5-labaratoriya ishi

Sana01.01.1970
Hajmi
#107303
Bog'liq
5-labaratoriya ishi


5-лаборатория машғулоти

  1. Талабалар мустақил ишини назорат қилиш ва баҳолашнинг қандай аҳамияти бор?

Талабалар билимини, мунтазам текшириш ва баҳолаш уларни предметни чуқур ўрганишга ундайди. Баҳо педагог учун ўқишни рағбатлантириш, ижобий ўқув натижаларини шакллантириш, шахсга таъсир этишнинг асосий воситаси бўлиб ҳисобланади. Баҳолашнинг адолатли бўлиши ва билимига кўра табақаланиши, предметни пухта ўзлаштириш учун интилишга олиб келади. Баҳолаш фақатгина ўзлаштириш даражасини аниқлаш эмас, балки педагог учун ўқишни рағбатлантириш, ижобий ўқув мотивларини шакллантириш, шахсга таъсир этишнинг ягона воситаси бўлиб ҳисобланади. Холисона баҳолаш таъсирида талабаларда унга мувофиқ бўлган ўз-ўзини баҳолаш, ўз муваффақиятларига нисбатан танқидий муносабатда бўлиш ҳисси пайдо бўлади.
2. Назорат қилиш ва баҳолашнинг қандай тамойилларини биласиз?
Талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг асосий тамойиллари:
—барча талабаларни жалб этиш;
—дастур материалларини тўла қамраб олиш;
—талабаларга ошкора ёндашиш;
—талабалар билимини адолатли баҳолаш;
—мунтазам тарзда назорат ва баҳолашни амалга оширишга риоя қилиш, уларни ўз устида тинимсиз ишлаш, ўқиш, ўрганишга ундайди.
3. Талабалар билимини назорат қилишнинг қандай турларини биласиз?
Талабалар билимини синаш ва баҳолашнинг кейинги пайтда кенг қўлланилаётган усулларидан бири ёзма иш ёзишдир. Унинг афзаллиги шундаки, ёзма иш учун саволлар осон тузилади. Уларни ўз фикрларини ижодий равишда баён қилишлари учун катта имконият мавжуд. Ундан ташқари таваккал қилиб, жавоб бериб бўлмайди.
Талабалар билимини синаш ва баҳолашда ёзма иш ёки эссе ёзишдан фойдаланиш мумкин. Ёзма ишнинг камчилиги уни ўқиб чиқиш учун кўп вақт талаб қилинади. Баҳолаш қийин. Кўп саволларни қамраб олмайди. У эссе тарзида ёки таянч ибора, атамалар асосида ёзма топшириқ тарзида бўлиши мумкин. Эссе ёки ёзма топшириқ берилар экан, ҳар бир талабанинг ишини обектив баҳолаш учун баҳолашнинг мезонларини ишлаб чиқиш керак. Бу мезонларда талабаларнинг иши балл бўйича қандай баҳоланиши кўрсатилади.
Ёзма ишни баҳолашда икки хил ёндашиш майжуд. Биринчиси, рейтинг усулидан фойдаланиш. Бу усулда ишнинг умумий сифати қизиқтириб, айрим томонларига эътибор бериш зарурияти йўқ бўлса, қўл келади. Одатда, бу усул кўпроқ таянч иборалаига асосида ёзиладиган якуний назорат ишида қўлланилади. Ёзма иш сифатига кўра иш 3-5 категорияга бўлинади. Сўнгра улар ишнинг сифатига кўра табақалаштириб баҳоланади. Ўқитувчи ёзма ишни талабаларга қандай мезонга кўра баҳоланишини тушунтириши керак.
4. Назорат қилиш ва баҳолашнинг асосий шаклларини, афзалликлари ва камчиликларини кўрсатинг.
Кенг қўлланиладиган назорат услубларидан оғзаки методлардир. Оғзаки назоратнинг афзалликларига шахсий муносабат, ўқитувчининг талаба билан жонли мулоқоти, унинг фикрларини нутқ шаклида ифодалашга машқ қилдириш, билимларни янада чуқурроқ текшириш мақсадида педагог томонидан қўшимча саволлар бериш имкониятлари киради. Бунда талаба билан жонли мулоқот олиб борилади. Талаба ўз фикрини ўртоқлашиш, бошқаларнинг нуқтайи назарини таҳлил қилиш учун ката имкониятга эга. Педагог томонидан қўйилган саволга оғзаки жавоб беришга тайёрланиш доимо талабанинг фаол фикрлаши билан боғланган.
Талабалар билимини синаш ва назорат қилишда масала, машқлардан ҳам кенг фойдаланиш мумкин. Масала - машқлар талабанинг билимини кенг кўламда текшириш, олган назарий билимини реал ҳаётда қўллай билиш имконини очиб беради. ўрганилаётган саволни моҳиятини талаба тушунганр ёки тушунмаганини аниқлайди.
Бу усулнинг ҳам ўзига хос камчиликлари бор. Биринчидан, талабани ҳисоблаш билан бирга кенг мушоҳада юритишга йўналтирувчи масала-машқлар тузиш осон эмас. Иккинчидан, талабалар ҳисоб-китобга ҳаддан зиёд берилиб кетиб, назарий жиҳатдан таҳлил қилишга кам эътибор қаратишади. Учинчидан, масала-машқлар тор доирадаги саволларни қамраб олади.
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling