2-Mavzu

Sana01.01.1970
Hajmi
#112427
Bog'liq
2-Mavzu


2-МАВЗУ. VII АСРДАН XIV АСРНИНГ БИРИНЧИ ЙАРМИГАЧА ЎРТА ОСИЁДА ТАРБИЙА, МАКТАБ ВА ПЭДАГОГИК ФИКРЛАР.
Режа:
2.1. Ислом динининг тарқалиши ва унинг таълим-тарбияга таъсири.
2.2. Мусулмон мактаблари ва унда таълим-тарбия мазмуни.
2.3. Қуръони Карим – ахлоқий-фалсафий таълимотлар манбаи.
2.4. Ҳадис илмининг пайдо бўлиши. Муҳаддислар (Имом Исмоил ал-Бухорий, Имом Исо ат-Термизий ва бошқалар)нинг ҳадис илми ривожига қўшган ҳиссаси.
2.1. Ислом динининг тарқалиши ва унинг таълим-тарбияга таъсири.
Маълумки, жаҳон маданияти хазинасининг таркибий қисмларидан бири ҳисобланган араб тилидаги адабиёт фақатгина араблар емас, балки кўпгина халқлар намояндалари томонидан яратилган ўлмас ёдгорлик бўлиб, у ўз тараққиётида узоқ ва мураккаб йўлни босиб ўтди.
Аббосий халифалар 750-1258 даврида, айниқса дастлабки, уч асрда фан ва адабиёт, шунингдек, тарихнавислик ҳам равнақ топди. Халифаликнинг пойтахти Бағдод шаҳри адабиёт ва илмий тафаккурнинг марказларидан бирига айланиб, араб тили еса илм ва фан аҳллари учун асосий восита ролини ўйнади.
Ислом дини 8 асрнинг бошларида Марказий Осиёни араблар томонидан истило қилиниши оқибатида кириб келган. Кейинчалик Темурийлар империяси ва Монгол империяси, шу жумладан, Марказий Оиё ва бир неча йирик мусулмон давлатларда фаолият олиб борган кўплаб таниқли исломий олим ва файласуфлар Марказий Осиёданетишиб чиқдилар.
Чунончи, Г.Н.Шарбатов таъкидлаганидек, “араблар ҳамда маданият ва илму фанда араб тилини халқаро тил тариқасида қўллаган Ўрта Осиё, Эрон, Кавказ ва Шарқнинг бошқа халқлари томонидан яратилган кўпдан-кўп бадиий, тарихий, жуғрофий, илмий ва диний асарлар ҳам мана шу даврнинг маҳсулидир”.
2.2. Мусулмон мактаблари ва унда таълим-тарбия мазмуни.
VII асрдан XIV асрнинг биринчи ярмигача Ўрта Осиёдабир нечта турдаги таълим муассасалари (мактаб, мадраса, қорихона, далоилхона) мавжуд еди.
Мактаблар бошланғич таълим муассасаси ҳисобланиб, унда болаларга ёзиш ва ўқиш ўргатилган, дин ҳақида дастлабки маълумотлар берилган. Мадрасалар юқори турувчи ўқув муассасаси ҳисобланган, қорихона ва далоилхона («Далоил ал‑хайрот») қуйи диний хизматчиларни тайёрлаган.
Мактаблардаги таълим тизими бир қанча босқичли ва пухта ташкил етилгани боис савод ўрганиш кўп вақтни олар еди. Чунончи, фақатгина алифбони ўрганишга 3-4 ойдан бир йилгача, баъзида ундан ҳам кўп вақт сарфланар еди. Ўқувчилар дастлабки ўқиш кўникмаларини егаллаганларидан сўнг «Ҳафтияк»ни (форс. “Қуръоннинг еттидан бир қисми”) ўқишни бошлаганлар
Мактабни тамомлаган ўқувчилар таълимни давом еттириш учун мадрасаларга кирганлар.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling