2kurs THF6 Abbasov Jasur

Sana01.01.1970
Hajmi
#120021
Bog'liq
2kurs THF6 Abbasov Jasur


МАНТИҚИЙ САВОЛЛАР
13. Талон-торож деганда, ўзганинг мулкини ёки мулкий ҳуқуқини қонунга хилоф равишда ўзи ёки учинчи шахс фойдасига қасддан, ғараз ниятда, қайтариб бермаслик шарти билан, ҳақини тўламасдан эгаллаш тушунилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасига мувофиқ, мамлакатимиз иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади.
Мулк дахлсиздир ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади, унга қилинган ҳар қандай тажовуз қонунга хилоф деб ҳисобланади.
Талон-торож қилиш бу ўзганинг мулкини ўзининг ёки бошқа шахсларнинг фойдаси учун, мулкдорга ёки ушбу мулкнинг бошқа эгасига зарар келтириб, қонунга хилоф тарзда ва ҳақ тўламай олиб қўйиш ҳисобланади.
Талон-торож қилиш кўп маъноли тушунча бўлиб, мулкка қарши жиноятларнинг муайян бир гуруҳини, яъни босқинчилик, товламачилик, талончилик, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан та¬лон-торож қилиш, фирибгарлик ҳамда ўғриликни ўз ичига қамараб олади.
Талон-торож қилишнинг объекти ўзгалар мулкидир.
ЖКнинг Х бобида назарда тутилган «Ўзгалар мулкини талон-торож қилишнинг» махсус объекти фуқаролик ҳуқуқининг мулк ҳуқуқи институти доирасига кирувчи шахснинг ўз мулкига эгалик қилиши, ундан фойдаланиши ва тасарруф этиши билан боғлиқ мулкий муносабатлар ҳисобланади. Мулкий муносабатлар доирасига шунингдек, мол-мулкни қонунга мувофиқ қўлга киритиш ҳуқуқини ҳам киритиш лозим.
Талон-торож қилишнинг предмети, инсон меҳнати синг¬ган, моддий ва маънавий қимматга эга, яъни истеъмол қийматига эга предметлар, кўчар ва кўчмас мулклар шунингдек, уй ҳайвонлари бўлиши мумкин.
Талон-торож қилиш предмети моддий борлиқ предмети син¬гари аниқ хусусиятларга, белгиларга (оғирлиги, сифати, ҳажми ва ҳоказо¬ларга) эга бўлиши керак.
Талон-торож қилишнинг предмети бўлиб фақатгина инсон меҳнати синган ва маълум иқтисодий қийматга эга бўлган мол-мулк, нарсалар бўлиши мумкин.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш зарурки, талон-торожнинг предмети фақатгина ўзганинг мулки, яъни айбдор эгалланаётган мулкнинг эгаси бўлмаслиги ёки унинг қонуний эгалигида бўлмаган мулк бўлади.
Объектив томондан талон-торож ўзганинг мол-мулкини ўз фойдасига ёки бошқа шахслар фойдасига қонунга хилоф равишда, бепул олиб қўйишда ифодаланади.
Ўзбекистон Республикаси қонунларида талон-торож қандай усулда содир этилганига қараб унинг учун жавобгарлик дифференциация қилинган.
Жиноят кодексида талон-торожнинг қуйидаги шакллари назарда тутилган:
1) босқинчилик (ЎзР ЖК 164-моддаси);
2) товламачилик (ЎзР ЖК 165-моддаси);
3) талончилик (ЎзР ЖК 166-моддаси);
4) ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш (ЎзР 167-моддаси);
5) фирибгарлик (ЎзР ЖК 168-моддаси);
6) ўғрилик (ЎзР ЖК 169-моддаси).
Ўзганинг мулкини талон-торож қилишнинг тугаллан¬ган вақти талон-торож қилишнинг шаклига боғлиқ бўлади. Кўп ҳолларда талон-торож қилиш айбдор ўзганинг мулкини эгаллаган ва ушбу талон-торож қилинган мулкни ўзининг хоҳишича ҳақиқий тасарруф этиш (сотиш, алмаштириш, яшириш ва ҳ.к.) имконияти пайдо бўлган вақтдан бошлаб тугалланган ҳисобла¬нади. Шунинг учун, агар айбдор ўзганинг мол-мулкини қўлга ки¬ритган бўлса-ю, бироқ ҳали уни ўз мулки сифатида тасарруф этиш имкониятига эга бўлмаса, қилмиш талон-торож қилишга суиқасд тариқасида квалификация қилиниши лозим. Босқинчилик ва товламачилик ҳоллари бундан мустасно бўлиб, бу жиноятларнинг тугалланиш вақти бошқа тартибда ҳал қилиниб, бу ҳақда қуйида маълумот бериб ўтамиз.
Субъектив томондан талон-торож ғараз мақсадларда тўғри қасд билан содир этилади. Жиноятнинг субъекти ўз ҳаракатларини ғайриқонунийлигини англайди, ўзгалар мулкини текинга қўлга киритишни ҳоҳлайди ва истайди. Бу ҳолатда жиноят содир этган шахснинг талон-торож қилинаётган мулкни эгаси ҳақидаги нотўғри тасаввури квалификацияга таъсир қилмайди.
Ғараз мақсад талон-торож қилишнинг зарурий белгиси ҳисоб¬ланиб, бу айбдорнинг ўзи учун ёки бошқа шахслар учун мод¬дий манфаат ундиришга бўлган уринишидир. Бу ҳолатда беғараз мақсадда масалан, ўзганинг мулкини келгусида қайтариб бериш мақсадида вақтинча фойдаланиш ёки фараз қилинган ҳуқуқлар доирасида ўзганинг мол-мулкини эгаллашга қаратилган ижтимоий хавфли қилмишлар ўғрилик ёки талончилик жинояти таркибини ташкил этмайди. Бундай ҳаракатлар иш ҳолатларига кўра ўзбошимчалик (ЖК 229-модда) ёки ЖКнинг Махсус қисмининг бошқа моддалари билан квалификация қилиниши мумкин.
Жиноятнинг субъекти қонунда белгиланган ёшга тўлган, ҳар қандай ақли расо шахс ҳисобланади. Жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган жиноят содир этишнинг ёши турли шаклдаги талон-торож жиноятлари учун бир хил эмас.
57. Давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиш жинояти учун жавобгарлик масалаларини таҳлил қилинг.
Давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши — Давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда бажариши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши тушунилади.
Жиноят объекти – давлат органининг, мулк шаклидан қатъи назар, корхона, муассаса ёки ташкилотнинг, жамоат бирлашмасининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг нормал фаолияти, нуфузи, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари.
Жиноят предмети моддий қимматликлар ёки мулкий йўсиндаги манфаат бўлиши мумкин.
Объектив томондан жиноят, биринчидан, давлат органи, мулк шаклидан қатъи назар, корхона, муассаса, ташкилот, жамоат бирлашмасининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг мансабдор шахс бўлмаган хизматчисининг хизмат вазифаси доирасига кирадиган муайян ишни бажариши ёки хизмат кўрсатиши эвазига ҳақ беришни ёки мулкий йўсиндаги манфаатни талаб қилишида; иккинчидан, фуқарони қасддан ўз ҳақ-ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилишининг олдини олиш учун ҳақ беришга мажбур этадиган аҳволга солиб қўйишда ифодаланади.
Субъектив томондан жиноят тўғри қасддан содир этилади.
Жиноятнинг мотиви– ғаразли.
Жиноят субъекти 16 ёшга тўлган, давлат органи, мулк шаклидан қатъи назар, корхона, ташкилот, муассаса, жамоат бирлашмаси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ишлаётган, мансабдор бўлмаган шахс бўлиши мумкин.
ЖК 214-моддаси 2-қисмида:
А) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
Б) кўп миқдорда ҳақ беришни талаб қилганлик учун жавобгарлик назарда тутилган.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling