5ed74bbeae5497.79964865

Sana01.01.1970
Hajmi
#119129
Bog'liq
5ed74bbeae5497.79964865


Курс иши ва лойиҳаси, лаборатория ишларини бажариш бўйича услубий кўрсатмалар
Курс лойиҳасининг мақсади курсантларни мустақил ишлаш қобилиятини ривожлантириш, олган назарий билимларини қўллашда амалий кўникмалар ҳосил қилиш, мустақил ечимлар қабул қилишдир.
Курс иши ва лойиҳалари қуйидаги тузилишдан иборат бўлади:
- титул варағи;
- кириш;
- асосий қисм;
- хулосалар;
- фойдаланилган адабиётлар рўйхати;
- иловалар.
Титул варағида қўмита, ўқув юрти, кафедранинг номи, курс ишининг мавзуси, бажарувчининг ФИШ., факультети, курси, гуруҳи, текширувчининг ФИШ., илмий унвони.
Кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, мақсади ва вазифалари, амалий аҳамияти ва муаммоли томонлари ёритилади.
Асосий қисмида мавзуга тавсиф бериш билан бирга, мавзунинг умумназарий муаммолари ёритилади. Шунингдек, амалиёт жараёнида тўпланган материаллардан, статистик маълумотлар (мавжуд бўлса) келтирилади.
Хулоса ва таклифлар қисмида курс иши бўйича чиқарилган хулосалар, курс иши устида ишлаш даврида кузатилган муаммолар мужассамлаштирилади.
Фойдаланилган ва ўрганилган адабиётлар рўйхатида курс ишини бажариш жараёнида фойдаланилган ва ўрганиб чиқилган адабиётлар, меъёрий ҳужжатлар, нашр қилинган илмий мақолалар рўйхати келтирилади.
Адабиётлар рўйхати алфавит тартибида муаллифлари, нашриёти, чоп этилган йили кўрсатилган тартибда тузилади. Хорижий адабиётлар рўйхат охирида берилади.
Тайёр курс иши кафедрага такдим этилади ва курсант курс ишини ҳимоя қилади ҳамда баҳоланади.


Курс ишини расмийлаштиришнинг умумий талаблари
Курс иши берилган топшириқ асосида шахсан курсант томонидан бажарилади. Курсант – иш муаллифи танланган қарорнинг тўғрилигига ва унинг топшириққа мувофиқлигига, курс ишида кўчирмачилик ҳолатининг йўқлигига жавоб беради. Курс иши таълим стандартларида талаб этилганидек, тартибли расмийлаштирилган ва хатосиз, аниқ ва тушунарли тилда ёзилган бўлиши керак. Курс иши ёзишда тузилган матнда “мен” сўзи ўрнига “биз” сўзини ёзиш тавсия этилади. Курс иши
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling