1-мавзу

Sana01.01.1970
Hajmi
#120614
Bog'liq
1-мавзу

Кириш. Схемотехника ва микропроцессорли воситалар хақида асосий тушунчалари ва терминлар.

Режа: 1.Фаннинг мақсад ва вазифалари. 2. Узлуксиз ва рақамли сигналлар хақида тушунча. 3. Рақамли микросхемалар.нинг киришлари ва чиқишлари

Axборот ва коммуникация технологиялари мураккаб тизим синфига мансуб бўлиб, улар турли мураккабликдаги рақамли интеграл схемалардан ташкил топган. Шунинг учун ушбу тизимларни шакиллантирувчи рақамли қурилмаларни ўрганиш долзарб масалалардан бири хисобланади.Ушбу фан ахборот ва коммуникация технологияларида рақамли қурилмалар турларини, характеристикаларини, уларнинг тузилиши, ишлаш механизмлари ва улар ёрдамида яратиладиган мураккаб қурилмаларнинг технологик ва схематик хусусиятларини ўрганиш масалаларини ўз ичига олади. Мазкур фан талабаларга махсус фанларни ўзлаштиришда, кеинчалик эса ишлаб сиқариш, лойихалаш ва тадқиқот ишларида керак бўладиган асосий негиз тушунчаларни ўргатади.

Узлуксиз ва рақамли сигналлар Сигнал – бу вакт бўйича ўзгарувчан хар кандай физик катталик бўлиб, масалан, харорат, хаво босими, ток кучи ва бошқалар бўлиши мумкун. Айнан шу вақт буйича ўзгариши туфайли сигнал ўзида қандайдир ахборотга эга булади. Электор сигнали – бу вақт бўйича ўзгарувчи электор катталик (масалан, кучланиш, ток, қувват). Бутун электроника асосан электор сигналлари билан ишлайди, вахолангки охирги вақтда кўпинча ёруғлик сигналидан фойдаланилмоқда, у вақт буйича ёруғлик интенсивлигини ўзгаришидир. Узулуксиз сигнал - бу сигнал маълум ораликда хар кандай кийматга эга булиши мумкун (масалан, кучланиш нолдан бир неча ўнлаб вольт оралиғида текис ўзгариши мумкун). Фақат узиликсиз сигналлар билан ишловчи қурилмаларни, аналог қурилма деб аталади. Рақамли сигнал - бу сигнал фақат икки қийматга эга бўлади (баъзи холларда учта қийматга) 1.1-чизма. Масалан, кучланиш икки қийматга эга бўлиши мумкун: 0 дан 0,5В гачан (мантиқий нол) ёки 2,5 В дан 5 В гачан (мантиқий бир). Факат рақамли сигналлар билан ишловчи қурилмалар, рақамли қурилмалар деб аталади.


Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling