Р.О. булди

Sana01.01.1970
Hajmi
#108441
Bog'liq
Р.О. булди


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ФАКУЛЬТЕТЛАРАРО ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ ВА СПОРТ
Ёш футболчиларда тактик тайёргарликни такомиллаштириш усуллари”
МАВЗУСИДАГИ
БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ


Илмий раҳбар: С. Ниязов

Андижон - 2018
МУНДАРИЖА


КИРИШ


I БОБ. ФУТБОЛ ЎЙИНИ ТАКТИКАСИ

I.1. Футбол ўйини классификацияси


I.2. Ўйинчиларнинг вазифалари ва дарвозабон
I.3. Ҳимоячиларни тактик тайёргарлиги
I.4. Ярим ҳимоя ва ҳужумчиларни тактик тайёргарлигига қуйиладиган талаблар


II боб. ТАКТИК ҲАРАКАТЛАР ВА УЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
II.1. Дарвозабоннинг мудофаадаги ва ҳужумдаги ҳаракатлари
II.2. Индивидуал тактик ҳаракатларни ривожлантириш
II.3. Гуруҳ бўлиб тактик ҳаракатларни такомиллаштириш методикаси
II.4. Жамоа бўлиб тактик ҳаракатланишга қўйилган асосий талаблар


ХУЛОСАЛАР


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги: Маълумки футбол ўйини ҳозирги кунда “Миллионлар ўйини” деб номланиб, биринчи рақамли спорт турига айланган. У дунё халқлари ўртасида дўстликни ва ҳамкорликни ривожлантиришда асосий воситалардан ҳисобланади. У кўп сонли болаларнинг севимли машғулоти бўлиб, ҳамма жойда хоҳ Африка қитъаси бўлсин, хоҳ Америка қитъаси бўлсин, хоҳ Европа ёки Осиё қитъаси бўлсин футбол билан шуғулланувчилар миллионлаб топилади. Шу билан бирга футбол кенг халқ оммасини жисмоний ривожлантиришнинг, унинг саломатлигини мустаҳкамлашнинг энг ҳаммабоп ва энг оммавий воситасидир.
Мустақилликка эришилган дастлабки йилларданоқ мамлакатимизда футболни ривожлантиришга эътибор кучайди ва “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида” ги (1992 й) қонун қабул қилинди ва бу билан давлатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш учун кенг йўл очилди. Кўплаб спорт мактаблари очилди. Ҳамда вилоятларда алоҳида футбол академиялари фаолият кўрсатиши тўғрисида кўрсатмалар берилди.
Мамлакатимизнинг 1-президенти И. А. Каримов ташаббуси билан футбол жамоаларига ва футболни ривожлантириш учун алоҳида имтиёзлар берилди ва уларга шарт – шароитлар яратилди. 1996 – йилда “Ўзбекистонда футболни янада ривожлантириш чора – тадбирлари тўғрисида” Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди. 1999 – йилда ҳам шундай қарор қабул қилиниб, мамлакатимизда футболни янада юқори поғоналарга кўтариш вазифалари белгиланди. 2002 – йилда эса “Болалар спортини ривожлантириш” жамғармаси тузилди. Юқоридагиларни барчаси ёш спортчилар, жумладан, ёш футболчиларни тайёрлаш, уларни юқори маҳоратли футболчилар қилиб тарбиялаш вазифаларини илгари сурмоқда (2.3).
Биз ҳам ушбу малакавий ишимизни ёш футболчиларни тактик тайёргарлигини такомиллаштириш усуллари бўйича олиб бордик. Аввал айтиб ўтилган фикрларни инобатга олсак, мавзу ҳозирги куннинг долзарб масалаларидан биридир.
Мавзуни ёритиш учун уринишлар қилинган, тадқиқотлар олиб борилган, лекин булар ҳозирги кунда етарли даражада эмас. Шундан келиб чиқиб, мавзуни ўрганилганлик даражасини ҳали юқори савияда эмаслигини аниқладик. Чунки ҳозирги кундаги футбол ўйини спортчилардан ҳар томонлама тактик тайёргарлик кўриш заруриятини келтириб чиқармоқда.
Ўтказилаётган мусобақаларни таҳлили шуни кўрсатадики, ғолибликка эришган жамоаларнинг аксарияти юқори тактик тайёргарликка эгаликлари натижасида эришмоқдалар. Биз ушбу тадқиқотимизни тактик тайёргарлик жараёнида олиб бориладиган машғулотларда эътибор берилиши зарур бўлган усуллар ва шартларни очиб беришга ҳаракат қилдик.
Ўрганилган адабиётларни таҳлили шуни кўрсатдики, мустақиллик йилларида футбол ўйини тактикаси ва уни такомиллаштиришга оид қўлланмалар етарли эмас. Собиқ иттифоқ давридаги адабиётларда (П. Н. Казаков, 1981,. С. А. Савин. 1969,. В. Д. Ковалев, 1988) тактик тайёргарлик бўйича қўлланмалар берилган. Лекин ҳозирги кундаги футбол тактик тайёргарликни янги усулларини қўллаш заруриятини келтириб чиқармоқда.
Замонавий футболда тактик тайёргарликка талабни юқорилигини ҳисобга олиб, биз шу мавзу бўйича тадқиқотлар олиб боришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик. Мавзуни ўрганишнинг аҳамияти шундан иборатки, футбол тренировкалари ва мусобақалари кўпинча иқлим ва об – ҳаво шароити кескин ўзгариб кетадиган вазиятларда қарийб йил бўйи давом этгани учун бу ўйин жисмоний жиҳатдан ривожланишга ҳам организмни қаршилик кўрсатиш қобилияти ортиши ва адаптация имкониятлари кенгайишига ҳам ёрдам беради. Бунда турли жамоаларга қарши ўйнаш ҳамда турли тактик вариантларни қўллаш зарур бўлади. Бу эса ўйинчиларни тактик тайёргарлигини ҳар томонлама бўлиши талабини келтириб чиқаради(25).
Биз тадқиқотимизда ўйинчилар ва дарвозабоннинг тактик ҳаракатларини такомиллаштириш усуллари, ҳимоя ва ҳужумда тактик ҳаракатланиш, ярим ҳимоядаги ҳаракатлар, индивидуал, гуруҳ бўлиб ва жамоа бўлиб тактик ҳаракатланишни такомиллаштириш масалаларини бош вазифалар қилиб белгиладик.
Тадқиқотимиз натижаларини Андижон ижтимоий – иқтисодий коллежидаги футбол тўгараги машғулотларига тадбиқ этдик.
Ушбу битирув малакавий иши кириш, 2 та боб, хулосалар ва фойдаланилган адабиётлардан иборат бўлиб, жами 44 саҳифада ифодаланган.



Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling