11-вариант Истеъмол кредити ва унинг турлари Ж. Кейнснинг “арзон пуллар” назарияси Пул базаси ва унинг таркиби Жавоблар
Download 17.27 Kb.
|
3 talik savol yozma javob
11-вариант 1. Истеъмол кредити ва унинг турлари 2. Ж.Кейнснинг “арзон пуллар” назарияси 3. Пул базаси ва унинг таркиби Жавоблар. 1. Истеъмол кредити жисмоний шахсга (истеъмолчига) унинг истеъмол эҳтиёжларини қондириш мақсадида товарлар (ишлар, хизматлар) сотиб олиш учун бериладиган кредитдир. Молиявий истеъмол кредити ва товар истеъмол кредити истеъмол кредитининг шаклларидир. Молиявий истеъмол кредити сотиб олинган товарлар (хизматлар) ҳақини тўлаш учун пул маблағлари тарзида истеъмолчига бериладиган кредитдир. Товар истеъмол кредити сотиб олинган товарлар, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш тарзида истеъмолчига бериладиган кредитдир. 2. Ж. Кейнснинг назарияларида пулларга ишлаб чиқаришнинг эндоген омили сифатида қаралади ва пулларни ликвидли актив сифатида сақлашнинг субъектив асослари таҳлил қилинади. Бунда фоиз ставкаси муҳим ўрин эгаллаб, фоиз ставкаларига таъсир этиш йўли билан ишсизлик даражаси ва иқтисодий ўсишга бевосита таъсир қилиш мумкин, деб ҳисоблайди. Кейнсчилик концепцияси, асосан, XX асрнинг 30-40 йилларида яхлит ғоявий оқим сифатида тўлиқ шаклланди ва у макроиқтисодий назарияда ҳамда давлат иқтисодий сиёсатининг дастурларида бош ўринни эгаллаган эди. Унинг асосчиси XX асрнинг энг машҳур иқтисодчиларидан бири Буюк Британиялик иқтисодчи Жон Мейнард Кейнс эди. Умуман, Кейнс ва унинг тарафдорларининг қарашлари ХХ асрнинг 70- йилларигача энг кенг тарқалган ва машҳур назария бўлиб қолди. Айниқса, ХХ асрнинг 60-йилларида АҚШда юз берган иқтисодий юксалиш етти йилдан ортиқ давом этди. Бундай узоқ давом этган инқирозсиз ривожланиш, Кейнс назарияси узоқ муддатли ривожланишни кафолатлайдиган, иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг юқори даражада самарадорлигини таъминлайдиган назария, деган фикрнинг кенг миқёсда тарқалишига сабаб бўлди. Ж.М.Кейнс пул айланиш тезлигининг доимийлиги тўғрисидаги классик ёндашувдан воз кечди ва асосий эътиборни фоиз ставкасининг таъсирига қаратган ҳолда пулга бўлган талаб назариясини ишлаб чиқди. У ишлаб чиққан назария ликвидликка ихлос қўйиш назарияси номини олди. Ушбу назария ҳам нима учун одамлар қўлларида пулни сақлайдилар? деган масалани ўрганади. Ўз навбатида, Кейнс пулга жамиятдаги бойликларнинг бир тури сифатида қаради. Унинг фикрига кўра, хўжалик субъектлари ва одамлар ўз активларининг маълум қисмини пул шаклида сақлайди ҳамда улар одатда энг ликвидли портфелни танлайдилар ва бу улар томонидан пулга бўлган талабни англатади. Шу сабабли, Кейнс ўзининг пулга бўлган талаб назариясини “ликвидликка ихлос қўйиш” назарияси деб атади. Шунингдек, у пулга бўлган талаб назариясининг марказида фоиз ставкасини қўйди. Бу пулга бўлган талабнинг чайқов омилида ўзининг яққол ифодасини топди. 3. Пул базаси (резерв пуллар, юқори қувватли пуллар) – банк тизимидан ташқаридаги нақд пуллар ва тижорат банклари Марказий банкда сақлайдиган депозитлар суммаси; - депонентлаш коэффициенти - Cr = С/ Д Пул базасини МВ ва банк резервларини R деб белгиласак, MB=C+R. Пул таклифининг кенгайтирилган моделини ыуйидагича ёзиш мумкин Мs = *MB ёки Мs = m · MB (Cr +1)/ (Cr + rr) нисбат пул мультипликатори деб юритилиб бир сўмлик пул базаси ҳисобига неча сўмлик пул таклифи юзага келишини кўрсатади. Пул мультипликаторини – пул таклифининг пул базасига нисбати кўринишида ёзиш мумкин: m= Cr миқдори – аҳолининг ўз маблағларини нақд пуллар ва депозитлар ўртасида қандай пропорцияда сақлашни танлашга боғлиқ. rr = R / Д миқдори эса – аҳолининг нафақат Марказий Банк белгилаб берган мажбурий резерв нормасига, балки тижорат банклари сақлаб туришни мўлжалланаётган ортиқча резерв миқдорига ҳам боғлиқ. Демак, пул таклифи пул базаси ва пул мультипликатори миқдорига боғлиқ экан.Пул мультипликатори пул базасининг бир миқдорга ошиши натижасида пул таклифи қандай ўзгаришини кўрсатади. Марказий банк пул таклифини авваламбор, пул базасига таъсир этиш йўли билан тартибга солади. Мамлакатда пул миқдори кўпаяди, агар: -пул базаси ўсса; - мажбурий заҳиралаш нормаси пасайтирилса; - тижорат банкларининг ортиқча резервлари камайса; -нақд пулларнингн депозитлар умумий суммасига нисбати пасайса. Download 17.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling