2-seminar(1-u)

Sana01.01.1970
Hajmi
#118384
Bog'liq
2-seminar(1-u)


2-мавзу:Ўзбекистон давлатчилигининг шаклланиш асослари. “Авесто” ва зардуштийлик. Қадимги давлатлар тарихи
1-машғулот

  1. Илк давлатлар ривожланишининг даврлаштирилиши

  2. Бошқарув тизими ва илк давлатлар пайдо бўлишининг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий асослари

  3. Давлатчилик келиб чиқишига доир назариялар.

  4. “Авесто” тарихий манба сифатида.

  5. Авестода географик – ҳудудий номлар. Ижтимоий–иқтисодий маълумотлар ва сиёсий тарих
1.Илк давлатлар ривожланишини даврлаштириш - Сўнгги йиллар тарихшунослигида Ўзбекистон тарихидаги қадимги давлатлар ривожланишининг даврлаштирилиши ишлаб чиқилди. Ушбу даврлаштириш тарихий ҳамда археологик тадқиқотлар натижаларига асосланган бўлиб, мил.авв.II минг йилликнинг иккинчи ярмидан милодий III–IV асрларгача бўлган қуйидаги 6 та даврга ажратилади.
Биринчи давр–мил.авв.II минг йилликнинг иккинчи ярми. Бу даврда Шимолий Бақтрияда давлатчиликнинг илк кўриниши шаклланиб, унинг тепасида балки оқсоқоллар кенгаши ва сайланадиган ҳукмдор турган бўлиши мумкин. Бундай кўринишдаги илк давлатлар бу даврда Бақтрия ҳудудларида шаклланган нисбатан йирик уюшмалар таркибига кирган бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Нисбатан тараққий этган иқтисод, жумладан, суғорма деҳқончилик, сопол ва металл ҳунармандчилиги, ички ва ташқи савдо муносабатлари бундай уюшмаларнинг давлатчилик хусусиятидан далолат беради.
Иккинчи давр – мил.авв. I минг йиллик бошлари– мил.авв. 540 й Бу борада Бақтрия Суғд ва Хоразм каби тарихий–маданий вилоятлар шаклланади. “Авесто” маълумотларига таяниб, тадқиқотчилар уларни ижтимоий тоифалар тизимига асосланган сиёсий ҳокимият кўринишидаги давлатларнинг илк шакли сифатида изоҳлаганлар. Бу даврда нисбатан ҳудудий йирик мулклар–қадимги Бақтрия ва қадимги Суғд давлатлари, шунингдек, шимолда сак–массагетларнинг қабилалар конфедерациялари ташкил топган.
Учинчи давр – мил.авв.540–330 йиллар. Аҳамонийлар босқини туфайли Ўрта Осиё вилоятларининг улар қадимги Форс давлати таркибида кириши натижасида маҳаллий давлатчилик тараққиётидаги узилиш даври. Улкан Аҳомонийлар салтанати сатрапияларга бўлиниб бошқарилган ҳамда учта Ўрта Осиё сатрапиялари – Бақтрия, Суғд, Хоразм тўлалигича ёки қисман ҳозирги Ўзбекистон ҳудудларида жойлашган. Сатрапиялар таркибига кирган вилоятларнинг ҳукмдорлари, Бақтрия ва Суғд зодагонлари Оксиарт, Хориен, Сисимитр, Катан, Австан─Наутака, Ксениппа, Паретака каби ўзларининг меросий мулкларини маълум маънода мустақил бошқаради. Сак қабилаларининг аҳамонийларга қарши узоқ курашлари натижасида мил.авв.IV асрнинг бошларига келиб Хоразмда мустақил давлат ташкил топади.
Тўртинчи давр –мил.авв. IV асрнинг охири – II аср иккинчи ярмининг боши. Македониялик Александр юришларидан сўнг Салавкийлар давлати даври ва Юнон–Бақрия давлатининг инқирозигача бўлган, ўз хусусияти ва шаклига кўра икки хил– Шимолий Бақтрия ва қисман Сўғдда эллинистик, қолган ҳудудларда эса, хусусан Хоразмда маҳаллий давлатчилик анъаналари ривожланади, Ўрта Сирдарё ҳавзасида Қанғ ва Фарғона водийсида Даван давлати вужудга келади. Бу даврда пайдо бўлган Салавкийлар ва Юнон–Бақтрия давлатларида давлатчиликнинг эллинистик сиёсий мезонлари ўрнатилган тарзда, айрим йирик шаҳарларда полис бошқаруви мавжуд бўлган бўлиши мумкин. Ўрта Осиё Иккидарё оралиғининг шимолий ва шарқий қисмида – Хоразм, Суғд ва Фарғонада маҳаллий давлатчилик тизимининг 106 ривожланиши бўлиб, тадқиқотчилар бу жараён босқичини шартли равишда “хоразм–қанғ”, деб атайдилар. Мил.авв. IV асрда Хоразм аҳамонийлардан мустақил бўлган бўлса, мил.авв. III–II аср бўсағасида Суғдда Антиох I ва Евтидем тангаларига тақлидан тангалар зарб этган алоҳида мулклар шаклланади. Шу даврда марказий ва шимолий ҳудудларда Қанғ давлати конфедерациясининг ҳам шаклланиш жараёни бўлиб ўтади.
Бешинчи давр – мил.авв. II асрнинг иккинчи ярми – милодий биринчи аср бошлари. Кўчманчи қабилалар ҳужуми натижасида Ўрта Осиё Иккидарё оралиғининг барча ҳудудларида давлатчилик мавжуд бўлиб, кўчманчи давлатчилик анъаналари маҳаллий давлатчилик анъаналари билан аралашиб кетади. Бу ҳудудларга кириб келган юечжи–тохарлар Суғд ва Шимолий Бақтрияга ҳудудларига жойлашиб, бешта мулкдан иборат мустақил давлат конфедерациясини ташкил этадилар. Бу даврда Қанғ давлати конфедерациясига Суғд ва Чоч мулклари ҳам киради. Бу мулклар аввал юнон–бақтрия тангаларига тақлид қилиб танга зарб этган бўлсалар, кейинроқ, мустақил танганлар зарб этадилар. Бу даврдаги барқарор давлатчиликнинг муҳим белгиларидан бири – оромий алифбоси асосидаги ёзувнинг кенг ёйилиши ҳисобланади.
Олтинчи давр – милодий I аср боши – III аср ўрталари. Бу даврдаги энг муҳим воқеалардан бири – қудратли Кушон давлатининг пайдо бўлиши ва ривожланиши ҳисобланади. Ўзбекистоннинг жануби Кушон давлатнинг бир қисми эди. Айнан шу даврда Сурхон воҳасида шаҳарларнинг гуллаб–яшнаши, аҳоли манзилгоҳларининг кўпайиши, маданий ҳаёт, иқтисод, савдо– сотиқнинг тараққиёти кузатилади. Э.В.Ртвеладзенинг фикрича, Ўзбекистон ҳудудларидаги қадимги давлатчилик даври қуйидаги муҳим жиҳатлари билан ажралиб туради: 107 – тангаларда давлат рамзи бўлган сулолавий белгиларнинг мавжудлиги; – ёзувнинг пайдо бўлиши ва кенг тарқалиши; – мустақил танга зарб этишнинг пайдо бўлиши, товар–пул муносабатларининг тараққий этиши; – давлатчиликнинг барча функцияларига эга бўлган алоҳида мулкларнинг шаклланиши; – бу мулклар ўртасида дипломатик муносабатларнинг кенгайиши; – давлатлар ва халқларнинг маънавий бойиши, халқаро алоқалари, махсулот айирбошлашига кенг йўл очиб берган Буюк Ипак йўлининг шаклланиши.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling