dorila

Sana01.01.1970
Hajmi
#111779
Bog'liq
dorila

Tdsi 107-A guruh talabasi

Toxtabayeva Nafisa

  • Reja:
  • Дори воситаларининг турлари, уларни сақлаш ва қўллаш усуллари
  • Дори воситаларини танага юбориш
  • Дори препаратларини тил остига қўйиш усули
  • Тўғри ичак орқали дори воситаларини танага киритиш йўли
  • Дори воситалари таъсирини ўрганиш ва самарасини ошириш ҳамда касалликнинг олдини олиш ёки беморга даво қилиш мақсадида улар танага юборилади ёки сиртга қўлланилади.
  • Дори препаратларининг даво таъсири самарали, тез, узоқ ва асорациз бўлиши, уларнинг юбориладигaн йўлига ва усулига кўп томондан боғлиқдир

шундай дори воситалари борки, оғиз орқали юборилганда таъсири юзага чиқмайди (адреналин, инсулин), инъйексия қилинганда еса таъсири яхши намоён бўлади, ёки таъсири бошқа йўл орқали юборилганга нисбатан ўзгача бўлади. Масалан, магний сулфатнинг еритмаси ичилса, ични суради, инъйексия қилинса еса тинчлантиради,қон босимини туширади ҳ.к.

  • Дори воситалари танага асосан 2 йўл билан юборилади: энтерал ва парентерал.
  • Энтерал йўл. Дори воситаларини меъда-ичак йўли орқали танага киритиш ҳар томонлама қулай ва осон ҳисобланади. Бунга дориларни оғиз орқали (рер ос), тил остига қўйиш ( суб лингуа), тўғри ичакка юбориш (рер реcтум ) усуллари киради. Дори воситаларини оғиз орқали қабул қилиш жуда кенг ишлатилади, чунки у табиий йўл бўлиб, қабул қилинаётган дори стирилланган бўлиши шарт емас. Ушбу усулдан бемор кўпине2г8ча ўзгалар ёрдамисиз фойдаланади
  • Оғиз орқали ҳар хил шаклдаги кўпгина дори препаратлари юборилади. Қаттиқ (порошоклар, таблеткалар, пилюлалар) ва суюқ (еритмалар, томчилаб ичиладиган ва бошқалар) дори шакллари шулар жумласидандир. Кўпчилик фитопрепаратлар (дамлама, қайнатма, тиндирма, қуруқ ва суюқ екстрактлар ва б.) оғиз орқали юборилади. Шу билан бирга оғиз орқали юборишнинг камчиликлари ҳам мавжуд. Масалан, беҳуш холатда бу йўлдан фойдаланиб бўлмайди
  • Беморга тез тиббий ёрдам кўрсатиш зарурлигида қўл келмайди; айрим дорилар меъда ширасида парчалангани учун уларни юбориб бўлмайди. Масалан, полипептид тузилишдаги ва бошқа воситалар (адреналин, инсулин, пенициллин ва ҳоказо); дори препаратларнинг меъда – ичакдан сўрилиши шароитга қараб ҳар хил бўлгани учун уларнинг нафи ҳам кутилгандек бўлавермайди; айрим дори препаратларни (сулфаниламидлар, антибиотиклар) оғиз орқали узоқ юборилса, ичак микрофлорасини бузиб, ҳар хил кўнгилсиз асоратларга олиб келиши мумкин
  • Айрим дориларни наҳорга ичилса (ацетилсалицил кислота, резерпин ва бошқалар), меъда шиллиқ пардасини таъсирлаб, ҳатто яралар (ерозия), қон кетиши ҳолларини келтириб чиқариши мумкин.
  • Дори воситаларини оғиз орқали юборишдан юқорида эслатиб ўтилган камчиликларга қарамай, уларни йўқотиш чораларини кўрган ҳолда тиббиёт амалиётида кенг фойдаланилади.
  • Дори препаратларини тил остига қўйиш усули асосан оғиз шиллиқ пардасидан сувда ва айниқса ёғда ерийдиган ва яхши сўриладиган дори воситалари учун қўл келади (нитроглицерин, тринитролонг, валидол, метилтестостерон ва бошқалар). Ушбу дорилар оғиздан сўрилиб таъсири тезда юзага чиқади, чунки оғиз шиллиқ пардаси қон томирларга бой бўлиб, дори моддаси қонга сўрилгандан кейин жигарга бормай, катта қон айланишига ўтади ва таъсир кўрсатади.
  • Бундан ташқари, оғиз бўшлиғида бу дори препаратлар ошқозон-ичак ферментлари таъсиридан ҳоли бўлади. Шунинг учун ҳам айниқса юрак ишемик касаллиги хуружларида (стенокардия) ушбу йўлдан жуда кенг фойдаланилди.
  • Тўғри ичак орқали дори воситаларини танага киритиш йўли тиббиёт амалиётида қисман қўлланилади. Айниқса дориларни оғиз орқали юбориш имконияти бўлмаган тақдирда (беҳуш ҳолат, тинмай қусиш, оғиз-меъдада операциялари) ушбу йўл қўл келади. Бундан ташқари, тўғри ичак касалликларида бу йўл орқали ишлатиладиган дори воситалари ижобий махаллий таъсир етиб, наф беради. Мазкур усул билан кўпинча дорилар шамчалар шаклида ва еритма холида (даволаш клизмаси 100 мл гача хажмда) қўлланилди. Агар еритмали дорилар махаллий қитиқловчи таъсир кўрсаца уларга шилимшиқ (слиз) қўшилади.
  • Шуни айтиб ўтиш керакки, тўғри ичакдан қонга сўрилган дори моддалари жигарни четлаб ўтгани сабабли ўз фармакологик таъсирини бутунлай сақлайди ва шу сабабли уларнинг таъсири оғиз орқали берилган дориларга нисбатан тез ва кучлироқ намоён бўлади. Айрим ҳолларда клизма қилинадиган еритма 1-1,5 литргача юборилади
  • Чунки тўғри ичакдан сув, тузлар,глукоза, аминокислоталар ва кичик молекулали пептидлар қонга яхши сўрилади. Дори организмга оғиз бўшлиғи орқали юборилса унинг ўртача сўрилиш тезлиги 30 дақиқа, тўғри ичак орқали юборилгандаги сўрилиш тезлиги 7 дақиқа ва вена ичига юборилган препарат эса 1-2 дақиқа ўз таъсирини кўрсатади.

QATTIQ DORI SHAKLLARI
  • Qattiq dori shakllariga quyidagilar kiradi:
  • sochmalar,
  • kapsulalar,
  • tabletkalar,
  • drajelar,
  • granulalar,
  • hapdorilar (pilyulalar),
  • karamellar va boshqalar.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling