2-topshiriq O'zbekiston tarixi

Sana01.01.1970
Hajmi
#112996
Bog'liq
2-topshiriq O'zbekiston tarixi


2-ТОПШИРИҚ

1.XIX аср биринчи ярмидаги ўзбек хонликлари хусусида нималарни биласиз?


XIX асрда Ўрта Осиёда 3 та мустақил давлат мавжуд бўлиб, булар Бухоро амирлиги, Хива қа Қўқон хонликлари ҳисобланган,бу давлатларда ишлаб чиқариш, ижтимоий-иқтисодий муносабатлар, савдо-сотиқ ап бошқа соҳалар ривожланган бўлсада, бироқ уларнинг тараққиёти илғор Европа давлатлари даражасидан паст эди. Бундан ташқари ушбу давлатлар бир-бирлари билан мунтазам равишда ички урушлар олиб борганлиги натижасида сиёсий даражада пастликка тушиб кетишган, урушлардан силласи қуриган эди.
Бухоро амрилиги пойтахти ислом дини марказларидан бири бўлиб “Бухоройи Шариф” яъни “Муқаддас Бухоро” номига эга бўлган, Бухоро амирлигининг ҳудуди бу даврда 200 минг кв кмдан ортиқроқ эди. Амирлик чегаралари жанубда Амударёнинг чап қирғиғидан бошланиб, Сирдарёгача, Шарқда Помир тоғларидан ғарбда Хива хонлиги ерларигача чўзилган.Ҳудудий жиҳатдан беклик ва туманларга бўлиниб, уларни амир томонидан тайинланган беклар бошқарган, амирликда 27 та беклик бўлган.
Хива хонлигининг майдони 130 минг кв кмдан иборат бўлиб, жанубда Эрон, шарқда Бухоро амирлиги, ғарбда Каспий денгизи, шимолда қозоқ жузлари билан чегарадош бўлган. Хива хонлиги ҳам Бухоро амирлиги сингари бекликларга бўлинган ва уларни хон томонидан тайинланган беклар ва тўралар бошқарган. Хонликда 40 та беклик мавжуд бўлган.
Қўқон хонлиги шарқда Шарқий Туркистон, ғарбда Бухоро амирлиги ва Хива хонлиги билан чегарадош бўлган.Хонликликнинг жанубий чегаралари Қоратегин, Дарвоз, Шўғнон сингари тоғли ўлкаларни ўз ичига олиб, бу ҳудудлар учун Бухоро амирлиги билан тез-тез тўқнашувлар бўлиб турган.
Бу даврда Бухоро амирлиги, Хива ва Қўқон хонликларининг аҳғоли этник таркиби бир-бирига яқин бўлиб, уларда асосан ўзбеклар яшаган, шу билан бирга тожиклар, қозоқлар, қорақалпоқлар, туркманлар, қирғизлар ҳам истиқомат қилган. Аҳолининг асосий қисмини ташкил этган ўзбеклар ўтроқ турмуш тарзида ҳаёт кечириб, деҳқончилик, ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ билан шуғулланган. Қозоқлар, қорақалпоқлар, туркманлар, қирғизлар кўчманчи турмуш кечириб, асосан чорвачилик билан шуғулланган
2.Россия империяси томонидан Туркистон ўлкасини истило этилишининг сабаблари?
Россия империясининг Ўрта Осиё хонликларини босиб олишни тезлаштирган бир нечта сабаблар қуйидагилардан иборат бўлган:
1. Россия енгил саноатини доимий равишда таъминлаб турувчи арзон хом ашё базасининг Ўрта Осиёда мавжудлиги;
2. Қрим уруши (1853-1856 йй.) туфайли Қора денгиз портларининг Россия қўлидан кетиши ҳамда унинг ўрнини Ўрта Осиё хонликларини эгаллаш ҳисобига тўлдириш, Ўрта Осиё орқали Эрон, Афғонситон, Хитой, Ҳиндистон каби давлатларда Англиянинг таъсирини йўқотиб, бу давлатлар билан савдо ва дипломатик алоқалар ўрнатиш.
3. Россия Европа бозорлари билан рақобат қила олмаслиги сабабли ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиш учун Ўрта Осиё бозорларини эгаллаши лозим эди.
4. Россияда ўтказилган ер ислоҳотлари туфайли қашшоқлашиб қолган аҳолини кўчириб келтириш ва уларни ер билан таъминлаш керак эди.

3. Қўқон хонлиги тақдири қандай кечди?



Қўшқон хонлари Худоёрхон ва Насриддинхонлар амалда Россия империяси тарафдорлари эдилар, шунингн Россия империяси Чимкент, Туркистон ва Тошкент шаҳарларини босиб олиб, 1867 йилда Туркистон генерал губернаторлигини тузган эди. Шу сабабли ҳам Қўқон хонлигида фақат Фарғона водийси қолган эди, Худоёрхон Туркистон генерал губернаторлиги билан шармандали шартномани имзолайди ва мутассил совға-саломлар юборади, Насриддинхон тахтга ўтиргач Қўқон хонлигининг бошқарувини мустахкамлашга ҳаракат қилган бўлсада амалда ҳеч қандай ҳаракат қила олмади, буни тушунган Абдураҳмон Офтобачи ва Пўлатхон шаҳар ва қишлоқларга ўз одамларини номалар билан жўнатиб, аҳолини рус босқинчиларига қарши кураш учун бирлашишга, Насриддинхонни тахтдан ағдаришга чақирдилар.Генерал Скобелев бошчилигидаги қўшинлар 1875 йил 23 октябрда Балиқчи ва Тўрақўрғонни эгаллаб, 27 октябрда Наманганни 26 та тўп билан ўққа тутадилар. Қўзғолончилар тор-мор этилиб, кўплаб аҳоли ҳалоқ бўлди. 1876 йилнинг бошларида Россия императори Александр II нинг махсус буйруғи асосида генерал Скобелев Қўқон хонлигини бутунлай босиб олишга киришди. Империя босқинчилари хонлик шаҳар ва қишлоқларига етиб келдилар.Насриддинхон қаршилик кўрсата олмай таслим бўлди.
8 февралда рус қўшинлари Қўқон шаҳрига кирдилар. Скобелевнинг ҳийласи ва хоинлар ёрдами билан Абдураҳмон Офтобачи ҳамда Пўлатхон Асака ва Андижон оралиғида қўлга олиндилар. Пўлатхонни қўлга олишда ёрдам берган хоинлар империя томонидан мукофотландилар. Пўлатхон эса, 1876 йил 1 мартида Марғилонда дорга осилди.Шу тариқа, қаттиқ қаршиликлар ва оғир жанглардан сўнг 1876 йил 19 февралда 150 йилдан зиёдроқ ҳукм сурган Қўқон хонлиги бутунлай босиб олиниб, тугатилди. Унинг ўрнига Фарғона вилояти ташкил этилиб, Скобелев янги вилоятга ҳарбий губернатор этиб тайинланди.

Қўқон хонлигига қарашли ерлар Фарғона вилояти таркибига киритилиб, фақат унинг бир қисми Хўжанд уезди бўлиб Самарқанд вилоятига қўшилди. Россия мустамлакачилари Қўқон хонлигини босиб олишда аёвсиз чораларни қўллаганлар. Хусусан, қаршилик кўрсатган қишлоқлар ёндирилган, босқинчиларга қарши кураш олиб бораётганларга қўшиб кўплаб тинч аҳоли ҳам бир бошдан жазоланган.Босиб олиш пайтида қаршилик кўрсатган шахсларга ёрдам берган, уларни яширган, уйига киритганлар ҳам жазодан четда қолмаган. Ҳарбий ҳаракатлар вақтида ўз уйи, мол-мулкини ташлаб бошқа жойларга кетиб қолганлар белгиланган муддатда қайтиб келмаса, уларнинг уй-жойи ва мол-мулки мусодара қилинган. Ҳарбий ҳаракатлар пайтида кўрилган чоралар империя босқинчиларининг Қўқон хонлиги ҳукумати билан эмас, балки халқ билан уруш олиб борганлигини исботлайди. .01эжэээ
4. Хива хонлигининг вассалликка айланиши сабаблари нимада эди?
Хива хонлигини босиб олиш Россия империяси учун Амударёни қўлга киритиш ҳуқуқини берар эди, Амударёни эгаллаш биринчи навбатда сув манбаси, сув орқа савдо алоқалари, дарёнинг қуйи оқимидаги текисликлардаги серҳосил ерлардан фойдаланиш имкониятларига эга бўлиш ҳисобланган. Россия империяси томонидан Ўрта Осиё истило қилинишининг учинчи босқичи (1873-1879) йиллар давомида Хива хонлигинг истило этилиши ҳам амалга оширилди.1873 йил май ойида Россия қўшинлари билан Хива хонлиги қўшинлари ўртасида Ҳазорасп қалъаси, Қўнғирот, Хўжайли, Манғит шаҳарлари ва Хива шаҳри яқинида жанглар бўлиб ўтди.Томонларнинг кучлари тенг эмаслиги, катта талафотларга қарамасдан, хиваликларга подшо ҳукумати қўшинлари яхши қуроллангани боис хонлик ҳимоячилари мағлубиятга учради. 1873- йил май ойини ўрталарига келиб, мустамлакачи ҳукуматнинг асосий қўшинлари Хивага етиб келди. Улурнинг Хивага қилинган биринчи ҳужуми ҳимоячилар томонидан қайтарилди. Бу жангда икки тмон ҳам катта талофот кўрди.Ҳужумга бошчилик қилган генерал Верёвкин ярадор бўлди.Подшо ҳукумати қўшинлари катта талофот кўргани боис чекиниб, фон Кауфман бошчилигидаги кучларни кутишга мажбур бўлди. Хивага етиб келган К.Р.Кауфман бошчилигидаги қўшин яна шаҳарга ҳужум қилди. Аммо бу сафар ҳам подшо ҳукумати қўшинлари шаҳарни эгаллай олмади.29 май куни шаҳарнинг Ҳазорасп дарвозасининг душманларга очиб берилиши, хонлик пойтахтининг эгалланишига олиб келди. Шундан сўнг К.Р.Кауфман музокара олиб бориш у йўлини танлади. К.Р.Кауфман Хивани босиб олгандан сўнг хон хазинасини контрибутсия (товон) эвазига мусодара қилиб, хазина билан бирга қадимий қўлёзмалар хоннинг тахти ва тожи, танга зарб қиладиган тамға ва зарб тасвири, қўнғирот сулоласи хонларини ҳокимияти рамзлари ва бошқа қўлга киритилган моддий бойликларни Санк Петербургга жўнатди.К.Р.Кауфман Хивани эгаллаганжан сўнг Хива хонлиги билан музокаралар ўтказиш учун Гандимиён қишлоғидаги қароргоҳига борди. У таклиф этган сулҳ шартномасини Хива хони Муххамад Раҳимхон II 1873 йил 12 августда имзолашга мажбур бўлди.Ушбу шартнома Хива хони Россия империяси тобелигига ўтганлигини кўрсатарди.
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling