Rivojlanish

Sana01.01.1970
Hajmi
#107993
Bog'liq
Rivojlanish


МАВЗУ: РИВОЖЛАНИШ ФАЛСАФАСИ.
Режа:

              1. Фалсафа тарихида ривожланиш ҳақидаги қарашлар эволюцияси.

              2. Фалсафа қонунларининг асосий шакллари

              3. Категория тушунчаси ва уларнинг турлари

              4. Фалсафа категорияларининг таснифи

Ахборот цивилизацияси даврига қадам қўяётган ҳозирги замон кишиси учун жадал суръатларда ўзгараётган дунё ҳақидаги тасаввур унинг дунёқарашининг ажралмас таркибий қисмидир. Аммо ривожланаётган дунёнинг яхлит назарий образини яратиш – оғир ва машаққатли вазифа. Уни ечишнинг фалсафий йўли икки ярим минг йил муқаддам бошланган бўлиб, шундан бери ўтган давр мобайнида ривожланиш фалсафаси шаклланган ва босқичма-босқич атрофлича ишлаб чиқилган. Фалсафанинг мазкур бўлими ривожланиш муаммосини турли нуқтаи назарлардан ўрганувчи концепцияларни ўз ичига олади. Уларнинг орасида диалектика, метафизика ва синергетика алоҳида ўрин эгаллайди. Уларнинг айниқса кенг эътироф этилгани ва муфассал ишлаб чиқилгани диалектикадир. Шу сабабли бу бўлимда унга асосий эътибор қаратилади. Диалектикани билиш, унинг тамойиллари, қонунлари ва категорияларидан ижодий фойдаланиш ҳар қандай соҳа мутахассиси аниқ дунёқараши ва методологик интизомининг муҳим шарти ҳисобланади.
Диалектика нима, унинг мазмуни нимадан иборат, ривожланишнинг диалектикага муқобил қандай концепциялари мавжуд?
Диалектиканинг тарихий шакллари ва хусусиятлари .«Диалектика» (юнон. dialektike – суҳбат қуриш санъати) сўзининг «диалог» (юнон. dialogos – икки ёки бир нечта суҳбатдошлар сўзлашуви) сўзи билан умумий жиҳатлари бисёр. Дастлаб диалектика баҳслашиш, мунозара қилиш санъати сифатида тушунилган, бунда фикрлар, қарашлар қарама-қаршилиги воситасида ҳақиқатнинг тагига этиш мақсадида муаммони ўзаро манфаатдор муҳокама қилишга қаратилган мунозара назарда тутилган. Диалектик – бу савол бериш ва жавоб қайтаришга уста одам, деб ҳисобланган.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling