Ионлантирувчи нурланишнинг табиати. Ионлантирувчи нурланишнинг миқдори ва ўлчови. Радиоактивликнинг бирликлари.

Sana01.01.1970
Hajmi
#117003
Bog'liq
Ионлантирувчи нурланишнинг табиати. Ионлантирувчи нурланишнинг миқдори ва ўлчови. Радиоактивликнинг бирликлари.


Режа:

  1. Радиоактив нурланишнинг табиати.

  2. Ионлантирувчи нурланишнинг миқдори ва ўлчови.



Радиоактивлик – (лотин тилида radio – нурлантириш, radius – нур ва activus – жорий таъсир қилувчи, фаол сўзларидан олинган) ёки радиоактив парчаланиш – бу кимёвий элемент атоми ядросининг ўз–ўзидан (спонтан) парчаланиши ва бошқа кимёвий элемент ядросига айланиши ҳодисаси ҳисобланади. Бунда битта ёки бир нечта заррачалар (электрон, нейтрино, α–заррача, фотон) ажралиб чиқиши қайд қилинади. 1896–йилда Анри Беккерель (1952–1908) томонидан уран () элементининг радиоактив нурланиш хоссаси аниқланган. 01.03.1896–йил радиоактивликнинг кашф қилиниши санаси сифатида қабул қилинган.
Табиий радиоактивлик – бу электромагнит нурланиш кванти тарқатиши асосида, радиоактив кимёвий элементлар ядросининг бошқа элемент ядросига айланиш ҳодисаси ҳисобланиб, юқорида қайд қилинганидек, 1896–йилда Франциялик физик А.Беккерель (1852–1908) томонидан аниқланган. Табиий радиоактивлик – табиатда учровчи кимёвий элементларнинг ўз–ўзидан (спонтан) радиоактив парчаланиши натижасида юзага келади.
Суъний радиоактивлик – тегишли ядро реакцияларини амалга ошириш натижасида юзага келтирилади.
Биринчи марта 1934–йилда Ирен Кюри ва Фредерик Жолио–Кюри томонидан суъний усулда радиоактив изотоплар хосил қилинган:


Объектга ионлантирувчи нур таъсир эттириш учун, у маълум бир фурсатга, ионлантирувчи нур таъсиридаги, нурланиш майдони деб аталадиган фазага киритилади. Нур майдони муҳитнинг ҳар бир нуқтасига қанча заррача (ёки фотон), фотон қандай энергия ва қайси йўналишда келиб тушиши билан характерланади. Одатда, нур майдонининг ҳаво ёки бошқа бир муҳитда юзага келиши муносабати билан, заррачалар ёки фотонларнинг атом ёки молекулалар билан таъсирлашиши натижасида, уларнинг энергияси ва йўналиши ўзгаради.
Нурланиш дозаси () – бу нурланиш вақти давомида модда оғирлик бирлигига () нисбатан ютилган радиоактив нурланиш энергияси () билан тавсифланувчи катталик (ютилган доза) ҳисобланади:

Нурланиш дозаси жоуль/кг, шунингдек Грей (Гр) ёки Рад (Rad – Radiation absorbed dose) ўлчов бирлигида ўлчанади (1 рад = 10–2 Гр).
Демак, нурланиш дозаси ёки ютилган доза () – берилган ҳажмда модда оғирлик миқдорига () бўлиб чиқилган, маълум бир аниқ элементар ҳажмда моддани нурлантириш учун берилган ўртача энергия қийматини ( ёки ) ифодалайди:

Ҳалқаро ўлчов бирликлари тизимида ютилган доза қиймати ўлчов бирлиги Грей (Гр) ҳисобланади:
1 Гр = 1 Ж/кг.
Шунингдек, ютилган дозани ўлчашда Ҳалқаро ўлчов бирликлари тизимидан ташқари ўлчов бирлиги сифатида Рад ишлатилади: 1 Рад = 0,01 Гр.
Ютилган нурланиш дозасини бевосита аниқлаш қийин масала ҳисобланади, шу сабабли экспозицион доза ўлчов бирлигидан хам фойдаланилади.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling