такдим этиш;
в) касаба уюшма кумитасининг уставда белгиланган фаолиятини амалга ошириш учун уни хоналар, транспорт, ташкилий техника, алока воситалари, канцелярия моллари билан бепул таъминлаш;
г) касаба уюшма кумитаси хисоб ракамига маданий-оммавий ва спорт-согломлаштириш ишлари учун хар ойда мехнатга хак тулаш фондининг 0,15 % микдорида пул утказиб бориш.
д) Иш берувчи ва унинг вакиллари Касаба кумитасининг конуний фаолиятига карши бориш хукукига эга эмас. Шундай хатога йул куйган шахслар конун олдида жавобгардир.
2.5. Касаба уюшма кумитасининг мажбури­ятлари:
а) корхонанинг ижтимоий ва иктисодий ривожланиш дастурларини бажарилишига кумаклашиш, бу борада ходимлар ташаббуси ва ижодиётини куллаб-кувватлаш ва ривожлантириш;
б) кулланилаётган мехнатга хак тулаш тизимлари, иш хаки туланиши, жамоа шартномаси буйича кушимча туловлар берилиши тугрилигини, шунингдек, мехнат мухофазаси ва хавфсизлик техникаси шароитларини яхшилаш буйича тадбирлар бажарилишини назорат килиш;
в) мехнат конунчилиги бажарилишини назо­рат килиш, ходимлар хукукий саводхонлигини юксалтиришга кумаклашиш;
г) иш жойларидаги мавжуд камчиликларни уз вактида бартараф этилишига эришиш ва иш жойларини мехнат мухофазаси, хавфсизлик тех­никаси ва саноат санитарияси коидалари талабларига мувофик холатга олиб келиш борасида иш берувчи томонидан тегишли чоралар курилишини талаб килиш;
д) ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини дам олиши ва согломланиши учун ходимларнинг аризаларини тегишли согломлаштириш масканларига йулланмалар билан таъминлаш;

е) касаба уюшма аъзолари орасида мехнат ва ишлаб чикариш интизомини мустахкамлашга каратилган тушунтириш ва ташкилий ишларни олиб бориш, можароларга сабаб булувчи вазиятларнинг олдини олиш юзасидан чоралар куриш;


з) касаба уюшма аъзоларининг мехнат килиш хукукини химоя килиш.

  1. Ишчиларнинг вакил органлари хисобланган Касаба уюшмасининг хукуклари.

а) конференция куллаган жамоа шартномаси, унга иловалар, кушимчалар ва узгаришларга имзо чекиш;
б) жамоа шартномаси ва бошка локал хужжатлар лойихасини тайёрлаш хакида таклиф киритиш ва иш берувчига такдим этиш;
в) корхона ижтимоий-иктисодий тараккиёти масалаларини куриб чикишда иштирок этиш;
г) мехнат низоларини куриб чикаётганда ишчилар манфаатларини химоя килиш;
д) конун ёки локал хужжатларга асосан ишчилар хукуки паймол этилган такдирда иш берувчи ва унинг вакилларини карорини куриб чикиш учун суд хукмига хавола килиш;
е) касаба уюшма кумитаси бошка томон манфаатларини химоя килиши мумкин эмас. У иш берувчи билан мазкур шартноманинг, корхона ички кун тартиби, бошка локал хужжатларнинг сузсиз бажарилишини таъминлаш учун, ишчиларни согломлаштириш, спорт ишларида хамда маданий-маърифий ишларида хамкорлик килади.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling