кундалик ёзиш намуна

Sana01.01.1970
Hajmi
#109261
Bog'liq
кундалик ёзиш намуна




кун

Бажарилган ишлар

имзо

25.06.
2018й



Абдоминал хирургия бўлимига эрталаб соат 8:30 да келдим, врач Курязов Б.Н. билан беморларни эрталабки кўригида катнашдим.
6 палатадаги бемор Гуломов И.ни (Диагнози: Сурункали 12 бармоқ ичак яра касаллиги, операциядан кейинги 5 сутка) боғламасини алмаштириш учун боғлов хонасига аравачада олиб бориб боғлов столига ётқизишда ва палатасига олиб бориб кроватига ётқизишда кичик тиббий ходимга ёрдамлашдим.
Бемор Давлетов И. ни аравачада операция хонасига олиб боришда ва операция столига ётқизишда хамширага ёрдамлашдим. Операция тугагандан сўнг беморни операция хонасидан реанимация бўлимига олиб бориб кроватга ётқизишда хамширага ёрдамлашдим.
Врач кўрсатмасига кўра янги келган бемор Нурметова У. ни УЗИ ва ЭКГ текширувига ва кардиолог консультациясига олиб бориб келдим.
Оғир бемор Сафаров И.ни (Диагнози: Сурункали тошли холецистит, операциядан кейинги 3 кун) чойшаб ва ички кийимлари жарохат ажралмалари билан ифлосланганлиги учун янгисига алмаштиришда кичик тиббий ходимига ёрдамлашдим.
Оғир бемор Суюнов П.ни (Диагнози: ўнг сон суягининг синиши) ётоқ яралари олдини олиш максадида елкаси ва орқаларини терисини спирт билан артиб енгил массаж қилдим.
Оғир бемор Дурдиев П ни овқатлантириб қўйдим. Сўнгра оғиз бўшлиғи ва тишларини тозалашда ёрдамлашдим.
Бемор Сафаров Д. ни аравачада рентген текширувига олиб бориб келишда кичик тиббий ходимга ёрдамлашдим.
Врач кўрсатмасига кўра 3 палатадаги бемор Ишчанов И.ни (Диагнози: Жигар эхинококкози, операциядан кейинги 4 сутка) тозаловчи клизма килдим. Клизма қилишдан олдин клизма қилиш учун керакли жихозларни тайёрладим, клизмадан сўнг ишлатилган жихозларни дезинфекцияловчи эритмада тозалашда кичик тиббий ходимга ёрдамлашдим.
Врач кўрсатмасига кўра бемор Давронов И. ни (Диагноз: жигар эхинококки, операциядан кейинги 2 сутка) сийдик халтасини резина катетер ёрдамида катетеризация қилишда ёрдамлашдим.
Қабул бўлимида “Сурункали холецитит” диагнози билан янги қабул қилинган бемор Суюнов А.ни антропометрик текширувдан ўтказдим. Беморнинг бўйи-168см, вазни- 74кг. Беморнинг қон босими 120/80 мм.см.уст. , пульси 78 марта 1 дақиқада. Тана харорати- 36,80С. Беморга санитар ишлов беришда ва бўлимга транспортировка қилишда хамширага ёрдамлашдим. Палатага ётқизишда ўрин-кўрпаларини чошабларини тайёрлаб бердим.
Бўлим бекаси билан палаталарни дезинфекция қилишда фойдаланиш учун ишчи дезинфекцияловчи эритма (кальций гипохлорид, ва бошқалар)тайёрлашда ёрдамлашдим.
Бўлимдаги (Операция хонасини, боғлов хонасини, муолажа хонасини ва бошқа хоналарни ) 5-6 палатани йиғиштиришда кичик тиббий ходимга ёрдамлашдим, муолажа хонасини (Операция хонасини, боғлов хонасини, муолажа хонасини ёки 7 палатани) бош йиғиштиришда кичик тиббий ходимга ёрдамлашиб дезинфекцияловчи эритма билан тозалаб чикдим.
Боғлов хонасида ишлатилган хирургик асбобларни стерилизацияга тайёрлаш учун дезинфекцияловчи эритмада ювиб тозаладим.
Талаба Саидов Ф. билан иситувчи компресс қўйиш техникасини бир биримизда имитатация қилиб машқ қилдик.
Талаба Турсунов А. билан совуқ компресс қўйиш техникасини бир биримизда имитатация қилиб машқ қилдик.
Талаба Ахмедов Т. билан қайт қилишда ёрдамлашиши техникасини бир биримизда имитатация қилиб машқ қилдик.






Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling