А.танқид. Исматуллоев Ж

Sana01.01.1970
Hajmi
#111204
Bog'liq
А.танқид. Исматуллоев Ж


АДАБИЙ ТАНҚИД
Исматуллоев Жобир
1.Фитрат – адабиётшунос олим
ХХ асрда ўзбек халқининг ижтимоий-сиёсий ҳамда маънавий ҳаётида улкан воқелик бўлган жадидчиликнинг улуғ намоянжаларидан бири Абдурауф Абдураҳим ўғли Фитрат қомусий билимлар соҳиби, шоир, драматург, давлат ва жамоат арбоби, публицист, ношир бўлиш билан бир қаторда адабиётшунос олим ҳам эди. Унинг таржимаи ҳолига назар соладиган бўлсак, Бухоро шаҳрида зиёли оилада туғулган Фитрат Мир араб мадрасасида ўқиди. 1909-1913 йилларда “Тарбияйи афтол” хайрия жамғармаси ҳисобидан Туркияда таълим олиб қайтади. Ушбу таҳсил ва 1904-1907 йилларда Туркия, Эрон, Ҳиндистон, Арабистон, Русия мамлактлари бўйлаб қилган сафарлари Фитрат дунёқарашини тамомила ўзгартиради. У Марказий Осиё халқларининг қолоқлик ва мутелик ботқоғидан олиб чиқиш, халқ тафаккурини юксалитириш, элни уйғонишга даъват этади. Фитратнинг “Шарқ”, “Миррих юлдузига”, “Йигит” каби шеърларида ҳам буни яққол кўриш мумкин. 1909 йилда “Мунозара” асарини ва 1912 йилда “Сайҳа” шеърий тўпламини нашр эттиради. Унинг “Оила” номли ри соласи ҳам бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмай келмоқда.
Фитратнинг илмий фаолиятадан айрим жиҳатларига т ўхталиб ўтадиган бўлсак, 1923-1924 йилларда Москвада яшайди, Шарқ тиллари институтида педагогик фаолият олиб боради. Санкт-Петербург университетида маърузалар ўқийди ва ўзбек зиёлилари орасида биринчилардан бўлиб профессор унвонига эга бўлади. Фират1927 йилдан Самарқанд педагогика академиясида сўнг Тошкент фанлар қўмитаси ва маданият институтида фаолият юритди. У биринчиладан бўлиб Маҳмуд Кошғарийнинг“Девони луғатит турк” асари устида тадқиқотлар олиб борди. “Аруз” рисоласини ёзди. “16 асрдан сўнгги ўзбек адабиётига бир қараш”, “Фирдавсий замони ва муҳити”, “Аҳмад Яссавий”, “Навоийнинг форсий шоирлиги ва форсий девони ҳақида”, “Бедил”, “Машраб”, “Шарқ шаҳмати”, “Ўзбек тили қоидалари ҳақида бир т ажриба”, “Форс шоири Умар Ҳайём”, “Ўзбек шоири Турди”, “Ҳиббат ул ҳақойиқ” каби тадқиқотлари Шарқ мумтоз адабиётининг улуғ намояндалари ижодини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади. шунингдек 1926 йилда ёзилган “Адабиёт қоидалари” китоби талабалар учун дарслик сифатида ўқитилган.


Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling