3-joriy

Sana01.01.1970
Hajmi
#109656
Bog'liq
3-joriy


3-жорий назорат топшириқлари.
Қўйидаги жадвални тўлдиринг.

Солиқ тури

Солиқ субъекти

Солиқ объекти

Солиқ базаси

Солиқ ставкаси

Солиқ имтиёзлари

Солиқ ҳисоботини топшириш

Солиқни тўлаш тартиби

Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи

Zimmasiga soliqlar va boshqa majburiy to'lovlarni to'lash majburiyati yuklatilgan j.sh va y.sh

Binolar,inshootlar,qurilishi tugallanmagan obyektlar,temir yo'llar,magistral quvurlar,elektron uzatish liniyalari.

Jami daromad - xarajat

Banklar 20%
Sement,polietilen ish.chiq.,mobil aloqa xiz.ko'r.y.sh20%
Bozor va savdo komplekslari20%
Tovarlarni elektron savdosini amalga oshiruvchi sol.to'l 7.5%
Dividentlar 5%
Boshqalar 15%




Yilning choragi 20-kunidan kechiktirmay




Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи

Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида ер участкаларига эга бўлган юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўловчилар (бундан буён солиқ бобда солиқ тўловчилар деб юритилади) деб эътироф этилади.
Кўчмас мулк ижарага берилган тақдирда, ижарага берувчи солиқ тўловчи деб эътироф этилади. Бунда молиявий ижара (лизинг) шартномасига мувофиқ молиявий ижарага (лизинг) берилган (олинган) кўчмас мулк объектлари бўйича ижарага олувчи (лизинг олувчи) солиқ тўловчи деб эътироф этилади.
Ер участкасидан бир нечта юридик шахс биргаликда фойдаланган тақдирда, ҳар бир юридик шахс ер участкасининг фойдаланилаётган майдонидаги ўз улуши учун

Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида юридик шахсларда бўлган ер участкалари юридик шахслардан олинадиган ер солиғининг (бундан буён солиқ бобда солиқ деб юритилади) солиқ солиш объектидир.



Қуйидагилар солиқ базасидир:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича – солиқ Кодекснинг 428-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ солиқ солинмайдиган
ер участкалари майдонлари чегириб ташланган ҳолда, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасининг умумий майдони, ;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича – солиқ Кодекснинг
428-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ солиқ солинмайдиган
ер участкалари чегириб ташланган ҳолда, ер участкаларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланган норматив қиймати, мева-сабзавотчилик қишлоқ хўжалиги корхоналари учун мева-сабзавотчилик маҳсулотлари эгаллаган ерлар учун эса – ер участкасининг умумий майдони.



Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича солиқ ставкалари 1 гектар учун мутлақ миқдорда белгиланади.
Солиқ ставкаларининг аниқ миқдори Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни билан белгиланади.
Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар бўйича солиқ ставкалари қишлоқ хўжалиги экинзорларининг норматив қийматига нисбатан 0,95 фоиз миқдорда, мева-сабзавотчилик қишлоқ хўжалиги корхоналари учун мева-сабзавотчилик маҳсулотлари эгаллаган ерлар учун эса – 1 гектар учун мутлақ миқдорда белгиланади.

ҚКайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқарувчилар қайта тикланадиган энергия манбалари (номинал қуввати 0,1 МВт ва кўпроқ) ускуналари эгаллаган ер участкалари бўйича улар ишга туширилган пайтдан эътиборан ўн йил муддатга солиқдан озод этилади.


Солиқ солинмайдиган ер участкалари жумласига қуйидаги ерлар киради:
маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш объектлари эгаллаган ерлар;
спорт ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш мажмуалари, оналар
ва болаларнинг дам олиш ҳамда соғломлаштириш жойлари, дам олиш уйлари ҳамда ўқув-машқ базалари эгаллаган ерлар;



Солиқ ҳар бир солиқ даврининг 1 январига бўлган ҳолатга кўра ҳисоблаб чиқарилади ва солиқ ҳисоботи ер участкаси жойлашган ердаги солиқ органига қуйидаги муддатларга тақдим этилади:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича − жорий солиқ даврининг 10 январига қадар;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича – жорий солиқ даврининг 1 майига қадар.



Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун солиқни тўлаш қуйидагича амалга оширилади:
айланмадан солиқ тўловчилар учун − йиллик солиқ суммасининг тўртдан бир қисми миқдорида, ҳар чорак биринчи ойининг 10-кунигача;
айланмадан солиқ тўловчи бўлмаган солиқ тўловчилар учун − йиллик солиқ суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида, ҳар ойнинг
10-кунигача.






Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи

Zimmasiga soliqlar va boshqa majburiy to'lovlarni to'lash majburiyati yuklatilgan j.sh va y.sh

Binolar,inshootlar,qurilishi tugallanmagan obyektlar,temir yo'llar,magistral quvurlar,elektron uzatish liniyalari.

Jami daromad - xarajat

Banklar 20%
Sement,polietilen ish.chiq.,mobil aloqa xiz.ko'r.y.sh20%
Bozor va savdo komplekslari20%
Tovarlarni elektron savdosini amalga oshiruvchi sol.to'l 7.5%
Dividentlar 5%
Boshqalar 15%




Yilning choragi 20-kunidan kechiktirmay




Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи

Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида ер участкаларига эга бўлган жисмоний шахслар, шунингдек юридик шахс ташкил этган ёки этмаган ҳолдаги деҳқон хўжаликлари жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини солиқ тўловчилари (бундан буён солиқ бобда солиқ тўловчи деб юритилади) деб эътироф этилади.



1) деҳқон хўжалигини юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган ер участкалари;
2) якка тартибда уй-жой қурилиши учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган ер участкалари;
3) жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилигини юритиш учун берилган, шунингдек якка тартибдаги гаражлар эгаллаган ер участкалари;
4) хизмат юзасидан берилган чек ерлар;
5) мерос бўйича, ҳадя қилиниши ёки сотиб олиниши натижасида
уй-жой ва иморатлар билан биргаликда мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш
ва фойдаланиш ҳуқуқи ҳам ўтган ер участкалари;



Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органнинг маълумотлари бўйича ер участкаларининг майдони солиқ базасидир.

Солиқ ставкалари 1 кв.м учун мутлақ миқдорларда белгиланади. Солиқ ставкаларининг аниқ миқдори Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни билан белгиланади.
Ҳудудларнинг ва фаолият амалга ошириладиган жойнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари белгиланган солиқ ставкаларига 0,7 дан 1,3 гача бўлган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар белгилаш ҳуқуқига эга.



Солиқдан қуйидагилар озод қилинади:
1) «Ўзбекистон Қаҳрамони», Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган фуқаролар. Мазкур имтиёз «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, Совет Иттифоқи Қаҳрамони ва Меҳнат Қаҳрамони дафтарчалари, орден дафтарчаси ёки мудофаа ишлари бўлимининг маълумотномаси асосида берилади;



Солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ тўловчининг яшаш жойидан қатъи назар, ер участкаси жойлашган ердаги солиқ органлари томонидан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг маълумотлари асосида амалга оширилади.



Йил давомида ажратилган ер участкалари учун солиқ ер участкаси ажратилган ойдан кейинги ойдан эътиборан жисмоний шахслар томонидан тўланади.



Айланмадан олинадиган солиқ

1) солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромади бир миллиард сўмдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари;
2) солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади юз миллион сўмдан ошган, лекин бир миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорл

1) солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромади бир миллиард сўмдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари;
2) солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади юз миллион сўмдан ошган, лекин бир миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар.




Иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги солиқ тўловчилар 4%
Божхона расмийлаштируви бўйича хизматлар кўрсатадиган юридик шахслар (божхона брокерлари)5%
Ломбардлар25%
Концерт-томоша кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияга эга бўлган юридик ва жисмоний шахсларни (шу жумладан норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромадлар оладиган юридик шахслар5%






ҳисобот даври якунлари бўйича – ҳисобот давридан кейинги ойнинг ўн бешинчи кунидан кечиктирмай;

солиқ даври якунлари бўйича – солиқ давридан кейинги даврнинг 15 февралидан кечиктирмай;

маҳсулот тақсимотига оид битимлар иштирокчиларига солиқ солишнинг алоҳида тартиби;






















махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига ва айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга солиқ солишнинг алоҳида тартиби






















Ижтимоий солиқ

Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари;
Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган юридик шахслар, чет эл юридик шахсларининг ваколатхоналари ва филиаллари;



Иш берувчининг ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга доир харажатлари ижтимоий солиқнинг солиқ солиш объектидир.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаш учун чет эллик ходимлар билан таъминлаш юзасидан хизматлар кўрсатишга доир шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган юридик шахсга тўланадиган чет эллик ходимларнинг даромадлари ҳам солиқ солиш объектидир.



Солиқни ҳисоблаб чиқариш учун солиқ базаси Солиқ Кодекснинг
371-моддасига мувофиқ тўланадиган харажатлар суммаси сифатида аниқланади.

Ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатидан фойдаланувчи солиқ тўловчилар 4.7%
Бюджет ташкилотлари 25%
SOS – Ўзбекистон Болалар маҳаллалари» уюшмалари 7%




Солиқ ҳисоботи солиқ ҳисобида турилган жойдаги солиқ органларига солиқ тўловчи томонидан ортиб борувчи якун билан ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15 кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади. Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик шахслар томонидан йил якунлари бўйича солиқнинг ҳисоботи ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартига қадар тақдим этилади.

Солиқни тўлаш ҳар ойда, солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай амалга оширилади.






Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling