АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ESHQOBILOV pressed

Sana01.01.1970
Hajmi
#121200
Bog'liq
АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ESHQOBILOV pressed

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ҚЎЛЛАШ САМАРАДОРЛИГИ


С. Эшқобилов - А.Авлоний номидаги ХТХҚТМОМИ катта ўқитувчиси
Аннотация
Мақолада ахборот технологияларини таълим жараёнида аҳамияти ва таълимда ахборот технологиялари воситалари ҳақида айтиб ўтилган.
Аннотация

Annotation


In this article importance of the information technologies and types of information technologies in education are detailed.
Бугунги кунда таълимда ахборот технологияларини қўллаш ва ахборотлаштириш жараёни муҳим вазифалардан ҳисобланади. Бу ахборотни ўз истеъмолчиларига етказиш учун бирлаштирилган услубият, дастурий техник воситалар, ахборотни йиғиш, қайта ишлаш, сақлаш, ва уни тарқатиш тизимидир. Ахборотлаштиришнинг асосий мақсади интеллектуал фаолиятни янги компьютер ва телекоммуникацион технологиялар ҳисобига жадаллаштиришдир. Ахборот технологиялари таълим жараёнида қуйидаги имкониятларни ярата олади:

  • ўқитиш жараёнида ўқувчини билиш фаолиятини рационал ташкил этиш;

  • ўқувчининг барча ҳис қилиш имкониятларини мультимедиа элементларига жалб қилиб, ўқувчи интелектини янги воситалар билан тўлдиради;

  • ҳар бир шахсни ўз билим доираси билан таъминлаб, очиқ таълим тизимини яратади;

  • ўз қобилияти ва ўқиш стили билан ажралиб турувчи ўқувчиларини актив таълим жараёнига жалб қилади;

  • янги билиш воситаларига йўналтирилган ҳолда ўқиш жараёнини шахсийлаштирадиган компьютер махсус хусусиятларидан фойдаланиш;

  • ўқув - тарбиявий жараён барча босқичларини жадаллаштириш;

Ахборот технологияларини асосий таълимий қиммати шундаки, улар ўқувчи ва ўқитувчи деярли чегарасиз имкониятларга эга бўлган мультисенсор интерактив таълим муҳитини яратади. Оддий техник воситалардан фарқли ўлароқ, ахборот технологиялари фақат ўқувчилар билимини бойитиш эмас, балки уларни интеллектуал, ижодий қобилиятларини, янги билимларни мустақил ўзлаштириш, турли ахборот манбаалари билан ишлаш кўникмаларини ривожлантиради.
Таълим муассасида таълим тизимини ахборотлаштириш деганда, ўқитишни шакл ва усулларини, ўқув муассаси фаолиятини АКТ воситаларини анъанавий таълим билан уйғунлаштириб олиб кириш, ва ўзгартириш тушунилади. Бу масалани ҳал қилиш учун таълим муассасаси керакли ахборот ресурслари билан таъминланган бўлиши керак. Ахборот технологияларини таълим жараёнида қўллаш мақсадга мувофиқлиги улар ёрдамида дидактиканинг илмийлик, очиқлик, эришувчанлик, кўргазмалилик, онглилик принциплари самарали қўлланади. Билим олувчиларни фаоллиги ва таълимга индивидуал ёндошиш, ўқитиш шакл, услуб ва воситаларини бирлаштириш принциплари қўлланади.
Компьютер воситаларини уларнинг функционал моҳиятига кўра қуйидаги турларга ажратиш мумкин:

  1. Презентациялар – аудио ва видеофрагментлар, интерактивлик элементларини, анимацияни ўзида жамлаган видеофильмлар. Презентацияларни PowerPoint ёки Open Impress каби дастурлар ёрдамида яратса бўлади. Бу дастурлар ихтиёрий фойдаданувчилар томонидан презентацияляр яратиш имконига эга. Бунда ўқитувчини кўп вақти ва маблағи сарфланмайди. Презентациялар ўқувчи креатив фикрлашини, шахсни психологик ўсишини ривожалантиради.

  2. Электрон энциклопедиялар – оддий информацион сўровномалар -энциклопедиялар, луғатлар, сўровномалар ва х.к.зо. Бундай энциклопедияларни яратиш учун гиперматн тизимлари ишатилади, масалан, HTML.

  3. Дидактик материаллар – электрон кўринишда тақдим этилган масала, машқлар, диктантлар рефератлар намуналари тўплами. Одатда оддий doc, txt, pdf форматида тақдим этилган файллар бўлиб гипертекстлар ёрдамида мантиқий тизимга тушурилади.

  4. Ўргатувчи дастурлар одатда дидактик материаллар функциясини бажариб, ечим кетма-кетлигини назорат қилиб боради ва хатоликлар ҳақида маълумот бериб, туради.

  5. Виртуал эксперимент тизимлари бу виртуал лабораторияларда билим олувчини эксперимент ўтказиш имконини берадиган дастур мажмуаларидир. Уларнинг асосий афзаллиги билим олувчи учун хавфсизлик ва вақт характеристикалари нуқтаи назаридан реал бажариш мумкин бўлмаган экспериментларни ўтказиш имконини беради. Асосий камчилиги эса, эксперимет модели чегараланганлиги сабабли билим олувчи виртуал эксперимент чегарасидан чиқа олмаслигидир.

  6. Билимлар назорати дастурлари тизими. Бунга сўровнома ва тестлар киради. Олинган натижаларни тезда, қулай ва автоматлаштирилган ҳолда қайта ишланиши уларнинг асосий афзаллиги ҳисобланади. Жавобларнинг мосланувчан эмаслиги ва жавоб берувчига ўз ижодий қобилиятларини кўрсатиш имконини бермаслиги - уларнинг асосий камчилигидир.

  7. Электрон дарсликлар ва курслар – юқорида қайт этилган турларни барчасини ёки бир нечтасини ягона мажмуага бирлаштиради. Масалан, билим олаётганга аввал ўқув курсини кўриб чиқиш, сўнгра кўриб чиқиш натижасида олинган билимлар асосида виртуал эксперимент ўтказиш (виртуал экперимент тизими) тавсия этилади. Бу босқичда ўқувчи электрон сўровнома, энциклопедиялардан фойдалана олади. Ўқувчи ўқиш жараёни якунида саволлар тўплами ёки бир нечта масалаларни ҳал қилиши керак бўлади.

8. Ўргатувчи ўйинлар ва ривожлантирувчи дастурлар – бу ўйин сценарийли интерактив дастурлар. Ўйин жараёнида турли топшириқларни бажариб, болалар нозик ҳаракат малакаларини, фазовий тассавурларини, хотираларини ривожлантирадилар ва қўшимча малакаларга эга бўладилар.
Электрон ўқув адабиётлари билим олувчиларнинг тасаввурини кенгайтиришга, дастлабки билимларини ривожлантиришга ва чуқурлаштиришга, қўшимча маълумотлар билан таъминлашга мўлжалланган бўлиб, кўпроқ чуқурлаштириб ўқитиладиган фанлар бўйича яратилади. Узлуксиз таълим тизимида фан ва технологияларнинг ривожланиши сари мазмуни тез ўзгарувчан, чуқурлаштириб ўқитиладиган, касбий ва махсус фанлар бўйича асосан кам ададли электрон ўқув адабиётлари тайёрланади.
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling