1-маъруза

Sana01.01.1970
Hajmi
#119937
Bog'liq
1-маъруза

Норасмий иқтисодиёт назарияси

И.ф.д..проф. Абулқосимов Ҳ.П.

режа

  • 1. Ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда «норасмийлик»
  • 2. Ривожланган мамлакатларда “норасмийлик”.
  • 3. “Норасмийлик”ни таҳлил қилишга неоинституционал ёндашувлар.
  • 4.Ўзбекистонда норасмий иқтисодий сектор
  • Норасмий иқтисодиётни тадқиқ этиш тарихини шартли равишда икки босқичга ажратиб ўрганиш мумкин:
  • I босқич (1970-1980 й.): эмпирик тадқиқотлар, бирламчи ахборотни тўплаш.
  • II босқич (1980-1990 й.): чуқур иқтисодий-назарий таҳлил, тўпланган ахборотни англаб етиш.

Ривожланаётган мамлакатларда “норасмийлик”.

  • Янги илмий йўналишнинг “отаси” деб инглиз социологи Кейт Харт тан олинган. У 1960 йиллар охирида Африканинг энг қолоқ мамлакатларидан бири Гана пойтахти Аккра шаҳри харобаларида олиб борган тадқиқотлар натижасида норасмий бандликни мавжудлигини кашф этди.
  • Қолоқ мамлакатларнинг шаҳар иқтисодиёти ҳеч қандай расмий рўйхатдан ўтмасдан, ҳукуматнинг бизнесга бўлган солиқ бўйича ва бошқа талабларини писанд қилмасдан шаҳар аҳолисини оддий, кундалик товарлар (озиқ-овқат, кийим-кечак, транспорт хизматлари ва бошқ.) билан таъминлайдиган кичик ва майда устахоналар, дўкончалар ва бошқа “микрофирмалар”нинг баҳайбат тўдаси сифатида намоён бўлди.
  • Норасмийликни тавсифини шакллантираётиб К.Харт “даромаднинг расмийлиги ва норасмийлиги ўртасидаги фарқ меҳнат ҳақи учун ишлаш ва ўзини-ўзи банд қилиш ўртасидаги фарққа асосланади”- деб қайд қилган эди. Унинг фикрича, асосий мезон бўлиб меҳнатни рационализацияси даражаси, унинг доимийлиги ва мунтазамлиги, белгиланган мукофотлашнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги хизмат қилади.
  • Ўша ерда. P. 68.

Норасмий секторда “расмий - норасмий” ва “қонуний - ноқонуний”ни қарама-қарши қўйилишига таянган ҳолда К.Харт шаҳар аҳолиси даромадларини уч гуруҳга ажратди:

  • а) расмий даромадлар – давлат ва хусусий сектордаги иш ҳақи, трансферт тўловлари (пенсиялар, ишсизлик нафақалари);
  • б) қонуний норасмий даромадлар –
  • бирламчи (қишлоқ хўжалиги),
  • иккиламчи (шартнома асосида ёки мустақил фаолият юритувчи ҳунармандлар, этикдўзлар, тикувчилар, пиво ишлаб чиқарувчилар ва ҳоказо)
  • ва уччиламчи (қурилиш, транспорт, йирик ва майда савдо) секторларида бандликдан, хизматлар ишлаб чиқаришдан (мусиқачилар, сартарошлар меҳнати; медицина ва маросим хизматлари) ва хусусий трансферт тўловларидан (совғалар, заёмлар) олинган даромад;
  • в) ноқонуний норасмий даромадлар – хизматлардан (нолегал судхўрлар, ўғирлик молларни сотиб олувчилар, наркотик сотувчилар, фоҳишалар, даюслар, контрабандачилар, рэкетирлар ва бошқалар меҳнатидан) ва трансфертлардан (ўғирлик, камомад)

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling