fuqorolik jamiyati 11

Sana01.01.1970
Hajmi
#112324
Bog'liq
fuqorolik jamiyati 11


11-мавзу.
1. Маҳалла тузилмаси ва функцияси вазиятга қараб ўзгариб турган, аммо у ўзини ўзи бошқариш тамойилини сақлаб қолган, ўз ҳудудида истиқомат қилувчи кишилар ўртасида ижтимоий-иқтисодий муносабатларни мувофиқлаштириб турган. Мустақиллик йилларида маҳаллалар жамиятнинг моддий-маънавий асосларини яратиш таянчига айланиб, ижтимоий-иқтисодий ва маданий-сиѐсий масалаларни ҳал этиб, фуқаролар йиғинида демократия тамойилларини шакллантириш, инсон омилини қадрлаш макони сифатида тикланмоқда.
Маҳалла, умуман, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органаларининг фуқаролик жамиятидаги роли уларнинг муайян ҳудуддаги аҳолинини бирлаштириши, уни ягона жамоага айланиши ва фаолият кўрсатишига хизмат қилишидадир. Бугунги кундаги замонавий тадқиқотларда муниципал тузилманинг аҳолиси – ―ҳудудий оммавий жамоа‖, ―ҳудудий жамоа‖, ―маҳаллий ҳамжамият‖ тушунчалари билан белгиланади. В.Е. Чиркиннинг таърифича, ҳудудий оммавий жамоа – аҳолини ҳудудий мансублик белгиси бўйича ташкил этишнинг махсус шакли ва одамларнинг фуқаролиги ва ѐшидан қатъи назар махсус уюшмасидир. Ҳудудий оммавий жамоа сифатида у давлатни ташкил этган жамиятлар, уларнинг ичида тузилиши мумкин бўлган ва ташкил этилаѐтган бошқа ҳудудий оммавий жамоалар: федерация субъектлари, сиѐсий автономиялар, муниципал тузилмаларнинг аҳолиси халқи)ни ажратади1.
Ҳудудий жамоа аъзоларининг ўзаро алоқалари мураккаб коммуникациялар тизимидан иборат. Николас Луманнинг фикрича, коммуникация бутунлай онгга боғлиқ бўлиб, яъни коммуникациянинг ўзи эмас, балки онгнинг ахборотни қабул қилиш функциясини бажаради1. Ушбу ҳолат ўзини ўзи бошқаришда алоҳида инсоннинг иштироки, унинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратишни тақозо қилади. Ўзбекистон Республикасида ―Жамиятда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш Миллий дастури‖нинг қабул қилингани мазкур масалани ҳал қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини белгилаб берди. Фаол шахсларгина ўз манфаатларини англаб, уларни бевосита ўзлари ѐки турли гуруҳларга, хусусан ҳудудий жамоаларга уюшган ҳолда амалга оширадилар.
Фуқароларнинг уюшганлик даражаси, ўзаро алоқаларининг яқинлиги, ҳудудий жамоаларнинг турли кўламда ташкил этилишига қараб фарқланиши табиий ҳолдир. Айнан ушбу ҳолат турли кўламдаги ҳудудий жамоаларнинг фаоллигига салбий таъсир кўрсатади. Энг қуйи қишлоқ, шаҳарча, маҳалла жамоалари аъзолари алоқаларининг яқинлиги, уларнинг бошқарувдаги бевосита иштироки туфайли, ҳудудий ҳамжамиятларни шакллантиради. Айнан шундай ҳамжамиятлар манфаат гуруҳларини ташкил этиб, ҳудудудий ўзин ўзи бошқарувчи субъект ҳисобланади. Бундан ҳар бир ҳудудий жамоа, унинг кўламидан қатъи назар, ривожланган коммуникациялар тизимига эга бўлиши лозим деган хулоса келиб чиқади. Ҳудудий жамоаларнинг фаоллиги улар томонидан шакллантирилган ижтимоий-сиѐсий институтлар фаолиятига бевосита боғлиқдир. Бундай институтлар, хоҳ ижтимоий, хоҳ сиѐсий бўлсин, ижтимоий гуруҳларга сиѐсат соҳасида ўз манфаатларини тартибли қондириш имконини беради. Улар муносабатларни барқарорлаштириб, индивидлар ва гуруҳлар юриш-туришини тартибга солиб, уларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштиради ва интеграциялашувини таъминлайди. Ижтимоий институтлар, аввало, муассасалар тизими бўлиб, уларда ижтимоий гуруҳ аъзолари томонидан тайинланган ѐки сайланган муайян шахслар жамият ва индивидуал манфаатларни қондириш, шунингдек гуруҳнинг бошқа аъзолари юриштуришини тартибга солиш мақсадида умумий бошқарув функцияларини бажариш ваколатини оладилар. Фуқаролар йиғинлари бундай институт вазифасини ўтайди.

2.Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг мустақиллиги уларнинг маҳаллий ҳокимият органлари билан муносабатларида акс этади. Ўзбекистон Республикасининг ―Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида‖ги Қонунининг13-моддасига мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши фуқароларнинг маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ўз манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий хусусиятларидан, шунингдек миллий ва маънавий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда ҳал қилиш борасидаги Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан кафолатланадиган мустақил фаолиятидир. Мазкур Қонун 8-моддасининг иккинчи қисмида эса фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмайди ва қонун билан берилган ўз ваколатларини тегишли ҳудуд доирасида амалга ошириши мустаҳкамланган.


―Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида‖ги Қонуннинг2 4-моддасида маҳаллий давлат ҳокимияти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўзаро муносабатлари белгиланган. Мазкур моддага мувофиқ халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши ва вилоят, туман, шаҳар ҳокими тегишли ҳудудда ўзини ўзи бошқаришни ривожлантиришга кўмаклашишлари, ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолиятини йўналтириб туришлари белгиланган. Ушбу Қонуннинг 1-моддасида эса Халқ депутатлари Кенгаши ва ҳоким давлат ҳокимияти ва бошқаруви оранлари билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасидаги алоқаларни, аҳолини вилоят, туман ва шаҳарни бошқаришга жалб этишни таъминлаши белгиланган.
Маҳаллий давлат ҳокимияти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари турли масалалар юзасидан ўзаро муносабатларга киришадилар. Ушбу муносабатлар фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларини қўллаб-қувватлаш, маҳаллий бошқарувдаги иштирокини таъминлаш, шунингдек маҳаллий ҳокимият органларини ўзини ўзи бошқаришни йўналтиришдан иборатлиги аѐн бўлди.
―Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида‖ги Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ давлат органлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини амалга ошириши учун зарур шароит яратади, қонун ҳужжатлари билан берилган ваколатларни амалга оширишда уларга кўмаклашади. Ушбу моддага биноан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, хусусан ҳукумат ва парламент бошқа давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига аралашмаслигини таъминлайдилар. Бундай фаолият қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатларида, дастурларда тегишли меъѐрларни ҳамда чораларни белгилаш, уларнинг ижросини таъминлашдан иборат.
Ўзбекистонда маҳалла фаолиятини ташкил этиш, уни ривожлантиришга кўмаклашишга алоҳида эътибор берилмоқда. Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ўн йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида 2003 йилни ―Обод маҳалла йили‖, - деб эълон қилиб, ―... маҳалланинг ҳаѐтимиздаги мавқеи юксак, унинг қонуний, ҳуқуқий асослари ҳар томонлама мустаҳкам бўлиб ривож топса, бу идорани
жамиятимиз сиѐсий-иқтисодий ва маънавий ҳаѐтининг ажралмас бир қисми, қуйи бошқариш тизими сифатида нечоғли кучайтирсак, бунинг учун барча моддий-молиявий шароитларни ташкил қилиб берсак, ўйлайманки, бу ўз олдимизга қўйган олий мақсадларга эришиш йўлида катта қадам бўлади‖1, деб таъкидлади.
2013 йилнинг октябрида Ўзбекистон Республикаси 1- Президентининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курсини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори амалий чоралардан бири бўлди. Ушбу қарорга мувофиқ ҳар бир ҳудудда ташкил қилинган фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курслари ўзини ўзи бошқаришни ривожлантириш, бу борада мавжуд муаммоларни ҳал этишга катта кўмакбўлди. 2014 йил мобайнида ушбу ўқув курсларида, жами ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг 35% ни ташкил этувчи 13 минг 983 нафар ходимлар малака ошириб, ўқув курсларининг сертификатларини қўлга киритишди.
Ўзбекистонда ҳам демократик давлатлар каби фуқаролар йиғинларининг ижтимоий-сиѐсий функциялари эътиборга олиниб, уларнинг давлат ва маҳаллий бошқарувдаги иштироки, бу борада маҳаллий ҳокимият органларининг вазифалари алоҳида эътироф этилади2. Масалан, ―Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида‖ги Қонуннинг 1-моддасида халқ депутатлари Кенгаши ва ҳоким Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасидаги алоқаларни, аҳолини вилоят, туман ва шаҳарни бошқаришга жалб этишни таъминлаши белгиланган.

3.Давлат ва жамият қурилиши соҳасида эркинлаштириш, фуқаролик жамиятини шакллантириш юзасидан дастурлар туркуми алоҳида бандда маъқулланди1. Булар: ―Жамият ҳаѐтининг барча томонларини ислоҳ қилишнинг ишлаб турган қонунчилик-меъѐрий базасини такомиллаштириш ва янгиларини шакллантириш дастури‖, ―Давлат органларининг функцияларини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ва ҳукуматга қарашли бўлмаган жамоат ташкилотларига босқичма-босқич бериш концепцияси‖, "Кучли давлатдан - кучли фуқаролик жамияти сари" концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари, ―Суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилишни чуқурлаштириш‖, ―Эркин ва мустақил оммавий ахборотвоситаларини ривожлантириш‖ дастурларидир. Белгиланган дастурларнинг барчаси Ўзбекистонда давлат ва жамият қурилишини эркинлаштириш учун қулай замин яратади. Лекин либерализмнинг ғарбча талқини тарафдорлари ушбу дастурларда хусусий мулкдорлар манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисида ҳеч қандай тадбирлар белгиланмаганлигини айтишлари мумкин. Хусусий мулкчилик Ўзбекистонда ҳам демократик ҳуқуқий давлатнинг асосий омили сифатида эътироф этилиб, уни янада ривожлантириш чора-тадбирлари алоҳида иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар дастурларида белгиланган. Шунинг учун ҳам кўпчилик ўзбек олимларининг эркинлаштиришга оид фикрларида хусусий мулкчиликни ривожлантириш ғояларига алоҳида эътибор берилмайди.


4.Мустақилликка эришилиши билан Ўзбекистонда маҳалла институтига мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор яратишнинг фаол жараѐни бошланди. Биринчи ҳуқуқий ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Конституцияси бўлди, унинг 105-моддасида қуйидагича белгилаб қўйилган: "Шаҳарча, қишлоқ ва овулларда, шунингдек улар таркибидаги маҳаллаларда ҳамда шаҳарлардаги маҳаллаларда фуқароларнинг йиғинлари ўзини ўзи бошқариш органлари бўлиб, улар икки ярим йил муддатга раисни (оқсоқолни) ва унинг маслаатчиларини сайлайди". Конституциянинг ушбу қоидаси маҳалланинг ҳуқуқий асосларини янада ривожлантириш учун дастуруламал бўлиб хизмат қилди. Шундай қилиб, 1993 йил 2 сентябрь куни "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида‖ги қонун қабул қилинди. Ушбу қонун илк марта қонунчилик даражасида маҳалла фаолиятини тартибга солди, яъни унинг ҳуқуқий мақомини белгилаб берди.
Фуқароларнинг моддий мустақиллиги ва сиѐсий-ҳуқуқий онги ошишига сабаб бўлаѐтган демократик ислоҳотлар чуқурлашиб, бозор муносабатлари ривожланиб боргани сари маҳалла институтининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш зарурати туғилди. Натижада 1999 йил 14 апрель куни "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди. Унда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи бевосита мустаҳкамлаб қўйилди, маҳалла фаолиятининг асосий тамойиллари, унинг фаолиятини қўллаб-қувватлашга давлат кафолати белгилаб берилди, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ваколатлари кенгайтирилди. 2004 йил 29 апрель куни «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида"ги қонун маҳалла фаолиятини демократлаштириш йўлидаги улкан қадам бўлди. Ушбу қонунда, биринчидан, фуқаролар йиғини органларига сайловнинг демократик тамойиллари белгилаб берилди ва маҳалла органларига сайлов тизими барпо этилди, иккинчидан, сайлов жараѐнининг барча босқичлари батафсил тартибга солинди, учинчидан, қонун даражасида мустаҳкам ҳуқуқий кафолат яратилди.
Маҳалла ўз фаолиятини молиялаштириш бўйича ҳам давлат кўмагини ола бошлади. Шундай қилиб, раис, масъул котиб, "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси раҳбари ва фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчисидан иборат тўрт нафар масъул шахс иши, шунингдек, маҳалланинг қўшимча харажатлари давлат ҳокимиятининг маҳаллий органлари бюджетидан молиялаштирилмокда.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари Ўзбекистон Республикаси 1-Президенти Ислом Каримов томонидан илгари сурилган ―Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари концепцияси‖ни ҳаѐтга татбиқ этишда энг муҳим ташкилий-институционал бўғинга айланди. Олиб борилган тадқиқотлар шундан далолат берадики, 2003 йилнинг ўзидаѐқ фуқароларнинг умумий ҳисобда 65,1%и ўз оиласи ѐки ўзларининг муаммоларини ҳал этиш борасида фуқаролар йиғинларига мурожаат қилиб турган1. Бу кўрсаткич бугун янада мустаҳкамланмоқда. Бир сўз билан айтганда маҳалла аҳолинингишончини тўла оқламоқда.
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling