Маҳбуба Сафаровна 1-секция

Sana01.01.1970
Hajmi
#107378
Bog'liq
Маҳбуба Сафаровна 1-секция


УДК 2:631.459

ЭРОЗИЯ ВА УНИ КАМАЙТИРИШ УСУЛЛАРИ


Хайитова Маҳбуба Сафаровна – ассистент.
Хамроева Шахноза талаба
Исоқов Жавохир талаба
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти
Аннотация
Ушбу мақолада суғориш майдонларда эрозияга учраган ерларнинг камайтириш чора-тадбирларни кўллаш орқали ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш қишлоқ хўжалик экинлардан юқори ва сифатли ҳосил олишга эришиш бўйича маълумотлар бериб ўтилади.
Калит сўзлар. Тупроқ, нишаблик, намлик сиғими, суғориш меъёри, суғориш режими, суғориш техникаси, шамол, эгат, эрозия, ҳосилдорлик.


Кириш Ҳозирда республикамизнинг 44797,7 минг гектар умумий майдонидан қишлоқ хўжалигида фойдаланадигани Улар турли табиий тупроқ-иқлимга эга бўлган қишлоқ хўжалик ҳудудларида жойлашган бўлиб, жадал деҳқончилик асосан мелиоратив, экологик ҳолати ҳамда тупроқларининг унумдорлик даражаси бир-биридан кескин ажралиб туради. 1,5 млн. гектардан ошиқроғи дефляцияга, шу жумладан 0,7 млн. гектари кучли дефляцияга учраган, 660 минг гектар ерда ирригация эрозияси, 40 минг гектар майдонда жарлик эрозияси мавжуд бўлиб, суғориб деҳқончилик қилинадиган майдонларда тупроқ унумдорлиги пасайиш тенденцияси кузатилмоқда.
Бунинг асосий сабаблари сифатида тупроқнинг мелиоратив ҳолати ёмонлашиши, тупроқ унумдорлигини оширувчи асосий омиллар, хусусан эрозия жараёнлари кучайиши, тупроққа асосий ишлов бериш тизимига тўлиқ амал қилмаслик, ҳайдов ва ҳайдов ости қатламларида тупроқ зичланишини ортиши, экинлар структураси ва уларнинг ҳосилдорлигини тупроқ унумдорлигига монанд равишда муқобиллаштирилмаслиги, ўсимликларни озиқлантириш тартиблари ҳамда биомасса билан тупроқдан чиқиб кетаётган озиқаларнинг тупроққа қайтарилиши каби табиат қонунининг тўлиқ ишламаётганлиги ва бошқа жихатларни келтириш мумкин [1].
Муаммо Бу эса ўз навбатида қишлоқ хўжалигида юқори ҳосил олишда тупроқ унумдорлигига салбий таъсир кўрсатувчи жараёндир. Эрозиянинг хосил бўлиши тоғ жинсларининг, тупроқнинг ёки бошқа юзалар бутлигининг физик - кимёвий хусусиятларининг парчаланиб бузилишидан келиб чиқади. Тупроқни эрозия жараёнидан сақлаш, умуман тупроқни муҳофаза қилиш асосий қомусимиздир.
Эрозиянинг бошланиши, тупроқнинг меҳаник таркибига, гумус миқдорига ва ёнбағирли ерларнинг қиялик даражасига боғлиқ. Қумоқли типик бўз тупроқларда 1,5-2° C дан ошганда гумусли қора тупроқларда 2-3 градусда эрозия жараёни ривожланиши аниқланган.
Тупроқ билан бирга унинг таркибидаги барча макро ва микро озиқ моддалар хам ювилиб кетади. Натижада қиялик ерларда унумдорлик ва бошқа ҳусусятлари ҳар ҳил бўлган тупроқлар пайдо бўлади. Бундай ерларда экин хосилдорлиги кам бўлиши мумкин. Ирригация эрозияси натижасида тупроқ ювилиши хар йили гектарига 100-150 тоннагача ва ундан хам ошиқ ошиб кетиши мумкин ва ана шу тупроқ билан бирга гумуснинг йиллик гектарига 500-800 кг, азот-гектарига 100-120 кг, фосфор 75-100 ва ундан кўпроқ килограммни ташкил етиши мумкин. Сув эрозиясидан йўқ бўлаётган азот, фосфор миқдори билан таққослайдиган бўлсак, сув эрозиясига учраган майдонда ҳар йили солинаётган азотнинг 70 фоизи ва солинаётганига қараганда 10-60 фоиз фосфор кўп ювилиб кетади, бу эса экинлар хосилдорлигига салбий таъсир қилиши шубхасиздир [2].
Тупроқ эрозияси табиий ва антропоген омиллар таъсирида емирилиш, ювилиш ва учиб кетиш жараёнларга қараб сув ва шамол эрозиясига бўлинади. Кучли сув оқими таъсиридаги емирилиш, ювилишга сув эрозияси, кучли шамол таъсирида тупроқ, қум учиб кетиши шамол эрозияси ёки дефлация дейилади. Дефлация – тупроқ, қумни устки қатламини кучли шамол таъсирида учирилишини англатади.
Сув эрозияси ривожи ерларни релъефига ва сув оқимига боғлиқ. Шамол эрозияси ер устини ҳамма кўринишларида кучли шамол таъсирида қиялик, текисликларда меҳаник таркиби енгил бўлган тупроқлар 12-15 м/сек тезликда юқори даражада ривожланади.
Шамол кучи таъсирида тупроқ заррачаларининг кўчиши натижасида шамол эрозияси – дефлация юз беради. У ташқи кўринишига қараб кундалик дефлация ва чанг тўзонли дефлацияга ажралади. Кундалик дефлация барча ҳайдаладиган тупроқларда тарқалган. Чанг тўзонли бўрон шамолнинг тезлиги ва йўналишига боғлиқ бўлади. Шамол эрозияси умуман қуруқ иқлимда, йиллик ёғин-сочин миқдори кам, ердан намлик буғланиши эса кўп бўлган, бахор ва ёз ойларининг хаво харорати баланд, хавонинг нисбий намлиги эса паст бўлган шароитларда рўй беради.
Республикамиз худудида шамол ва сув эрозияси хар йили қишлоқ ҳўжалигига катта иқтисодий зарар келтиради. Бу эса ўз навбатида кўплаб қишлоқ ҳўжалигидаги ер майдонларининг қишлоқ ҳўжалиги оборотидан чиқарилишига, олиб келмоқда.
Тупроқнинг сунъий ёки тезлаштирилган эрозияси ер юзида инсон пайдо бўлгандан сўнг ерлардан нотўғри фойдаланиш туфайли рўй бера бошлаган. Тезлаштирилган эрозия таъсирида тупроқнинг устки хосилдор қисми деярли учирилиб, йўқ қилинади. Бу эрозия табиий геологик эрозияга нисбатан минг маротаба тез рўй беради.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling