151-18 Sultonov Bekzod Falsafa ON-2

Sana01.01.1970
Hajmi
#116409
Bog'liq
151-18 Sultonov Bekzod Falsafa ON-2


Кончилик иши ва металлургия факултети
1-18 гурух талабаси
Султонов Бекзод
Фалсафа фанидан ОН-2

1-вариант.


1.Ахлокшунослик фанининг ахамияти.
2.Эстетик эхтиёж.
3.Мантик фанининг обьекти ва предмети .
ЖАВОБЛАР.
1. Ахлоқнинг келиб чиқиши. Инсон пайдо бўлибдики, у билан бирга ахлоқ вужудга келиб, равнақ топиб келмоқда. Аввало, шуни айтиш керакки, инсон ва унинг ахлоқи пайдо бўлиши энг баҳсли муаммолардан бири ҳисобланади. Бу борада бир–бирига қарама–қарши икки қараш мавжуд: диний ва дунёвий. Диний қарашга кўра инсонни Оллоҳ яратган ва унинг ахлоқи ҳам унинг неъматидир.
Дунёвий қарашга кўра эса ахлоқ инсоният тарихий тараққиётининг маълум бир даврида юзага келган.
Ҳар бир фан келиб чиқиши нуқтаи назаридан тарихийликка эга экан, ахлоқ фалсафаси тарихи ҳам ахлоқий тафаккурнинг вужудга келиши ҳамда унинг тараққиёти қонунларини ўрганади, миллий қадриятларимизнинг улкан қисми бўлмиш ахлоқий таълимотлар, ҳикматлар, панд–ўгитларни замонавий жамият ҳаётига татбиқ этиш ва тарғиб қилиш йўлларини таҳлил этади. Ахлоқ фалсафасининг ташкилий қисмини қамраб олган олимларнининг ахлоқий таълимотлари нафақат илмий ижод маҳсули, балки даврий хусусиятларни ҳам қамраб олган. Турли ҳикматлар, одоб ва этикет қонун–қоидалари, ахлоқий панд–ўгитлар ва меъёрлар талабларини бажариш – ахлоқий бошқариш соҳасига киради ҳамда ахлоқ фалсфасини одатда «амалий ахлоқ» деб аталадиган қисмини ташкил этади.
Амалий ахлоқнинг дастлабки намуналари бундан уч ярим минг йил аввал дунёдаги биринчи ёзув бўлмиш мих хатда сомир (Шумер) гилтахталарига ёзилган матнларда акс этган. Уларга кўра сомирликлар ҳақиқат ва адолатни, қонун ва тартибни адолат ва эркинликни, шафқат ва мурувватни юксак баҳолаганлар ҳамда қадрлаганлар.
Ахлоқ фалсафаси нуқтаи назаридан қадимги миср «маййитлар китоби» катта аҳамиятга эга. Мисрликлар наздида ҳар бир инсон ўлгандан сўнг, охиратда ҳисоб беради. Аввал бош маъбуд осирис олдида у ўзининг гуноҳсизлигини исботлашга уринади; гуноҳларни санаб, гуноҳ қилмаганлигини айтади. Гуноҳларнинг кўпчилиги эса ахлоққа бориб тақалади: одам ўлдириш, ёвузлик қилиш, тарозидан уриб қолиш, ёлғон гапириш в.ҳ.
.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling