11-Мавзу Биноларни сув билан таъминлаш тармоқлари ва жихозлари


Download 0.53 Mb.
Sana03.12.2019
Hajmi0.53 Mb.

11-Мавзу Биноларни сув билан таъминлаш тармоқлари ва жихозлари

Режа :
1.Сув таъминотининг схемалари ва тизимлари.

2. Аҳоли турар жойлари ва саноат кархоналарини сув билан таъминлаш схемалари.

3. Биноларни совуқ сув билан таъминлашда зонали тизимлар.

4.Бино ва алоҳида объектларни ички совуқ сув таъминоти.

5.Совуқ сув тизимларини туркумлари.

6.Совуқ сув тармоғининг схемалари
§1.Сув таъминотининг схемалари ва тизимлари.

Сув таъминти тизимлари истеъмолчиларга белгиланган миқдорда ва тегишли сифатда сув етказиб беришга хизмат қилувчи мухандислик иншоатлари мажмуасидир

Сув-табиат ресурслари ичида энг бебаҳо неъмат ҳисобланиб,уни баҳосини пул билан белгилаш мумкин эмас.Табиатдаги барча жонзотлар-инсон,ўсимлик ва ҳайвонот дунёси тириклиги сув билан.Инсон танасининг массасини 70 фоизини сув ташкил этади..Агар инсон кунига камида 1,4 литр сув мстеъмол этмаса ҳаёти хавф остида қолади.Бугун ер юзидаги сув ресурслари заҳираси 1,36 10(даражада тўққиз) куб километрни ёки 1,35 10 (даражада 21 ) литрни ташкил этади. Лекин сув ресурслари ер юзида бир хил тақсимланмаган.97,фоиз сув заҳиралари дунё океани ва денгизларга тўғри келса,1,15 фоизи эса абадий музликлар,тоғлардаги музликларга йиғилган.0,65 фоизи эса гидросферага тўғри келади

Сув тизимлари вазифасига қараб:



  • Хўжалик мақсадлари учун

  • Ишлаб чиқариш мақсадлари учун

Ёнғин ўчириш учун хизмат қилади.

Ичимлик учун ишлатиладиган сувга бир қатор талаблар қўйилади.Булар:



  • Сувнинг қаттиқлиги 7-9 мг.экв дитр

  • Рн кўрсаткичи (таъми)

  • Шаффофлиги (тиниқлиги)

Бактерия таёқчалари сони.


§2. Аҳоли турар жойлари ва саноат кархоналарини сув билан таъминлаш схемалари

Сув билан таъминлаш схемаси қуйидагича бўлади



 


  1. сув манбаи

  2. сув олиш иншоати

  3. - 1 кўтариш насос станцияси

  4. Тозалаш иншоати

  5. Тоза сув резервури

  6. 2 кўтариш насос станцияси

  7. Магистрал қувурлар

  8. Сув босим минораси

  9. Сув тарқатувчи тармоқлар

§3. Совуқ сув билан таъминлашда зонали тизимлар.




Сув таъминоти тизимини зоналарга бўлиш деганда –ягона тизимни истеъмолчиларнинг талаб қиладиган сув сифати ва босими бўйича алоҳида қисмларга (зоналарга бўлиш) тушунилади.Зонали сув таъминоти тизими ер рельефига қараб ҳамда саноат ва маиший истеъмолчилар мавжуд бўлганда қўлланилади.Ер рельефи кескин фарқ қиладиган ҳудудларни пастки қисмини алоҳида ва юқори қисмини алоҳида зоналарга бўлиш маъқул.Агар сув сарфм 10-12 минг куб м.гача бўлганда бир зонали ер сатҳининг фарқи 70-90 метргача бўлганда бир зонали тизим иқтисодий самарали ҳисобланади.Зонали схема 2 хил бўлади;

1.Параллел

2.Кетма-Кет



1 расмдаги схемага мувофиқ параллел зонали схемада сув паралллел икки хонага ҳам берилади.Ҳар бир зонадаги насос станцмялари зарур босимда сув берилишини таъминлайди

Кетма-кет зонали схемада эса битта қувур орқали пастки зонага сув берилади.Шу қувур орқаои транзит сарф бўлиб иккинчи зонанинг сув ҳам ўтади.Кейин насос станцияда босими оширилиб юқоридаги зонага берилади.Сув таъминоти тизимлари қуйидаги ҳолларда зоналарга бўлинади:

1Ер сатҳи фарқи катта бўлганда (Сув сарфи 10-12 минг куб метр,саҳ фарқи 70 метр бўлганда)

2 Саноат ва маиший истеъмолчилар мавжуд бўлганда

 

§4.Бино ва алоҳида объектларни ички совуқ сув таъминоти.


Совуқ сув таъминоти тизими ташқи сув таъминотидан ичимлик сувини олиб истеъмолчиларни узлуксиз сув билан таъминлашга хизмат қилади.сув истеъмолчилари инсонлар,мактабда ўқувчи,бассейнда иштирокчи ишлаб чиқариш биносида технологик ускуна ҳисобланади.Ташқи ва ички сув таъминоти тизими чегараси кириш узели яъни сув сарфини ҳисоблаш узели ҳисобланади .Сув таъминотидаги сув ҳароратига қараб совуқ сув таъминоти (t<30 град Целсий)ва иссиқ сув таъминоти тизимлари мавжуд (t=30-75 град Целсий) бўлади

Совуқ сув таъминоти тизими:



  • Хўжалик-ичимлик

  • Ёнғин ўчириш

  • Ишлаб чиқариш

  • Суғориш

Хўжалик ичимлик сув таъминотидаги сув санитария нормаларига тўлиқ жавоб бериши ва инсонларни ичиши,ювиниши,идиш ювиши,овқавт тайёрлаши кир ювиши учун ишлатилади.

Ёнғин ўчириш сув таъминоти тизими ёнғинларни локализавциялаш,бино бўйлаб тарқалишини олдини олиш ва ўчириш учун хизмат қилади

Ишлаб чиқариш сув таъминоти тизими ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун сув билан таъминлайди.Сувнинг сифати ҳам ишлаб чиқариш талабларидан келиб чиқади.Ишлаб чиқариш сув таъминотида фойдаланилаётган сув бир марта ёки кўп марта фойдаланадиган бўлиши мумкин

Суғориш сув таъминоти ташқи йўлаклар ва гулзорларни сув сепиш ва суғориш ,полни ювиш учун хизмат қилади.

Қурилиш ва фойдаланиш харажатларини камайтириш мақсадида умумлашган сув таъминоти тизимлари ишлатилади.Яъни хўжалик ичимлик ва ёнғин ўчириш,ишлаб чиқариш ёнғин ўчириш ёки хўжалик ичимлик ва суғориш сув таъминоти.Бунда ҳар бир тизимга бериладиган сув ҳажми ҳамда талаб этиладиган босим ҳисобга олинади.Масалан 12 қаватгача бўлган турар жойларда фақат хўжалик ичимлик сув таъминоти тизими,12-16 қаватли биноларда эса умумлашган хўжалик ичимлик ва ёнғин ўчириш 16 қаватдан балан турар жой биноларида алоҳида хўжалик ичимлик ва алоҳида ёнғин ўчириш сув таъминоти тизими лойиҳаланади.
§5.Совуқ сув тизимларини туркумлари.
Сув таъминоти тизимлари хизмат доираси бўйича


Ташқи сув таъминоти тизимлари вазифасига қараб:

  • Аҳоли яшаш жойлари сув таъминоти

  • Ишлаб чиқариш сув таъминоти

  • Қишлоқ хўжалиги иншоатлари сув таъминоти

  • Ёнғин ўчириш сув таъминоти

  • Аралаш сув таъминоти



Сувни узатиш усулига қараб

  • Ўзи оқувчи Гравитацион)

  • Босимли (механик),

  • Зонали (ўзи оқувчи ва босимли)

Сув олиш манбасига қараб :

  • Ер усти манбаларидан

  • Ер ости манбаларидан (қудуқлар ва булоқлар)

  • аралаш

сувдан фойдаланишга қараб:

  • тўғри оқимли (бир марта фойдаланиладиган)

  • айланма (икки марта фойдаланиладиганг),

  • кўп марта фойдаланиладиган.

§6 Совуқ сув тармоғининг схемалари



Ичимлик сувини манбадан истеъмолчига етказиш учун водоводлар-сув узатиш қувурлари хизмат қилади.Режада кўриниши бўйича сув тармоғи 2 хил бўлади:.

А) Боши берк (Тупик)

Б) Халқасимон

В) Аралаш



а — боши берк ; б — халқасимон; в — аралаш .

Боши бекр схемада қувурлар узунлиги кам,иқтисодий тежамли бўлгани билан ишончли эмас.Халқасимон тармоқда эса қувурлар сарфи кўп иқтисодий сарф юқори бўлиши билан бирга пухталиги юқори.ҚМҚ 2-02-04-97 талабларига асосан қувур диаметри 100 ммгача бўлганҳамда унчалик муҳим бўлмаган истеъмолчилар учун боши берк тизимга рухсат берилган
Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2020
ma'muriyatiga murojaat qiling