Реферат Ўзбекистон Республикаси(1)

Sana01.01.1970
Hajmi
#109176
Bog'liq
Реферат Ўзбекистон Республикаси(1)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАҲСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ


СИРТҚИ ТАЪЛИМ ФАКУЛЬТЕТИ


РЕФЕРАТ
ГЛОБАЛ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ ФАНИДАН МАВЗУ:
Ўзбекистон Республикаси молия бозори, холати, ривожланиш тенденциялари ва истиқболлари


Бажарди: иктисодиёт йуналиши бўйича сиртки булими 4- курс талабаси Олтиной Мадаминова


Қабул қилди:проф. А.В. Вахабов
Тошкент – 2020
Мундарижа:


Кириш ______________________________________________________ 3-5
1. Молия бозорининг тушунчалари, мазмуни, мохияти, вазифалари ва Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришдаги роли ___________ 6-12
2. Ўзбекистон молия бозорида пул ва қимматли қоғозлар ________ 13-18
3. Ўзбекистон молия бозорининг ривожланиш тенденциялари ва истиқболлари _______________________________________________ 19-30
Хулоса _____________________________________________________ 31-32
Фойдаланилган адабиѐтлар __________________________________ 33-34


КИРИШ.
Бугунги кунда бозорни пул ресурслари билан зўр бериб тўлдириш давом этаётган халқаро фонд ва хом-ашё бозорларида сунъий равишда ошириб борилган спекулатив нархларнинг пайдо бўлиши молиявий кўпикларнинг янада авж олишига олиб келмоқда. Жаҳон миқёсида конвертация қилинадиган асосий валюталарнинг беқарорлиги оқибатида ривожланаётган мамлакатларнинг ушбу валюталарга бўлган ишончига жиддий путур етиши ва хозирги кунларда бўлиб турган инқироз халқаро молия соҳасини тартибга солиш тизимида нуқсонлар борлигини яна бир бор тасдиқлаб, халқаро молия бозори барқарорлигини таъминлаш мақсадида унинг ривожланиш омиллари ва унинг миллий молия бозорига таъсирини ўрганиш заруратини янада ошишига сабаб бўлмоқда.
Ўтган йил якунларини сарҳисоб қилганда, глобал жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози ҳали ҳам давом этаётганига қарамасдан, 2017-2019 йилларда Ўзбекистон ўз иқтисодиётини барқарор суръатлар билан ривожланишни давом эттирди, аҳоли турмуш даражасини изчил юксалтириш бўйича ишлар олиб борди, дунё бозоридаги ўз ўрнини мустаҳкамлади.
Дунёнинг энг йирик давлатлари Марказий банклари томонидан реал активлар билан деярли таъминланмаган пулларни чиқариш давом этаётгани, шунингдек, сунъий молиявий воситалар – деривативларнинг назоратсиз чиқарилаётгани кўплаб нуфузли халқаро таҳлил марказлари ва экспертларда жиддий ташвиш уйғотмоқда. Молия ва банк бозорини ортиқча ликвидлик билан тўлдириш, бундай сиёсатни давом эттириш улкан спекулатив “кўпиклар” ҳосил бўлиши, заҳира валюталари ва миллий валюталарнинг қадрсизланиши, инфлация даражасининг ўсиш хавфини туғдирмоқда.1

1 Каримов И.A. Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш. Т.: “Ўзбекистон” – 2013-йил, 64 бет


Иқтисодиётнинг кенг мазмуни – шахсларнинг мақсадли нафсий хоҳиш- истаклари ривожи таъсири остида иқтисодий-ҳуқуқий механизм асосида режали шаклланувчи ва амалга оширилувчи хўжалик юритиш жараёни бўлиб, унда аввалдан вақт ва миқдор ўлчамлари билан меъёрланиб шахслар ихтиёрига берилган моддий ва номоддий бойликлар бозор қонунлари асосида объектив тақсимланади ва қайта тақсимланади.
Бозор эса иқтисодиётда шахсларнинг мақсадли нафсий хоҳиш-истаклари билан манфаатлари сари чорловчи имкониятлари доирасида тартиблаштирилган рефлексив ҳаракатлари эвазига ижобий ёки салбий самара даражасида объектив содир бўлувчи бозор товарлари бўйича иқтисодий-ҳуқуқий муносабатлар муҳити бўлиб, унда томонларнинг манфаатлари талаб ва таклиф асосида шаклланадиган объектив нархларда қондирилади.
Иқтисодиётнинг ривожланиши тарихига назар ташланса, молия бозорини, авваламбор, инсоният жамиятида пулнинг пайдо бўлиши ва у билан боғлиқ бозор муносабатларини амалга оширила бошланишидан шаклланишини кўриш мумкин. Асрлар давомида молия бозори, унинг мазмуни ва унга оид тушунчалар шаклланиб ва узлуксиз ривожланиб келмоқда. Бунга сабаб, инсон цивилизациясининг молия соҳасидаги тажрибасининг бойиши, унда юридик ва жисмоний шахсларнинг молиявий муносабатлари ва қизиқишлари кенгайиб, мақсадлари ва фаолият турлари ортиб, манфаатлари тобора ўсиб, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари борган сари мустаҳкамланиб ва таъминланиб боришидадир.
Ҳозирда молия бозори юқори даражада ташкиллашган ва узлуксиз ривожланаётган, борган сари жаҳон миқёсида глобаллашиб бораётган алоҳида бир бутун ва ўз муҳитига эга муносабатлар ва институтлар мажмуаси сифатида намоён бўлувчи мураккаб тизим эканлиги аниқ бўлмоқда. Бунда молия бозорлари нафақат миллий иқтисодиёт, балки глобал иқтисодиёт ривожини белгиламоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 28 декабрдан Олий Мажлисга Мурожаатномасида Иқтисодиёт соҳасида олдимизда турган мақсадларни бажаришнинг устувор вазифалардан бири “банк ва молия тизимида ислоҳотларни жадал давом эттириш, соҳага замонавий бозор механизмларини кенг жорий этиш зарур” эканлини таъкидлади2.
Мурожатномада келтирилганидек, бугунги кунда банк тизимидаги энг асосий муаммо – улар капиталининг асосий қисми, яъни, 83 фоизи давлатга тегишли эканидир. Бу, ўз навбатида, банк секторида соғлом рақобатга тўсиқ бўлиб, хизмат кўрсатиш сифатига салбий таъсир қилмоқда.
Ҳукумат ва Марказий банк халқаро молия институтлари кўмагида банк-молия тизимини ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегия ишлаб чиқиши лозим.
Бунда банк тизимига хусусий ва хорижий капитал кириб келиши ҳисобидан биз давлат банклари улушини босқичма-босқич камайтириб борамиз. Бу эса соҳада рақобат муҳитини яхшилашга, тижорат банклари фаолиятини, кредитлаш сифати ва маданиятини ҳар томонлама оширишга хизмат қилади.
Шунингдек, молия бозорлари, жумладан, фонд бозорини ривожлантириш ҳам янги иқтисодий шароитда асосий мақсадларимиздан бири бўлиши керак.
Янги молиявий инструментларни жорий этиш ва облигациялар чиқариш орқали, банк хизматлари кўламини янада кенгайтириш, илғор ахборот технологиялари асосида банк тизимини ривожлантириш зарур.
Инвесторлар мамлакатимизда ўзини имкон қадар эркин ҳис қилишлари учун валюта бозорини янада эркинлаштириш талаб этилади.
2.Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 28 декабрдан Олий Мажлисга Мурожаатномаси

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling