buxgalteriya hisobi ma'ruza matn

Sana01.01.1970
Hajmi
#118718
Bog'liq
buxgalteriya hisobi ma'ruza matn


1-МАВЗУ: Бухгалтерия ҳисоб фанининг предмед ва тадқиқот усуллари

Режа:




1.Хўжалик ҳисоби ҳакида тушунча ва унга кўйилган талаблар.

2. Хўжалик ҳисобининг турлари.


3. Бухгалтерия ҳисоби субъектлари ва объектлари. Бухгалтерия хисобининг асосий тамойиллари.

4. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида бухгалтерия ҳисобининг ўрни ва соҳадаги ислоҳотларнинг урни.

5. Бухгалтерия ҳисоби объектларининг тармоқлар хусусияти ва мулкчиликнинг шаклларига боғлиқлиги.



1.Хўжалик ҳисоби ҳакида тушунча ва унга кўйилган талаблар


Ўзбекистон Республикасининг иктисодиёти бозор муносабатларини эркинлаштириш йли оркали ривожланмокда. Бозор иктисодиётини эркинлаштириш, давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнини чукурлаштириш, мулкчиликнинг турли - туман шаклларидаги корхоналарини яратиш ҳамда соғлом ракобатчиликни ривожлантириш асосида амалга оширилади. Йирик ижтимоий ишлаб чикариш юкори сифатли ишлаб чикаришни ва бошкаришни талаб киладиган ракобациз ривожлана олмайди.


Корхоналарни бошкариш, унинг олдига кўйилган режа кўрсаткичларига доир вазифаларни бажариш максадида хўжалик фаолияти устидан кундалик кузатиб боришни талаб килади. Бундай кузатиш ва бошкариш хўжалик ҳисоби ёрдамида амалга оширилади.
Корхона ва ташкилотларнинг хўжалик фаолияти устидан раҳбарлик килиш ҳамда ишлаб чикаришнинг боришини бошкариш максадида ахборотларни олиш учун факат кузатувни амалга оширишнинг ўзи кифоя килмайди. Олинган маьлумотларни ўлчаш, яьни менежерларга зарур бўлган маьлум бир микдорий кўрсаткичларда ифодалаш лозим бўлади. Ундан сўнг бу кўрсаткичлар бошкаришга зарур бўлган йналишда ахборотни гуруҳлаш, корхоналар фаолиятини кейинчалик баҳолаш ва ахборотнинг сакланишини таьминлаш ҳамда аудитни ташкил килиш максадида ҳисобнинг тегишли регистрларида рўйхатга олиниши лозим.
Демак, ҳисоб деганда олинган маьлумотлардан маьлум бир амалий ёки илмий максадларда кейинчалик фойдаланиш учун ёки бошка вокеалар, ҳаракатлар, далилларни кайд этишни тушунмок керак.
Шуни таькидламокчимизки, хўжалик ҳисоби барча ижтимоий-иктисодий ривожланиш даврида бир хил бўлмаган. Шунинг учун ҳам хўжалик ҳисоби унинг олдига кўйилган талабларига мос шаклда ижтимоий ривожланишнинг ҳар бир боскичида доимо ўзгариб борган.
Ишлаб чикариш усули ва бошкариш тизимининг ўзгариши иктисодий ҳамда сиёсий тузум ўзгаришига олиб келади. Бу эса ўз навбатида, хўжалик фаолияти устидан раҳбарлик килиш, уни амалга ошириш, назорат килиш усулларининг ўзгаришига, демак, хўжалик ҳисобининг ҳам ўзгаришига олиб келади. Ижтимоий ривожланишнинг ҳар бир боскичида хўжалик ҳисоби ўз максади, вазифаси, шакллари ва ташкилий хусусиятларига эгадир. Бозор муносабатлари шароитида у ҳар доим аник ифодаланган бошкарув характерига эга.
Шундай килиб, кишилик жамиятининг ривожланиши хўжалик ҳисобининг мазмунини аниклаб, унинг ўзгаришига шароит яратиб беради, яьни уни у хизмат килаётган бошкариш механизмининг хусусиятларига боғлик ҳолда тарихан шартли килиб кўяди. Хўжалик ҳисоби инсоният ривожланишининг ҳар бир боскичидаги хўжалик фаолиятини ташкил килиш хусусиятларини акс эттиради. Бундан хулоса килиш мумкинки, хўжалик ҳисоби, хўжалик операцияларини микдорий акс эттиришидан ташкари уларга сифат тавсифини ҳам беради. Юкоридагиларни умумлаштириб, хўжалик ҳисобини куйидагича таьрифлаш мумкин:
Хўжалик ҳисоби деб хўжалик фаолиятининг ривожланиш истикболларини аниклаш, уни бошкариш ва назорат килиш максадида шу жараённи микдорий (киймат, меҳнат) акс эттириш ва сифат жиҳатидан тавсифлашга айтилади. Хўжалик ҳисоби тўғрисидаги умумий фикрни аниклаштириш ва унинг тарихий хусусиятини яхширок тушуниб олиш учун давлат монополияси мулкчилиги ва бозор иктисодиёти ривожланиши шароитидаги унинг мазмунини кўриб чикиш лозим. Бунда улардаги амал килаётган иктисодий конунларнинг хусусиятларидан келиб чикиш лозим, чунки ҳисобнинг ўзига хос хусусиятлари мана шу конунлар билан белгиланади.
Маьлумки, бозор иктисодиёти шароитида фойда олиш асосий иктисодий максад бўлиб ҳисобланади. Демак, тадбиркорлар томонидан ўз корхоналаридан фойда олиш бозор иктисодиётида хўжалик фаолиятининг бош рағбатини англатади.
Асосий иктисодий конун хўжалик фаолиятининг максадини, демак, хўжалик ҳисобининг ҳам максадини белгилайди.
Бозор иктисодиёти шароитида мулкдорлар хўжалик ҳисобидан максимал даражада фойда ундириш ва ўстириш учун фойдаланади ва бунда мулк эгалари унинг ёрдамида кўйилган маблағлар ва капиталнинг юкори самарали ишлатилиши устидан кузатишни амалга оширишга ҳаракат килишади.
Бозор иктисодиётидаги хўжалик ҳисобининг максади фойданинг шаклланиш жараёни устидан кузатиш ҳисобланиб, унинг ёрдамида тадбиркорлар ишлаб чикариш ҳажмини ошириш, маҳсулот (иш, хизмат)лар сифатини яхшилаш ҳамда яратилган маҳсулот таннархини камайтириш имкониятига эга бўладилар.
Бозор иктисодиёти шароитида ишлаб чикариш воситаларининг катта кисмига эга бўлган тадбиркорларнинг манфаатига риоя килинади. Хўжалик ҳисобидан ҳам худди шу йналишда фойдаланилади. Унинг ёрдамида тадбиркорлар ишлаб чикариш самарадорлигини оширишнинг янгидан - янги воситаларини топиб, амалга оширилаётган фаолиятдан энг юкори ютукларга эга бўладилар ва уларни олиш йлларини аниклайдилар.
Шундай килиб, бозор иктисодиётида хўжалик ҳисобидан, асосан тадбиркорлар - мулк эгалари манфаати учун фойдаланилади. Шуни таькидлаш лозимки, бунда хўжалик ҳисоби тадбиркорлар учун нафакат ҳисобот тузиш учун курол бўлибгина колмай, у энг аввало корхона фаолиятининг юкори самарадорликка эришиши учун ишаб чикаришни бошкариш куроли сифатида хизмат килади.
Бозор иктисодиёти шароитида хўжалик ҳисобининг кўрсаткичлари ички ва ташкига бўлиниб, ахборотдан ҳам ташки ҳамда ички кизикувчилар-менежерлар томонидан фойдаланилади. Табиийки, хўжалик ҳисобининг бу маьлумотлари мулкчиликнинг ҳар хил шаклдаги ҳамда соғлом ракобатчиликнинг ривожланиши шароитида обйектив равишда ташки - эьлон килинадиган ва ички - тижорат сири ҳисобланган кисмларга бўлиниши керак. Буни юзага чикариш учун тижорат сирини ҳимоя килувчи конун ишлаб чикилиши керак бўлади. Бундай конун тадбиркорларга ўз корхоналарининг иши билан танишиш учун факат ташки фойдаланувчиларга мўлжалланган ахборотни бериш ва тижорат сири ҳисобланган ички ахборотни саклаб колиш ҳукукини беради. Шу билан бирга таькидлаш лозимки, тадбиркорларнинг хўжалик фаолияти ўз максадларига муносиб равишда ахборотларда бузиб кўрсатишнинг олдини олиш учун бозор муносабатлари механизмининг зарур шартларидан ҳисобланган мустакил аудиторлик фаолияти кенг ривожлантирилиши керак.
Ишлаб чикариш воситаларига хусусий мулкчилик шароитида мулк эгаларининг мавжуд имкониятларидан келиб чиккан ички режалаштириш ўз ривожини топиши керак.
Бозор иктисодиёти шароитида хўжалик ҳисоби ҳар бир тадбиркор томонидан ўзининг хоҳишига караб ташкил килиниб, умумбелгиланган талабларга риоя килиш билан бирга бошкаришнинг маьмурий - буйрукбозлик тизимига хос бўлган катьий тартибга солинган ҳисобнинг ўрнига давлат томонидан кўйиладиган тартиботини минимумгача камайтириб боради.
Хўжалик ҳисобининг умумий услубий асосларига риоя килиш шароитида, унинг нафакат шакллари ва ташкил килиниши ҳар хил бўлмай, ҳаттоки, ҳисоб кўрсаткичларини олиш услубияти ҳам ҳар хил бўлиши мумкин. Натижада хар хил мулк эгалари ихтиёрида бўлган корхоналардаги бир хил турдаги кўрсаткичлар ҳар хил йл билан ишлаб чикилиши мумкин, лекин эьлон килинадиган ҳисоботдаги маьлумотларнинг солиштирувчанлигини таьминлаш учун бухгалтерия ҳисобга илова килинган тушунтириш хатида корхона томонидан кабул килинган ҳисоб сиёсати ҳакида изоҳлар келтирилиши керак.
Бозор иктисодиёти шароити мулкчилик тузилишининг ўзгариши, турли тавакалчилик ва номаьлумликларни юзага келиши, инвестиция, кимматли коғозлар, ўз аксияларини чикариш ва сотиш, валюта ва кўчмас мулк муомалаларини вужудга келиши билан ифодаланади.
Бундай шароитда корхона бозор конюктурасини ўрганади, ўз фаолияти-ни мустакил ривожлантиради, истеьмолчиларни кидириб топиш билар шуғулланади, товар, иш ва хизматларни, корхоналарнинг сотиш нархини ўзи белгилайди, тижорат банки кредитлари ва бошка инвесторларнинг маблағларини жалб килади.
Бундай фактларни тўғри ҳисобга олиш ва бошкариш, шунингдек, баркарор ривожланишини таьминлаш учун ахборотларни йиғиш ва ишлаб чикишнинг самарали тизими зарур.
Шундай килиб, бухгалтерия ҳисоби - бу фаолият кўрсатаётган субйектнинг мулки, мажбуриятлари, хўжалик операциялари ва уларнинг ҳаракатини ёппасига ҳамда узлуксиз ҳужжатлаштириш йли билан тартибли йиғиш, назорат килиш, ўлчаш, рўйхатга олиш, пул ўлчовида ишлов бериш тизимидир.
Бухгалтерия ҳисобининг асосий максади - тўлик ва ишонарли ахборотларни шакллантириш, ички ва ташки фойдаланувчиларни у билан таьминлаш, шунингдек бошкарув ва бухгалтерия карорлар кабул килиш учун ахборотлардан фойдаланиш.
Демак, бухгалтерия ҳисоби бу -

  • субйектнинг иктисодиёти тўғрисида микдорий (бухгалтерия) ахборот берувчи ахборот тизимидир;

- иктисодий ахборотни аниклаш, назорат килиш, ўлчаш ва узатиш жараёнидир;

  • чекланган ресурслардан фойдаланиш усулини танлаб олишда зарурдир.

Бухгалтерия ҳисобини корхона тўғрисидаги бухгалтерия ахборотлар билан таьминловчи тизим, бизнес амалиётига иктисодий назарияни амалда кўлловчи, жаҳон ишбилармонлар тили, соликка тортиладиган базани шакллантириш усули десак, бозор иктисодиёти шароитида бухгалтер - бухгалтерия ахборотлар менежери, бухгалтерия ахборотлар билан таьминловчи мутахассис, бухгалтерия асосда карорлар кабул килиш бўйича менежерга фаол ёрдамчи ва ниҳоят корхона фаолиятини тубдан яхшиловчи шахсдир.
Корхоналарни бошкаришда хўжалик ҳисобидан самарали фойдаланиш ҳамда асосланган бошкарув карорларини кабул килиш учун маьлум талабларга риоя килиш керак. Бу талаблар бухгалтерия ҳисобининг халкаро стандартлари билан белгиланган.
Амалиётда бухгалтерия ҳисоби олдига аньанавий равишда куйидаги талаблар кўйилган: ҳисоб кўрсаткичларининг режа кўрсаткичлари билан солиштирувчанлиги; ўз вактидалиги, аниклиги ва обйективлиги; тўлалиги; равшанлиги; тежамлилиги ва ҳаммабоплиги. ва х.к.
Нисоб кўрсаткичларининг режа кўрсаткичлари билан солиштирувчанлиги - ҳисоб кўрсаткичларининг марказлаштирилган тартибда белгиланган режа кўрсаткичлари билан солиштириш мумкинлигини таьминлашни назарда тутади. Корхонани ривожлантириш режалари корхонанинг ўзи ишлаб чикадиган бозор иктисодиёти шароитида ички ишлаб чикаришни режалаштириш нуктаи назаридан кўрилиши керак. Ўз вактидалиги, аниклиги ва обйективлиги талабига келсак, шуни айтишимиз лозимки, халкаро стандартларга биноан ўринлилик, аҳамиятлилик ва моддийлилигига кўпрок аҳамият берилади. Бухгалтерия ҳисобида назарийдан кўра амалий томонга кўпрок эьтибор берилиши керак.
Тежамлилиги ва ҳаммабоплилиги. Бозор иктисодиёти шароитида бу талаб чегараланган бўлади. Тежамлиликни назарда тутганда ахборотни уни ҳосил килиш сарфлари билан солиштириш асосида унинг муҳимлилигидан келиб чикиш лозим.
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Конунига биноан махсус талаблар билан белгиланган ва уларга асосланган ҳолда ҳисоб юритилиши ҳамда ҳисобот тузилиши лозим бўлган бухгалтерия ҳисобининг асосий тамойиллари куйидагилардир: иккиёклама ёзув; узлуксизлик; хўжалик операциялари, активлар ва пассивларнинг пулда баҳоланиши; аниклик; ҳисоблаш; эҳтиёткорлик; мазмуннинг шаклдан устунлиги; кўрсаткичларнинг киёсланувчанлиги; бухгалтерия ҳисоботнинг бетарафлиги; ҳисобот даври даромадлари ва харажатларининг мувофиклиги; активлар ва мажбуриятларнинг ҳакикий баҳоланиши.
Бухгалтерия ҳисобида хўжалик операциялари ўлчов обйекти бўлиб ҳисобланади. Улар фирманинг бухгалтерия аҳволига таьсир киладиган хўжалик ҳаётининг ҳодисаларидир. Операциялар икки томонлама бўлиб, мустакил шериклар ўртасида кийматликларни алмаштиришдан ёки бир томонлама, станок ва асмавзу-ускуналарнинг эскириши, фоизлар бўйича суммаларнинг доимий жамғарилиши ва бошкалардан иборат бўлиши мумкин.
Хўжалик ҳисоби томонидан камраб олинадиган обйектлар ракам кўрсаткичлари воситасида акс эттирилади. Уларни олиш учун хўжалик ҳисобида моддий, меҳнат ва киймат ўлчовлари кўлланилади.
Моддий ўлчов маьлумотларни санаш, тортиш, ўлчаш йли билан олиш учун хизмат килади. Бу узунлик (метр, сантиметр, миллиметр), оғирлик (грамм, килограмм, тонна), ҳажм (квадрат метр, литр, кубометр) ва бошка ўлчамлардир. Улардан кайси бирини танлаш ҳисобга олинадиган обйектларнинг хусусиятига боғлик. Моддий ўлчовлардан асосан товар моддий кийматликларнинг микдорини ҳисобга олишда фойдаланилади. Улар захиралар даражасининг энг мувофиклиги ва моддий ресурсларнинг бут сакланиши устидан назорат килишда алоҳида аҳамият касб этади. Материалларнинг ҳар хил навларини ва номлари бўйича ҳисобга олишда улардан фойдаланиш нафакат микдорий кўрсаткичларини бера колмай, шу кийматликларнинг сифат тавсифини ҳам беради. Лекин улардан факат бир турдаги буюмларни ҳисобга олиш учун фойдаланиш мумкин. Har Турли хил бўлган предметларнинг натура кўрсаткичларини жамлаш мумкин эмас.
Демак, моддий ўлчовлари ёрдамида корхонанинг моддий кийматликларини тавсифловчи умумлаштирилган кўрсаткич олиниши мумкин эмас.
Меҳнат ўлчови сарфланган меҳнат микдорини ҳисоблаб чикиш учун кўлланилади ва киши-куни, киши-соати бирликларида ифодаланади. Меҳнат ўлчови ёрдамида меҳнат унумдорлиги кўрсаткичлари, корхона ходимларининг иш ҳаки ҳисоблаб чикилади, ишчиларнинг ишлаб чикариш нормалари белгиланади ва назорат килинади. Бу ўлчов кўпинча моддий ўлчови билан биргаликда кўлланилади. Масалан, ишлаб чи^аришнинг нормаларини бажарилишини назорат килишда маҳсулотнинг у ёки бу микдорини ишлаб чикариш учун канча вакт сарфланаётганлиги ҳисоблаб чикилади; меҳнат унумдорлигини ҳисоблаб чикишда - уларнинг вакт бирлигвдаги (кун, соат) ишлаб чикариш микдори канча эканлиги ва ҳоказолар ҳисоблаб чикилади. Шундай килиб, меҳнат ўлчови ёрдамида у ёки бу жараёндаги меҳнат сарфларининг самарадорлиги аникланади.
Натура ўлчовларидан фаркли ўларок, меҳнат ўлчовлари айрим ҳолларда, масалан, маҳсулотнинг ҳар хил турларини ишлаб чикаришга килинган меҳнат сарфлари микдорини аниклаш учун фойдаланиладиган нормалаштирилган вакт кўрсаткичларини ҳисоблаб чикиш йли билан ҳар хил бўлган ҳажмларни ўзаро солиштириш имконини беради.
Иш вактидан универсал ўлчов бирлиги сифатида меҳнат сарфларини бевосита ҳисобга олиш учун фойдаланилади.
Киймат ўлчови ҳисоб обектларини ягона, бир хил ифодалашда кўлланилади. Ўзбекистон Республикасида пул ўлчови вазифасини сўм ва унинг кисми бўлган тийин бажаради. Киймат ўлчов ёрдамида ҳар хил бўлган хўжалик маблағлар ва жараёнларнинг умумлаштирилган кўрсаткичлари, масалан, корхонадаги ҳар хил материалларнинг умумий ҳажми ёки ундаги ишлаб чикарилаётган маҳсулотга килинган барча харажатларнинг умумий суммаси ҳисоблаб чикилади.
Киймат ўлчовидан фойдаланиш киймат конунининг мавжудлиги билан белгиланади, чунки унда хўжалик фаолиятининг энг муҳим кўрсаткичлари факат пул шаклида ифодаланиши мумкин.
Киймат ўлчови ёрдамида корхона фаолиятини режал
аштириш ҳамда корхона ва унинг таркибий кисми фаолияти натижалари устидан назорат амалга оширилади. У корхона ва ташкилотларнинг кредит ва ҳисоб-китоб алокаларини ифодаловчи восита бўлиб ҳисобланади.
Бинобарин, пул ўлчови хўжалик фаолиятининг энг муҳим бўлган микдорий ва сифат кўрсаткичлари ҳисобланган ишлаб чикариш ҳажми, фойда, рентабеллик, ликвидлик корхонанинг тўлов кобилияти ва бошка кўрсаткичларни ҳисоблаб чикиш учун зарурдир. Киймат ўлчови ҳисобда кўпинча моддий ва меҳнат ўлчовлари билан биргаликда кўлланилади.


2. Хўжалик ҳисобининг турлари


Бухгалтерия ҳисоби бутун мамлакат бўйича ҳамда ҳар бир корхона, ташкилот ва муассаса бўйича белгиланган ишлаб чикариш дастурининг бажарилишини акс эттиради.


Хўжалик ҳисобининг олдига кўйилган вазифаларига караб, уларнинг уч тури мавжуд: оператив, статистик ва бухгалтерия ҳисоби.
Оператив ҳисоб- айрим хўжалик операциялари ва жараёнларини бевосита улар содир бўлаётган вактида бошкариш максадида жорий кузатиш ва назорат килиш тизими бўлиб ҳисобланади. Бу ҳисобнинг корхона ва унинг таркибий бўлинмаларига жорий раҳбарлик килиш максадида маьлумотларни оператив равишда олиш ва улардан фойдаланиш унинг фарк киладиган белгиси ҳисобланади.
Оператив ҳисоб турли-туман хўжалик хрдисаларни ўз ичига олиб, асосан ишлаб чикариш - техника хусусиятидаги кўрсаткичлар билан таьминлайди. У маҳсулот ишлаб чикариш бўйича топширикларнинг бажарилаётганлиги, харажатлар нормативларидан кундалик четга чикишлар, иш кучидан фойдаланиш ва асмавзу-ускуналарнинг юкланганлик даражаси, шартномаларга риоя килиниши - мол йетказиб берувчилар ва харидорлар билан тузилган контрактларнинг бажарилиши ҳакидаги маьлумотлар билан таьминлайди. Оператив ҳисобда ўлчовларнинг ҳамма турлари - моддий, меҳнат ва киймат ўлчовларидан фойдаланилади. Лекин ҳисобнинг бу тури асосан бир турдаги операцияларни акс эттирганлиги ва ундан умумлаштирилган кўрсатклчлар талаб килинмаганлиги сабабли, унда асосан моддий ва меҳнат ўлчовларидан фойдаланилади.
Назоратнинг оперативлигини таьминлаш учун хўжалик операцияларининг бориши ҳакидаги ахборотни тезрок олиш керак бўлади. Шунинг учун оператив ҳисобнинг маьлумотлари иложи борича осонрок йл билан кайд килиниши мумкин. Уларни бевосита кузатиш йли билан йетказишади, телефон, факс, модем оркали, компютер алокаси ёрдамида ва бошка йллар билан хабар килишади. Ҳозирги вактда оператив ахборотни олиш учун механика ва автоматик ўлчов, тартибга солувчи асмавзулар, мосламалардан фойдаланиш тобора кенгайиб бормокда. Ҳисобни бундай ташкил килиш хўжалик операцияларининг бориши устидан уларнинг амалга оширилиши вактида бевосита бошкариш имконини беради.
Оператив ҳисобнинг маьлумотларидан мутлак аниклик талаб этилмайди, чунки уларнинг асосий вазифаси - кузатилаётган обйектларда содир бўлаётган ўзгаришларни тезлик билан хабар килишдир. Шунинг учун амалиётда оператив ҳисобдан факат тахминий ахборотни олиш билан кифояланадилар. Лекин бу ахборот йетарли даражада тўғри бўлиши керак, зероки, унга караб содир бўлган ўзгаришларнинг ҳажми ва тавсифи ҳакида ишончли хулоса килиб, хатосиз бўлган бошкарув карорларни кабул килиш мумкин бўлсин.
Оператив ҳисоб корхонанинг ҳар хил бўлинмалари - бўлимлари, сехлари, омборлари ва ҳоказолар томонидан юритилади.
Оператив ахборот ёрдамида - менежерлар ишлаб чикариш, фойда бўйича топширикни бажарилишининг бориши, корхонани таьминлаш ва маҳсулот сотишси бўйича топширикларнинг бажарилиши, товар моддий кийматликлар захирасининг даражаси ҳамда бошка корхоналар, ташкилотлар, муассасалар билан ҳисоб-китобларнинг ҳолати ва бориши ҳакидаги маьлумотларни олишда фойдаланишади.
Оператив ҳисоб корхонани ишчи кучи билан таьминланганлиги, унинг ҳаракати, ходимларнинг малакасини ошириш ва бошкалар устидан назорат килиш учун зарурдир. Сехлар, омборлар ва бошка бўлинмалар ходимлари ундан маьлум хўжалик кисмидаги топширикларнинг бажарилиши ҳакидаги маьлумотлар олишади.
Оператив ҳисобдан ишлаб чикариш бўлинмаларида содир бўлаётган операциялар ёки жараёнларнинг бориши ҳакидаги ахборотларни олишда кенг фойдаланилади. Бу йерда у махсус графиклар, хабарчи тахталар ва бошкалар ёрдамида амалга оширилади.
Оператив ҳисобнинг баьзи маьлумотларидан факат корхонанинг таркибий кисмидагина фойдаланилмай, улардан бошкарув органларида ҳам фойдаланилади. Бундай маьлумотлар умумлаштирилиб, ички оператив ҳисобот таркибига киритилиши мумкин. Оператив ҳисоботнинг кўрсаткичлари айрим тармоклар ва бутун халк хўжалиги микёсида тегишли жараёнларни бориши устидан кузатиш ва ахборотни умумлаштириш учун хизмат килади. Оператив ҳисоботдан, масалан, маҳсулот иишаб чикариш, хом ашё билан таьминланганлик, ишга келиш, экиш ва ҳосил йиғишнинг бориши ҳакида ва бошка маьлумотлар олинади. Оператив ҳисобнинг маьлумотлари улардан кейинчалик фойдаланишда бухгалтерия ёки статистик ҳисобда кайта ишланади.
Статистик ҳисоб- оммавий хўжалик ҳодисалар тўғрисидаги маьлумотларни йиғиш ва ишлаш тизимидан иборат. Хўжалик ҳисобининг бу тури бутун хўжалик ва унинг тармокларининг ривожланиш жараёнини ўрганишга йналтирилган. Ундан корхона, ташкилот ва муассасаларда содир бўлаётган турли-туман оммавий ҳодисаларни кузатиш учун фойдаланилади. Унинг ёрдамида хўжалик фаолиятининг турли-туман микдорий ва сифат кўрсаткичлари ҳисоблаб чикилади. Саноатда бундайларга, масалан, ишлаб чикариш ҳажми, ўртача иш ҳаки, иш вактидан фойдаланиш, меҳнат унумдорлиги даражаси ўсиши ва ҳоказо кўрсаткичлар киради. Дастлабки статистик кузатувларнинг маьлумотлари туманлар, вилоятлар ва умуман республика халк хўжалигининг айрим тармоклари бўйича умумлаштирилади.
Статистик ҳисоб статистика фани - статистика усулларидан фойдаланади. Мустакил ижтимоий фан сифатида статистика факат хўжалик ҳодисаларинигина ўз ичига олмай, жамият ҳаётининг бошка томонларини ҳам камраб олади. Жумладан, унинг ёрдамида аҳоли сони, таркиби ва ҳаракати, халк хаётининг моддий ва маданий даражаси, унинг ижтимоий ҳаёти ҳакидаги кўрсаткичлар олинади.
Хўжалик ходисалари ҳакидаги маьлумотлар статистик ҳисоб томонидан оператив ва бухгалтерия ҳисоби корхона, ташкилот ва муассасаларда мустакил равишда ташкил килинадиган дастлабки ҳисобдан олинади. Баьзи маьлумотлар статистик кузатувнинг алоҳида шакллари - кайта рўйхатга олиш ва текширишлар ёрдамида олинади. Узлуксиз кузатиб бўлмайдиган оммавий ҳодисаларни тавсифлаш учун дастлаб кузатиш усулидан кенг фойдаланилади.
Тармоклар, халк хўжалиги микёсидаги хўжалик ҳодисаларини тавсифловчи маьлумотлар асосан махсус давлат статистика органлари - Макроиктисодиёт ва статистика вазирлигининг статистика бошкармаси томонидан олинади ва ишлаб чикилади. Дастлабки материалларни илмий ишлаш ва тахлил килиш олинган кўрсаткичларни улар томонидан йиғиш ва гуруҳлаш, ўртача сонлар усули, нисбий жамлаш, индекслар, динамик каторлар ва шу каби махсус усуллардан фойдаланиш ёрдамида амалга оширилади.
Статистик ҳисобнинг кўрсаткичларини ҳисоблаб чикиш учун ҳам барча мавжуд ўлчовлар - натура, меҳнат ва пул ўлчовларидан, ўрганилаётган ҳодисанинг мазмуни ва кўйилган вазифаларига караб фойдаланилади.
Бухгалтерия ҳисоби- ички бошкариш ва ташки истеьмолчиларнинг максадлари учун жорий ва якуний ахборотни олиш билан корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг хўжалик фаолияти устидан узлуксиз ва ўзаро боғлик бўлган кузатиш ва назорат килиш тизимидан иборат.
Бухгалтерия ҳисоби ёрдамида хўжаликда мавжуд бўлган ҳар хил турдаги моддий кийматликлар ва пул маблағларининг микдори, бошка корхона ва ташкилотлар билан ҳисоб-китобларнинг ҳолати, ундаги бошка ресурсларнинг умумий ҳажми ҳакида маьлумотлар олинади; тайёрланган материаллар, ишлаб чикарилган ва сотилган маҳсулот ҳажми ва таннархи аникланади; хўжалик фаолиятининг бухгалтерия натижалари - фойда ёки зарар ҳисоблаб чикилади; корхонанинг рентабеллиги ҳамда корхона ва унинг таркибий кисмлари бошка катор кўрсаткичлари ҳисоблаб аникланади.
Бухгалтерия ҳисобида ҳам оператив ва статистик ҳисобдаги каби барча ўлчовлар - натура, меҳнат ва пул ўлчовлари кўлланилади. Лекин унда пул ўлчовга алоҳида аҳамият берилади, чунки у бухгалтерия ҳисобининг умумлаштирувчи кўрсаткичларини олиш имконини беради. Шунинг учун пул ўлчовда бухгалтерия ҳисобининг барча обйектлари, гарчи улар натура ва меҳнат ўлчовларида акс эттирилган бўлса ҳам, албатта, пул ўлчовида ифодаланади.
Пул ўлчови ёрдамида бухгалтерия ҳисоби, масалан, куйидаги умумлаштирувчи кўрсаткичларни беради: корхонанинг барча маблағлари ҳажми, ишлаб чикаришга килинган харажатлар, давр харажатлари, кўзда тутилмаган харажатлар, маҳсулотнинг ишлаб чикариш таннархи, сотишдан олинган ялпи тушум, моржинал фойда ва шу кабилар.
Бухгалтерия ҳисобининг энг муҳим хусусиятларидан бири шундаки, унда барча хўжалик операциялари ёппасига кайд килинади. Бу нарса барча хўжалик жараёнларининг тўла тавсифини олиш учун зарурдир.
Бухгалтерия ҳисобининг бошка хусусияти, унинг ҳужжатланишидир. Бухгалтерия ҳисоби тизимида кайд килинадиган хар бир операция дастлаб ҳужжатлаштирилиши керак. Ҳужжат бухгалтерия ҳисоби маьлумотларининг ягона манбаи ҳисобланади. Барча операцияларни камраб оладиган ҳужжатларнинг мавжудлиги бухгалтерия ҳисоби маьлумотларидан моддий жавобгар шахслар фаолияти устидан назорат килиш учун фойдаланиш ва бошкариш учун асосланган маьлумотлар олиш имкониятини беради.
Бухгалтерия ҳисобида йиғма якунланган кўрсаткичларни олиш учун йиғилган маьлумотларни илмий ишлашнинг махсус усулларидан фойдаланилади. Бу усулларнинг муҳим хусусиятлари шундан иборатки, улар алоҳида ажратиб олинган корхона, ташкилотлар ва муассасаларнинг бутун хўжалик фаолиятини узлуксиз ва ўзаро боғланган ҳолда акс эттирилишини таьминлайди.
Бухгалтерия ҳисобининг маьлумотлари айрим корхона, ташкилот ва муассасалар ҳамда маьлум бир компания таркибига кирадиган корхоналар гуруҳи бўйича бошкарув карорларини кабул килиш ва уларнинг ишини аудит килиш учун аудит манбаи сифатида хизмат килади. Бухгалтерия ҳисобининг катор кўрсаткичлари умумлаштирилган кўринишда корхонанинг бухгалтерия ҳолатини баҳолашда ишлатилади.
Умумлаштирилган кўрсаткичларнинг бир гуруҳи фаолиятни баҳолашда кўпинча бухгалтерия ҳисобининг маьлумотларига асосланадиган статистика ёрдамида олинади.
Бозор иктисодиёти шароитида бухгалтерия ҳисобининг ягона тизими ўзаро боғлик бўлган икки кисмдан раҳбарият томонидан ички фойдаланиш учун ўлчанадиган, ишланадиган ва топшириладиган ҳисоб ахборотининг барча турларини ўз ичига олади. Бухгалтерия ҳисоб раҳбарият томонидан фирма ичида ипшатиладиган ахборотдан ташкари, ташкилотдан ташкаридагиларга хабар килинадиган ахборотдан иборат бўлади.
Хўжалик ҳисобининг ҳар бир тури - оператив, статистик ва бухгалтерия ҳисоби корхоналарни, ҳудудлар ва республика бошкарув жараёнида маьлум рол ўйнайди.
Ҳисобнинг ўзаро чамбарчас боғланган учта тури халк хўжалик ҳисобининг ягона тизимини ташкил килади. Бу тизимнинг тўғри тузилиши ва доимий ривожлантирилиши бозор иктисодиёти шароитида муҳим аҳамият касб этади.
Ҳисобнинг барча турларининг вазифалари умуман олганда бир хилдир, лекин улар алоҳида олинган обйектларга нисбатан ҳал этилади.
Статистик ҳисоб бухгалтерия ҳисобининг, айникса, якуний маьлумотларидан кенг фойдаланади. Бунда у бу маьлумотлардан баьзи тармоклар ва халк хўжалиги микёсида ҳар хил умумлаштирувлар учун заминий материаллар сифатида фойдаланади. Ўз навбатида бухгалтерия ҳисоби ҳам кўп ҳолларда статистика маьлумотларидан фойдаланади. Жумладан, ишчиларнинг иш ҳакини аниклашда статистика усуллари билан ҳисоблаб топилган ишлаб чикариш нормалари бажарилиши кўрсаткичларидан фойдаланилади.
Хўжалик ҳисоби уч турининг ўзаро боғликлиги ягона дастлабки ҳужжатлаштиришдан фойдаланиш билан таьминланади. Ягона дастлабки ҳужжатлаштириш деганда ҳисобнинг барча турларидаги операцияларни акс эттириш учун бир турдаги маьлумотлардан ва бир турдаги ҳужжатлардан фойдаланиш тушунилади. Бундай амал ҳисоб кўрсаткичларидаги карама-каршиликларни бар-тараф килади ва ҳисобдаги параллеллик билан ишлашни юзага келтиради.
Хўжалик ҳисобининг ҳар хил турлари ва унинг бутун тизими узлуксиз ривожланиб боради. Дастлабки маьлумотларни йиғиш, техникаси, ишлаш услублари яхшиланиб бормокда. Шуни таькидлаш лозимки, халкаро стандартларига жавоб берадиган ва бозор иктисодиёти хусусиятларига мос келадиган ҳисобнинг янги тизимини ишлаб чикишда, олимлар ва амалиётчилар ривожланган бозор иктисодиётидаги мамлакатларда бу соҳада яратилган нарсаларга кўр-кўрона ёндошаётганлари йк. Лекин хориж мамлакатларининг амалиётини ўрганиш, уларни чукур ва ҳар томонлама таҳлил килиш Ўзбекистон Республикасида хўжалик ҳисобини такомиллаштириш имкониятини беради.



Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling