2 5215188730934986597

Sana01.01.1970
Hajmi
#119572
Bog'liq
2 5215188730934986597



2019-2020 ЎҚУВ ЙИЛИ БИТИРУВЧИАЛРИНИНГ
ЯКУНИЙ ДАВЛАТ АТТЕСТАЦИЯСИНИ
ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 31 
мартдаги “Бакалавриат, магистратура ва клиник ординатура (резидентура) 
битирувчиларини тиббиёт муассасаларига ишлашга юбориш ҳақида”ги 97-
сонли буйруғига асосан 2019-2020 ўқув йили бакалавриат, магистратура ва 
клиник ординатура (резидентура) битирувчиларининг якуний Давлат 
аттестациялари онлайн шаклда 2020 йил 10 апрелидан 2020 йил 20 апрелига 
қадар ўтказилади. 
5510200-Педиатрия иши ва 5510100-Даволаш иши таълим йўналишлари 
битирувчилари учун 2 та фандан (Ўзбекистон тарихи ва Ихтисослик 
фанларидан), 5111003-Тиббий педагогик иш (Даволаш иши) таълим йўналиши 
битирувчилари учун 3 та фандан (Ўзбекистон тарихи, Ихтисослик ҳамда 
Педагогика ва психология фанларидан) якуний аттестация ўтказилади. 
Атесстация саволлари мажмуаси:
- “5510200-Педиатрия иши” ва “5510100-Даволаш иши” таълим 
йўналишлари бўйича 4 та саволдан (1- ва 2- саволлар Ўзбекистон тарихи 
фанидан, 3- ва 4- саволлар ихтисослик фанидан);
- 5111003-Тиббий педагогик иш (Даволаш иши) таълим йўналиши 
бўйича 5 та саволдан (1- ва 2- саволлар Ўзбекистон тарихи фанидан, 3- ва 4- 
саволлар ихтисослик фанидан, 5-савол Педагогика ва психология фанидан) 
ташкил топади. 
Аттестация чипта(билет)лари 1-31 сонлар билан рақамланади. Барча 
чипталар битирувчи талабаларга факультетлар кесимида (Telegram гуруҳи 
масъуллари томонидан) Telegram орқали жўнатилади. Битирувчи талаба ўз 
навбатида ўзининг туғилган санасига мос равишдаги чиптани (рақами бўйича) 
танлайди ва унга видео жавоб тайёрлайди. 
Видео жавоб тайёрлаш тартиби: 
1. Талаба ўзини таништиради (Факультети, гуруҳ рақами, фамилияси, 
исми, шарифи).
2. Чипта (билет) рақами айтилади.
3. Фан номи айтилади.
4. Савол ўқилади.
5. Юқорида айтилган саволга жавоб берилади.
Жавоб аниқ, лўнда бўлиши ва битта саволга жавоб 3 дақиқа (4 та савол 
бўйича жавоб 12 дақиқа, 5 та савол бўйича 15 дақиқа) дан ошмаслиги талаб 
этилади. Битта талабадан чипта (билет)даги барча фанлар ва саволлар кетма-
кетлигига қатъий риоя қилинган ҳолда 1 та видео жавоб қабул қилинади. 
Видео жавобларни тайёр бўлиши билан тақдим этиш (Telegram-да 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling