Маъруза 21
21-мавзу. СТАТИК АНИҚМАС РАМАЛАРНИ ҲИСОБЛАШНИНГ КЎЧИШЛАР УСУЛИ
Режа:
1. Кўчишлар усулининг моҳияти ва номаълумлари.
2. Кўчишлар усулининг асосий системаси.
3. Кўчишлар усулининг каноник тенгламалари.
Таянч иборалар: кўчишлар усулининг моҳияти ва номаълумлари, кўчишлар усулининг асосий системаси, кўчишлар усулининг каноник тенгламалари.
1. Кўчишлар усулининг моҳияти ва номаълумлари.
Маълумки, статик аниқмас системаларни кучлар усули билан ҳисоблашда ортиқча боғланишларининг зўриқишлари номаълум деб қабул қилинган эди. Бу зўриқишларнинг қийматлари аниқлангандан кейин статик аниқмас системалардаги кўчишлар ҳисобланиши мумкин. Шу системаларни бошқача йўл билан ҳам ечиш мумкин, бунинг учун аввал система тугунларида ҳосил бўлган кўчишларни ҳисоблаб, сўнгра унинг ихтиёрий кесимидаги ички зўриқишларни ҳисоблаш мумкин.
Масалан, 21.1-расмда берилган рама ташқи кучлар таъсиридан деформацияланиб, унинг тугунлари бурчакли ва чизиқли кўчади. Раманинг 1 тугуни га, 2-тугуни бурчакка бурилади, шу билан бирга бу тугунлар горизонтал йўналишда миқдорга кўчади.
Рамаларни кўчишлар усули билан ҳисоблашда номаълумлар сифатида уларнинг тугунларидаги бурчакли ва чизиқли кўчишлар қабул қилинади.
Бу кўчишларни ҳисоблашда:
1. Рама элементларининг фақат эгилиши эътиборга олиниб, уларнинг сиқилиши ва чўзилиши ҳисобга олинмайди.
2. Рамалар деформацияланганда, уларнинг тугунлари орасидаги масофа ўзгармайди, деб қабул қилинади.
Рамаларни кўчишлар усули билан ҳисоблашда умумий номаълумлар сони n уларнинг бикр тугунлари бурилиши ва чизиқли кўчишларининг йиғиндисига тенг бўлади:
n = nб + nч (21.1)
бу ерда, nб – бурчакли кўчишлар сони,
nч – рама тугунларининг чизиқли кўчишлари сони.
Download Do'stlaringiz bilan baham: |