Informatika ta'lim jarayoni butunlay o'zgartiriladi

Sana01.01.1970
Hajmi
#117794
Bog'liq
Informatika ta'lim jarayoni butunlay o'zgartiriladi


Мавлуда Алибаева, [07.06.20 21:27]
[Forwarded from Xalq ta'limi o‘qituvchisi | UYDA QOLING!]
​ (https://telegra.ph/file/65f841789caa45af7618e.jpg)«Информатика дарсликлари бутунлай ўзгартирилади» — Шерматов АТни ўқитишдаги 4та муаммони санади

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мактабларда ахборот технологияларини ўқитишдаги муаммоларни санаб ўтди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

«Биринчи навбатда, барча мактабларда ахборот технологиялари учун инфратузилмани яхшилаш масаласи турибди. Кўп мактабларда юқори тезликдаги интернет умуман бўлмаган. Фарғона вилоятида 41 фоиз мактаб интернетга уланди. Яқин орада ҳаммаси уланади.

Иккинчидан, ўқитувчининг малакасини ошириш. Ахборот технологияларидан дарс берадиган ўқитувчининг ўзи билим жиҳатдан орқада. Ҳар бир туманда рақамли технология маркази очилиб, улар ўқитувчиларнинг малакасини ошириш бўйича ишлайди. Шунингдек, ҳар бир туманда ахборот технологиялари бўйича битта таянч-ихтисослашган мактаб бўлади. У ерда ўқитувчилар малакаси оширилиб, бошқа мактабларга тарқатилади.

Учинчи масала – фрилансерлик бозорини ривожлантириш. Таҳлил қилганимизда кўрдикки, upworking.com’да пойтахт ёки шаҳар марказидаги эмас, оддий тумандан ёшлар ўтириб пул топяпти. Ойига 10 млн сўм. Олий таълимда ҳам ўқимаган. Нега бошқа ёшлар шу ишни қила олмайди? Нафақат ахборот технологиялари, интернет орқали қўшимча даромад топиш бўйича ҳам ишлаймиз.

Навбатдаги масала – дарсликлар. Информатика дарсликлари асосан user – фойдаланувчи тайёрлашга мослашган, ишлаб чиқарувчини эмас. Компьютерни ёқади, матн теради, шу билан чегараланади. Бу дарсликлар мазмуни мутлақо ўзгартирилади. Фойдаланувчи эмас, developer [дастурий маҳсулот ишлаб чиқарувчи] тайёрлашга эътибор қаратилади.

Шунингдек, дизайн масаласи. Дарсликлар фақат матндан иборат, зерикарли. Визуал жиҳатдан янгилик қилинади.

Фақат дарслик эмас, онлайн ресурслар билан ишлаш тизимига ҳам ўтилиши керак», деди Шерматов 7 июнь куни Халқаро пресс-клубнинг Фарғонадаги сессиясида.


📚 @XTV_CHAT - Методик ёрдам олинг ва беринг



📚 @XTV_UZ - Халқ таълими ўқитувчилари ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун
👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFTc54txoVgFbYGIBQ
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling