Маъруза-5

Sana01.01.1970
Hajmi
#107051
Bog'liq
Маъруза-5


10-мавзу: Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини барпо этишнинг илмий-методологик, назарий асослари.


Режа:

1. Модернизация тушунчасининг моҳияти, назарий - умумметодологик асослари ва фуқаролик жамияти ривожидаги аҳамияти.


2.Сиёсий модернизация мамлакатимизда фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг етакчи манбаи сифатида.
3.Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш - фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва мамлакатни модернизация қилиш омили


Таянч сўзлар: Модернизация, сиёсий модернизация, фуқаролик жамияти, жамият сиёсий тизими, сиёсий партия, “Янги уй қурмай туриб, эскисини бузманг” тамойили, Концепция, давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш, ҳокимият тармоқлари, “бир-бирини тийиб туриш ва мувозанатда сақлаш” тамойили, парламент назорати, конституциявий ислоҳотлар.



  1. Модернизация тушунчасининг моҳияти, назарий - умумметодологик асослари ва фуқаролик жамияти ривожидаги аҳамияти.

Ўзбекистон Республикаси ўз истиқлолига эришгач жамият сиёсий-ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларини янгилаш ва замонавийлаштириш учун кенг имкониятларга эга бўлди. Мазкур заминларга таянилган ҳолда мамлакатимизда изчиллик билан демократик ислоҳотларни ва унга монанд равишда фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнларини чуқурлаштириш чора-тадбирлари амалга ошириб келинмоқда. Зеро, давр талабларидан келиб чиқиб янгиланиш ва модернизация жараёнларини собит қадамлик билан давом эттирган жамиятгина барқарор тараққиётга эриша олади.
И.А.Каримов хулоса қилганидек: “Бугун, ҳамма бўлмаса ҳам, лекин кўпчилик одамлар яхши англайдики, фақат замон билан тенг қадам ташлаётган, тез ўзгараётган дунёнинг қатъий шарт ва талабларига жавоб беришга интилаётган мамлакатнинг келажаги ёруғ бўлиши мумкин”1.
Дунёда рўй бераётган тенденциялар шундан далолат берадики айнан ўз жамиятида янгиланишлар ва модернизация жараёнларини эволюцион тарзда амалга ошира олган мамлакатларда сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, маданий ва фан-технология соҳаларида интенсив тараққиёт рўй берган. Бу ўринда таъкидлаш жоизки, модернизация жараёнларининг назарий асосларининг пайдо бўлиши ва ривожланиши ҳам айнан дунё мамлакатлари олдида турган устувор муаммоларни ҳал этиш, замон эҳтиёжларидан келиб чиқиб янгилаш мақсадлари заминида рўй берди.
Таъкидлаш жоизки, этимологик жиҳатдан модернизация атамаси ўрта асрлардаги лотинча, модо (ҳозирнинг ўзида, ҳозирги вақтда, эндиликда каби маъноларни англатади), сўзига бориб тақалади. Кейинчалик ундан модерн, модернизер сўзлари келиб чиқди. Модерн (французча модерне) янги, замонавий деган маъноларни англатади. Ушбу сўздан келиб чиққан модернизе (французча - модернисер) сўзи такомиллаштириш, янгилаш, замонавий талаблардан келиб чиқиб ўзгартириш деган маъноларни англатади. ХХ аср ўрталарига келиб “цивилизациялашган жамият” маъносини англатувчи модернитй тушунчаси шаклланди.
Модернизация ҳақидаги дастлабки концептуал ғоялар жумладан, ХХ асрнинг 50-60 йилларига келиб анча муфассал даражада шаклланганлиги манбалардан маълумдир. Уларга кўра модернизация ҳақидаги назариялар ўз тараққиётида дастлаб, 1950-1960, 1960-1970, 1980-1990 йиллардан иборат уч муҳим босқични босиб ўтгандир.
ХIХ ва ХХ аср бошларида фаолият юритган ғарб олимларидан М.Вебер, Ф.Теннис, Э.Дюркгейм кабиларнинг ғоялари модернизация назариясининг ривожланиши учун муҳим туртки бўлиб хизмат қилди. Сиёсий модернизация ҳақидаги қарашлар ривожида Г.Алмонд ва Д.Пауэллнинг 1966 йилда нашр этилган “Қиёсий политология, Тараққиёт концепцияси нуқтаи назаридан ёндашув” асари, Д.Аптернинг 1965 йилда нашр этилган “Модернизация сиёсати” номли асари, С.Липседнинг 1960 йилда нашр этилган “Сиёсий одам”, Л.Пайнинг 1966-йилда нашр бўлган “Сиёсий тараққиёт аспектлари, таҳлилий тадқиқот” номли асари, Д.Растоунинг 1967 йилда нашр этилган “Миллатлар дунёси” номли асари, Ш.Эйзенштадтнинг 1966 йилда нашр этилган “Модернизациялашув: норозилик ва ўзгаришлар” номли асари, С.Хантингтоннинг 1968-йилда нашр бўлган “Ўзгараётган жамиятлардаги сиёсий тартибот” номли асарида билдирилган ғоялар муҳим роль ўйнади.
Маълумки, “Модернизация назариялари ривожининг дастлабки босқичида универсиализмга асосланган методологик ёндашувлар устуворлик қилган эди. Унга кўра дунёдаги барча халқларнинг тараққиёти бир хил йўналишда рўй беради, универсал босқичларни босиб ўтади ва бунда бир-бирига ўхшаш, мантиқан яқин бўлган қонуниятлар амал қилади деб ҳисобланди. Ушбу қарашларга биноан модернизация жамият ижтимоий-сиёсий ҳаёти қуйидаги ўзгаришларни ўз бошидан кечиради:

  • Оддий социал структурадан мураккаб тизимга ўтилади;

  • Ижтимоий интеграциялашув иқтисодий моҳият касб этади;

  • Этатизмдан бозор муносабатларига ўтиш рўй беради;

  • Инсон табиатнинг бир бўлаги эканлиги ҳолатидан ижодкор – кашфиётчи ҳолатига ўтади;

  • Одамлар онгида плюралистик қарашлар рўй беради;

  • Тоталитаризм ва афторитаризмдан демократияга ўтиш рўй беради;”2Модернизация ҳодисасининг йирик назариётчиларидан бири Ш.Эйзенштадт модернизация ҳодисасининг ўзига хос хусусиятини таърифлар экан “Модернизация бу анъанавий аграр жамиятдан замонавий индустриал ва ундан кейин постиндустриал жамиятга ўтишдир” деб таъкидлаган эди3.

Ш.Эйзенштадт ҳамда Д.Ростоу каби олимлар ўз ғояларида ижтимоий-иқтисодий модернизация турларининг қуйидаги жиҳатларини қайд этиб ўтган эдилар.

  • Индустриаллашув давригача бўлган модернизациялашув;

  • Дастлабки индустриаллашув давридаги модернизациялашув;

  • Кейинги даврлардаги индустриаллашувга хос модернизация;

  • Постиндустриаллашув давридаги модернизация.

Таъкидлаб ўтиш жоизки модернизация парадигмаси доирасида дунё олимлари томонидан турли хил назарий методологик моделлар ҳам таклиф қилингандир. Жумладан, “У.Ростоу, А.Органский, Д.Лернер, С.Блек каби мутахасисилар томонидан модернизация жараёнларининг мазмунини изоҳлаш учун “линеар (ягона йўналишдаги модел” ғояси илгари сурилади. Унга кўра модернизацияга нисбатан орқага қайтмас ва прогрессив ҳодиса сифатида ёндашилади. Мазкур модел моҳиятига асосан модернизация инсон онги ва хулқ-атворининг барча жиҳатларида ўзгаришларга сабаб бўлади.
Ғарб олими М.Левий томонидан партциал (қисман) модернизациялашув модели таклиф қилинди. Унга кўра модернизация “нисбатан модернизация бўлмаган” жамиятдан, “нисбатан модернизация бўлган” жамиятга узоқ давр давомида ўтишдан иборатдир.
П.Штомп, Р.Робертсон, У.Бек, К.Мюллер, В.Цапф, А.Турен, С.Хантингтон каби олимлар модернизациянинг кўп йўналишли моделни асослаб бердилар. Мазкур модел муаллифлари модернизация жараёнларини фақатгина Ғарбга хос бўлган институтларга ва қадриятларга интилиш деб тушунмаслик керак, аксинча модернизациянинг ҳар бир жамиятга хос бўлган ўзига хос йўналишлари ҳам мавжуд бўлиши мумкиндир деган қарашларни илгари сурдилар”4.
Модернизация ҳодисаси таркибида сиёсий модернизация (инглизча модернизатион) алоҳида муҳим ўрин эгаллайди. Сиёсий модернизация ўз моҳиятига кўра жамиятда замонавий сиёсий институтлар ва сиёсийамалиётни шунингдек, замонавий сиёсий тизимни шаклланиши ва ривожланишини англатади.
Сиёсий модернизация жамият сиёсий тизимининг замон талаблари ва эҳтиёжларидан келиб чиқувчи вазиятга нисбатан лаёқатини юксалиши ва давр муддаосига мослашувини ҳам англатади. Айни пайтда сиёсий модернизация давлат ва жамият ўртасидаги муносабатларни замонавийлаштириш, демократик асосларини кучайтириш ва фуқаролик жамияти ривожи учун мақбул сиёсий механизмларни вужудга келтириш мақсадларини ўз ичига қамраб олади.
Таъкидлаш жоизки Ғарб олимларидан Г.Алмонд, С.Верба, Л.Пай, С.Хантингтон, Д.Дариндорф, Р.Даль кабилар сиёсий модернизация назариясининг йирик вакиллари ҳисобланадилар.
Сиёсий модернизациянинг ХХ аср иккинчи ярмига келиб шаклланган консерватив ва либерал йўналишлари, улар ўртасидаги айрим фарқларга қарамасдан, сиёсий модернизация замирида сиёсий барқарорлик ва жамиятнинг изчил демократлашув ҳолати ётишини эътироф қилиб ўтганлар.
Жумладан, С.Хантингтон сиёсий модернизация жамият сиёсий институтларининг, жамиятдаги ижтимоий тафаккурнинг демократлашувидан иборатдир деб ҳисоблайди. Унинг хулосаларига кўра “мамлакат ҳаётининг бошқа соҳаларида, масалан, ижтимоий, иқтисодий, фан, маданият, таълим йўналишларида бўладиган модернизация жараёнлари ҳам охир оқибатда жамият демократлашувига олиб келади ”5.
С.Хантингтон сиёсий модернизация жараёнида, сиёсий барқарорлик вазиятининг ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга бўлишини эътироф қилиб ўтади. Унинг фикрича, “сиёсий барқарорликни сақлаб қолиш жамиятда иқтисодий тараққиёт суръатига, даромадларнинг адолатли тақсимланишига сиёсий имкониятлар заҳирасининг мавжудлигига, сиёсий партиялар фаолияти самарадорлигига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади”6.
Р.Даль, Г.Алмонд каби олимлар сиёсий модернизация моҳиятини очиқ демократик сиёсий тизимнинг шаклланишидан иборат жараён сифатида талқин қилганлар ва бу жараёнда аҳоли сиёсий иштирокининг фаоллигининг юксалиши сиёсий модернизациянинг тараққиёт асосини ташкил қилади, деб ҳисоблаганлар.
Р.Даль томонидан илгари сурилган сиёсий модернизация концепциясига кўра “сиёсий модернизация жараёнларида демократиянинг ўзига хос формаси бўлган полиархия – кенг халқ оммасини сиёсий иштирокини юқори даражада таъминлай олувчи сиёсий тизим етакчи ўрин тутади”7.
Сиёсий модернизациянинг либерал йўналиши вакиллари жамият демократлашувининг чуқурлашиб бориши ҳодисасини модернизациянинг устувор асоси деб ҳисоблар эканлар бу ўринда ушбу жараёнинг қуйидаги универсал таркибий қисмларини баён қилиб ўтганлар:

  • дифференциялашган сиёсий тизимнинг ташкил этилиши;

  • замонавий суверен давлатни ташкил этилиши;

  • қонунчиликни ва қонун устуворлигини амалга оширишда давлатнинг ролини ошрилиши;

  • жамият сиёсий ҳаётида фуқаролар сиёсий иштироки ва фаоллигини юксалтирилиши;

  • сиёсий модернизацияга хизмат қилувчи сиёсий элита вакиллари фаолиятининг кучайтирилиши.

“Мутахасис олимлар сиёсий модернизациянинг қуйидаги турларини ажратиб кўрсатганлар:

  • эндоген тури (унга кўра сиёсий модернизация мутлақо жамиятнинг ўз сиёсий-ижтимоий амалиётидан келиб чиқиб ўтказилади);

  • эндоген – экзоген тури (унга кўра сиёсий модернизация жамиятнинг ўз асослари ҳамда бошқа мамлакатлар тажрибаларидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади);

  • экзоген тури (унга кўра сиёсий модернизация жамиятнинг ўз сиёсий-ижтимоий асосларига эмас балки бошқаларнинг тажрибасига таянган ҳолда ўтказилиши мумкин)”8.

Модернизация назаряси ва амалиёти ҳақидаги ғоялар ва қарашлардан моҳиятидан келиб чиқиб таъкидлаш жоизки, фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва мамлакатлар ҳаётидан чуқур ўрин эгаллаши учун сиёсий модернизация ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир. Зеро, айнан модернизация жараёнлари туфайли фуқаролик жамияти асослари, институтларини мутаносиб равишда вужудга келтириш учун реал имкониятлар яратилади.



Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling