ДАК НИЗОМИ янги

Sana01.01.1970
Hajmi
#109057
Bog'liq
ДАК НИЗОМИ янги




Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (3)

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг
Қарори
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 18-сон, 209-модда)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 6 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2011-2]
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартибини такомиллаштириш ва якуний давлат аттестацияси синовларини оптималлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2009 йил 4 сентябрдаги 39/ҚҚ ва 27/ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 2011, 2009 йил 6 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 41-сон, 443-модда) билан тасдиқланган Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор 2016 йил 2 сентябрдан бошлаб кучга киради.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори У. САЛИМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 2 май,
42/ҚҚ-сон
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори Ж. ИСМАИЛОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 2 май,
11/ҚҚ-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2016 йил 2 майдаги, 42/ҚҚ, 11/ҚҚ-сонли қарорига
ИЛОВА
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Касб-ҳунар коллежларида давлат имтиҳонлари ўқув режадаги Ўзбекистон тарихи фани, касблар бўйича амалий имтиҳонлар, малакавий иш ҳимояси ёки унинг ўрнига касбий фанлар мажмуалари бўйича имтиҳонлардан иборат.
Бунда малакавий иш ҳимояси ўрнига касбий фанлар мажмуалари бўйича давлат имтиҳонларини топширишга тавсия этиладиган касблар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) томонидан тасарруфида касб-ҳунар коллежлари бўлган тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари малакавий иш ҳимояси ўрнига касбий фанлар мажмуалари бўйича давлат имтиҳонларини топширишни танлаш ҳуқуқига эга.».
2. 10-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади)» деган сўзлар «Марказ» деган сўз билан алмаштирилсин.
3. 27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«27. Ўқув режасида назарда тутилган фанлардан якуний баҳоларининг камида 86 фоизи «аъло» ва қолган фанлардан «яхши» бўлган, якуний аттестация синовларидан «аъло» баҳолар олган, намунали хулққа эга бўлган ҳамда жамоат ишларида фаол иштирок этган ўқувчиларга имтиёзли диплом берилади.».
4. 31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«31. Академик лицей ўқувчилари учун Ўзбекистон тарихи фанидан давлат имтиҳонлари тест синовлари шаклида мазкур бобнинг 3-параграфи қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.».
5. 3-параграфнинг номидаги ва 36-банддаги «гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар» деган сўзлар «Ўзбекистон тарихи фани ва касбий фанлар мажмуалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 40-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон тарихи фани ва касбий фанлар мажмуалари бўйича тест синовлари топшириқлари фан дастурлари доирасида тузилади. Тест синовлари топшириқлари намуналари камида бир ой олдин ўқувчиларнинг эътиборига етказилиши лозим.».
7. 43-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«43. Тест синовлари топшириқлари жами 72 та саволдан иборат бўлади. Топшириқларни бажариш учун 2 астрономик соат, белгиланган жавобларни жавоблар варақасига кўчириш учун қўшимча 10 дақиқа вақт берилади.».
8. 49-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«49. Касблар бўйича амалий имтиҳонлар ўқув режасига мувофиқ ишлаб чиқариш амалиётлари тугагандан ҳамда Ўзбекистон тарихи фани бўйича давлат имтиҳони топширилганидан сўнг малакавий иш ҳимоясидан ёки касбий фанлар мажмуалари бўйича давлат имтиҳонларидан олдин ўтказилади.
Ўқув режасига мувофиқ якуний аттестацияни ўтказишга ажратилган икки ҳафтанинг биринчи ҳафтасида Ўзбекистон тарихи фани ва касблар бўйича амалий имтиҳон, иккинчи ҳафтасида малакавий иш ҳимояси ёки касбий фанлар мажмуалари бўйича давлат имтиҳонлари режалаштирилади.
Касблар бўйича амалий имтиҳон билан малакавий иш ҳимояси ёки касбий фанлар мажмуалари бўйича давлат имтиҳонлари оралиғида ўқувчининг тайёргарлик кўриши учун камида уч кун вақт ажратилиши лозим.».
9. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Давлат солиқ қўмитаси ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан келишилган.
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
2016 йил 27 апрель
Меҳнат вазири А. АБДУХАКИМОВ
2016 йил 29 апрель
Маданият ва спорт ишлари вазири Б. АХМЕДОВ
2016 йил 27 апрель
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Ш. ТЕШАЕВ
2016 йил 28 апрель
Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А. НУРИДИНОВ
2016 йил 28 апрель
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
2016 йил 29 апрель
PDF-файлидаги расмий манба
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИНИНГ
Қарори
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 48-сон, 626-модда)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 26 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2011-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги 367-сонли «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартибини такомиллаштириш ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 1-сон, 6-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2009 йил 4 сентябрдаги 39/ҚҚ ва 27/ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 2011, 2009 йил 6 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 41-сон, 443-модда) билан тасдиқланган Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисида низомгаиловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори У. САЛИМОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 18 ноябрь,
49/ҚҚ-сон
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори Б. ИСМАИЛОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 18 ноябрь,
30-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2013 йил 18 ноябрдаги 49/ҚҚ ва 30-сонли қарорига
ИЛОВА
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«19. ДАК раиси якуний аттестация бошланишидан камида икки ҳафта олдин бир йил (календарь йил) муддатга ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғининг (вазирлик ёки идоралар тасарруфидаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари учун шу вазирлик ёки идора раҳбарининг), ДАК аъзолари эса, таълим муассасаси директорининг буйруғи билан тасдиқланади.».
2. 28-банднинг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин.
3. 29 ва 30-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«29. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасининг белгиланган давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқишнинг таълим дастурини бажарган, бироқ якуний аттестациясида иштирок этмаган ёки ундан ўтмаган 3-босқич ўқувчилари Педагогик кенгаш қарори асосида ДАК фаолият кўрсатаётган даврда 3 йил мобайнида якуний аттестацияни қайта топшириш ҳуқуқига эга.
30. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги 367-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 1-сон, 6-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ 3 йил мобайнида якуний аттестацияни топширмаган ўқувчилар 3-босқичда қайта ўқиш учун ариза беришлари мумкин.
3-босқичда қайта ўқиш учун ариза бермаган ўқувчига ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасининг тўлиқ курсини тамомлаганлиги тўғрисида академик маълумотнома берилади. Мазкур маълумотномада семестр кесимида ўқув режасида белгиланган фанларга мос ўқув юкламаси миқдори (соатда), ўқувчининг фанлар ва амалиётлардан тўплаган рейтинг баллари, якуний аттестация синовлари натижалари, ўқувчилар сафидан четлаштириш сабаби (буйруқ рақами ва санаси), шунингдек маълумотноманинг қайд этилган рақами ва берилган санаси кўрсатилиши ҳамда у таълим муассасаси директори томонидан тасдиқланиши лозим.».
4. Ушбу ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Давлат солиқ қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» ДАК билан келишилган.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling