Jo'rayev Suxrob

Sana01.01.1970
Hajmi
#107273
Bog'liq
Jo'rayev Suxrob

Jo'rayev Suxrob

Guruh- 344

Variant -1

1.Фукаролик жамияти – тараккиётининг эволюцияси.

2. Фукароларнинг давлат ва жамият бошкарувига иштироки.

3. Жиноий жазони либераллаштириш – конун устуворлигининг мухим шарти.



Фуқаролик жамияти - тараққиётнинг эволюцияси.

“Фуқаролик жамияти” ва “ҳуқуқий давлат” тушунчаси биргаликда ХВИИИ асрда пайдо бўлган. Одамлар ҳаёти ва фаолиятининг икки томони: уларнинг шахсий манфаатлари, ташаббуси, ихтиёрий фаолияти жабҳаси ва одамлар хулқ-атвори давлатнинг хоҳиш-иродасига бўйсунувчи халқ ҳокимияти жабҳаси шу тушунчалар билан ифодаланди.

Фуқаролик жамияти ҳокимиятнинг оқилоналиги ва одилоналиги, шахс эркинлиги ва фаровонлиги ҳақидаги ғояларнинг ҳуқуқий устунлиги, ҳуқуқ ва қонуннинг бирлиги, давлат ҳокимиятининг турли тармоқлари фаолиятини ҳуқуқий чегаралаш ғоялари билан муштаракдир.

Етук фуқаролик жамиятисиз ҳуқуқий демократик давлат қуриш мумкин эмас, чунки онгли эркин фуқароларгина кишилик жамиятининг энг оқилона шаклларини яратишга қодирдирлар. Шундай қилиб, фуқаролик жамияти эркин индивид ва марказлашган давлат хоҳиш-иродаси ўртасида боғловчи бўғин ҳисобланса, давлатнинг вазифаси парчаланиш, тартибсизлик, танглик, таназзулга қарши иш кўриш, эркин шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитлар яратишдан иборат.

Тоталитар давлатда хавфсизликни таъминлаш ҳуқуқий тартиботни муҳофаза қилиш, одамлар хулқ-атвори давлат белгилаган ҳуқуқий қоидаларга мувофиқлигини таъминлаш фаолиятидан иборат бўлади, давлат ҳокимиятига татбиқан хавфсизликни давлат хавфсизлиги ва фуқаролик жамияти хавфсизлигига ажратиш муаммоси юзага келмайди.

Фуқаролик жамиятининг асосий қадриятларини оила, мулк, шахс, эркинлик, ҳуқуқ, маънавият, тартиб, давлатчилик ташкил этади. Бунда ҳаммани ва мажбурий тартибда мулкдорларга айлантириш назарда тутилмайди – уларнинг кўпчилиги буни хоҳламайди, бироқ бундай имконият ҳар ким учун сақланиши лозим. Мулк ҳар доим шахс ва бутун жамият эркинлигининг бош омили сифатида амал қилади. Мулкка нисбатан ҳурмат мавжуд бўлмаган жойда шахсга нисбатан ҳурмат ҳам мавжуд бўлмайди.


Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling