2 5415828222656906693

Sana01.01.1970
Hajmi
#119432
Bog'liq
2 5415828222656906693


Самарқанд вилояти юридик коллежи 302-гуруҳ ўқувчиси ______________________________________ нинг 2019/2020 ўқув йили якунига кўра диплом олди амалиёти тўғрисидаги


Ҳ И С О Б О Т

Мен ........................................................ 2020 йил 4 май санасидан


15 майга қадар дирлом олди амалиётини ўтадим.
1-бўлим бўйича жиноят, фуқаролик ва иқтисодий ишлари бўйича судларида иш юритишда жиноят суд ишларини юритиш, суд мажлиси баённомасини тузиш, ҳукм (ажрим, қарор) билан танишиш, фуқаролик судига мурожаат қилиш ва суд ҳужжатлари устидан шикоят бериш тартиби фуқаролик суди ишларига оид процессуал ҳужжатлар, маъмурий суд ишларига оид процессуал ҳужжатлар ҳамда иқтисодий суд томонидан ишларни юритиш тартибини ўргандим.
2-бўлим бўйича адвокатурада юритиладиган ҳужжатлар, адвокатнинг жиноят, фуқаролик, маъмурий ҳуқуқбузарлик ва иқтисодий судлов ишларини юритишдаги иштироки тўғрисида маълумотларга эга бўлдим.
3-бўлим бўйича мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимларида иш юритиш тартиби, ахборот-маълумотли ҳужжатлар ва уларни расмийлаштириш тартиби, электрон ҳужжатларнинг айланиши ва электрон рақамли имзо, судлар ўзлари қабул қиладиган суд ҳужжатлари асосида берадиган ижро варақалари, мажбурий ижро бюросига келган хат,
ҳужжатлар ва аризаларни қабул қилиш, рўйхатга олиш ва жўнатиш тартиби давлат ижрочиларининг қарорларини ўргандим.
4-бўлим бўйича фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тартиби, далолатнома дафтарлари, уларни юритиш тартиби, гербли гувоҳномалар, давлат божини ундириш, никоҳ тузишни қайдэтиш,
никоҳдан ажралишни қайд этиш, фамилия, исм, отасини ўзгартириш (алмаштириш), ўлимни қайд этиш, фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини ўзгартириш,тиклаш ва бекор қилиш бўйича маълумотларга эга бўлдим.
5-бўлим бўйича давлат нотариал идораларида иш юритишда нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун нотариусга тақдим этилиши зарур бўладиган ҳужжатлар ва уларга қўйиладиган талаблар, кириш ва чиқиш журналларини юритиш тартиби, битим ва гувоҳномалар лойиҳалари, тасдиқловчи ёзувлар ёзиш, Реестр китобини юритиш, нотариал идораларда юритиладиган ҳужжатларнинг намуналари ўрганилди.
6-бўлим бўйича юридик хизмат фаолиятини амалга оширишда давлат ва хўжалик бошқарув органлари юридик хизмати, юридик хизматнинг шартнома ва талабнома, даъво ишларини ташкил қилиш, хўжалик
юритувчи субъектларнинг юридик хизмати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тузиш ва расмийлаштириш, ҳужжатларнинг намуналари ўрганилди.
7-бўлим бўйича бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) Бўлимида иш юритиш ҳужжатлари ўрганилган бўлса, 8-бўлимда Туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш Марказларида иш юритиш, Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари фаолиятининг асосий йўналишлари ўрганилди.
Шунингдек, амалиёт даврида кадрлар бўлимининг фаолият йўналишлари, меҳнат шартномаси ва уни расмийлаштириш тартиби,
буйруқ тузиш, меҳнат дафтарчаларини тўлдириш, меҳнат таътили, хизмат сафарини расмийлаштириш, кадрлар бўлимида юритиладиган ҳужжатлар намуналари ўрганилди.
302-гуруҳ ўқувчиси имзо ______________________________
16.05.2020
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling