2-Топшириқ

Sana01.01.1970
Hajmi
#107871
Bog'liq
2-Топшириқ


Умумишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби
Корхонанинг умумишлаб чиқариш харажатлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш йиғиб-тақсимловчи 2510 "Умумишлаб чиқариш харажатлари" актив счётида амалга оширилади.
Ушбу счётда умумишлаб чиқариш характерига эга бўлган харажатлар акс эттирилади, жумладан:
а) машина ва ускуналарни сақлаш ва улардан фойдаланиш бўйича;
б) ишлаб чиқаришга тааллуқли бўлган асосий воситалар ва номоддий активларнинг амортизация ажратмалари бўйича;
в) ишлаб чиқаришга тааллуқли бўлган асосий воситаларни таъмирлаш харажатлари;
г) ишлаб чиқаришдаги мол-мулкнинг суғурта харажатлари;
д) ишлаб чиқариш биноларини иситиш, ёритиш ва сақлаш харажатлари;
е) ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ишлаб чиқариш бинолари, машина ва ускуналар, бошқа ижарага олинган воситалар учун ижара тўловлари;
ж) ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатишда банд бўлган ишлаб чиқариш ходимларининг меҳнат ҳақи;
з) ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган бошқа харажатлар.
Умумишлаб чиқариш харажатлари умумишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида ишлаб чиқариш захиралари, ходимлар билан меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Умумишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олувчи счётларда ҳисобга олинган харажатлар 2010 "Асосий ишлаб чиқариш", 2310 "Ёрдамчи ишлаб чиқариш" счётларининг дебетига ҳисобдан чиқарилади.
Умумишлаб чиқариш харажатларини алоҳида ҳисоб объектлари орасида тақсимлаш тартиби корхонанинг ҳисоб сиёсати орқали аниқланади.
Умумишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олувчи счётлар бўйича аналитик ҳисоб корхонанинг алоҳида бўлинмалари ва харажатлар моддалари бўйича юритилади.
Ой давомида харажатлар 2510 ”Умумишлаб чиқариш харажатлари” счётнинг дебетида, ой охирида бу харажатлар маҳсулотлар турлари орасида, ҳамда тугалланмаган ишлаб чиқаришга тақсимланади. Шунинг учун 2510 счётида қолдиқ (сальдо) бўлмайди. Ишлаб чиқариш хусусиятига қараб умумишлаб чиқариш харажатларини тақсимлашнинг ҳар хил усуллари қўлланилади, шулардан асосийлари қуйидагилар ҳисобланади:
- ишлаб чиқариш ишчилари меҳнат ҳақларига пропорционал;
- қайта ишлаш харажатларига пропорционал;
- ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сонига пропорционал;
- бевосита харажатларга пропорционал ва бошқалар.
Фараз қиламизки, 2510 счётнинг дебетида умумишлаб чиқариш харажатлари йиғилди –
320 минг сўм.
“А” маҳсулотни ишлаб чиқариш бўйича ишчилар меҳнат ҳақлари – 120 минг сўм,
“Б” маҳсулот бўйича – 180 минг сўм,
“В” маҳсулот бўйича - 100 минг сўм.
Жами: 400 минг сўм.
Ҳисоблаш қуйидагича олиб борилади:
аввал ишлаб чиқариш ишчиларнинг ҳамма маҳсулотлар бўйича ҳақиқатдан ҳисобланган асосий меҳнат ҳақларига нисбатан харажатларнинг коэффицентга ва ҳар бир маҳсулотлар бўйича ҳисобланган меҳнат ҳақлари бўйича ҳар бир маҳсулотга тўғри келадиган умумишлаб чиқариш харажатлар суммасини аниқлаймиз:
“А” маҳсулот (120 000 × 0,8) = 96 минг сўм
“Б” маҳсулот (180 000 × 0,8) = 144 минг сўм
“В” маҳсулот (100 000 × ,08) = 80 минг сўм
Бу харажатлар тақсимланган кейин асосий ишлаб чиқаришга ҳисобдан чиқарилади:
Дт 2010 “Асосий ишлаб чиқариш”
Кт 2510 “Умумишлаб чиқариш харажатлари”
Ёрдамчи ишлаб чиқаришга таннархига харажатларни ҳисобдан чиқариш:
Дт 2310 ”Ёрдамчи ишлаб чиқариш”
Кт 2510 “Умумишлаб чиқариш харажатлари”
Таннархни калкуляция қилмайдиган ва бир хил маҳсулот ишлаб чиқарадиган корхоналар бу харажатларини бевосита 2010 ”Асосий ишлаб чиқариш” счётида олиб боришлари мумкин.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling