шеър

Sana01.01.1970
Hajmi
#109267
Bog'liq
шеър


Қадам
Бугун Оллоҳимдан сўрайман паноҳ,
Бир савол қийнайди ҳар дам.
Одамлар қилмоқда қзрқмайин гуноҳ,
Қўрқиб қолдим, ҳатто, босишга қадам.

Бу қандай замона, айтинг бу не ҳол,


Пул билан ўлчанса инсоннинг қадри.
Оллоҳ берган тилдан томмайди ҳеч бор,
Ёки синовдами исоннинг сабри.

Ярим тун қадам босаман аста,


Шзимҳам йўқ бўлар, қорда бир пасда.
Мени ёмон деганлар, мен ўлсам агар,
Қабримга боришар тутиб, гулдаста.

Умрим тугашига, билмам қанча бор,


Ўлимим кутганлар, лекин, анча бор.
Қабоҳат, истамас мандаги юрак,
Юрак сўзларимга етмайди қатор.

Сокин тун. Йўлимни этаман давом,


Хаёл оғушига чўмдим батамом.
Оппоқ қор юзимга текканда шу дам,
Бир қиз қараб туради хром.

Бугун Оллоҳ сендан сўрайман паноҳ,


Одамлар қилмоқда қўрқмайин гуноҳ.
Гуноҳлар тобора кўпайиб борар,
Айтгин ! Нима қилсин, банданг.
Қиш санатаси
Ўз ўрнини топиб кетар барчаси,
Кўз ёшнинг ёпилар кичик дарчаси,
Унут бўлар ҳали ҳамма ҳаммаси.
Юрагим музлатган шу қор парчаси,
Оз қолди, келади қиш санатаси.

Қор бўронли пайтда туғилгандим мен.


Шу совуқ кунларда чинқирардим мен,
Юрагини музлатиб қўйган бола мен.
Юрагим музлатган шу қор парчаси,
Оз қолди, бўлади қиш санатаси .

Танамда оқади билмам совуқ қон,


Соғинаман қоргинам мен сени ҳар он.
Баъзилар дейишар мени совуққон,
Юрагим музлатган шу қор парчаси.
Оз қолди, келади, қиш санатаси.

Қиш ўзинг яратдинг, бахтим учратдинг.


Мен аниқ билмайман сенинг кимлигинг,
Баҳор, ёзлар мени роса қийнайди.
Юрагим музлатган қоринг парчаси,
Оз қолди келади қиш санатаси.

Куз келди оз қолди сенга етаман.


Сенга етолмасам кейин нетаман,
Юрагим музини эритолмасам.
Мен саройингда сенла қоламан,
Юрагим музлатган шу қор парчаси.
Оз қолди келади қиш санатаси.
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling